Торч инфекциями даволаш усуллари

Цитомегаловирус - TORCH инфекциялари (мазкур гуруҳда герпес, қизилча, токсаплазмоз инфекция­лари ҳам мавжуд) туркумига мансуб касаллик кузгатувчи омил бўлиб, специфик антитаначаларнинг юзага келиши янги туғилган чақалоқларда 2 фоизни, бир ёшгача бўлган гўдакларда эса 60 фоизни ташкил этади. Кичкинтойнинг инфекция билан зарарланиши ҳомиладорлик даврида (онадан ҳомилага ўтиши) ёки туғруқ пайти (туғруқ йўллари орқали) юз бериши мумкин. Шунингдек, инфекциянинг туғма ва орттирилган кўринишлари ҳам мавжуд бўлиб, ҳар бири ўзига хос аломатларни намоён қилади. Хўш, улар қайсилар? Агар болада TORCH инфекциялари аниқланса-чи, нима қилиш керак?

Ҳомиладорлик даври юзага келса...

Цитомегаловируснинг намоён бўлиши гўдакнинг инфекция билан зарарланиш вақтига боғлиқ. Агар ушбу ҳолат ҳомиладорликнинг 12-ҳафтасигача юз берса, ҳомила нобуд булиши ёҳуд турли ҳил ривожланиш нуқсонлари билан туғилиши мумкин. Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида фаоллашган инфекция туғилажак гўдакда ғилайлик, гидроцефалия, талваса хуружлари, мушаклар тонуси, юз шаклининг номутаносиблиги каби патологияларни келтириб чиқаради. Кўп ҳолларда жигар фаолияти издан чиқади. Гўдак сариқлик билан туғилиши ва бу ҳолат бир неча ойга чўзилиши мумкин. Тери кўринишининг ўзгариши, киндикнинг узоқ битиши, қонаши, газак олиши ҳам эҳтимолдан ҳоли эмас.

Ҳомиладор аёл тиббий кўрикдан ўтказилганида унинг қонида IG G аниқланса, бу қачондир вирус би­лан тўқнашилгани ва айни пайтда организм унга қарши антитаначалар ишлаб чиққанидан далолат беради. Бу ҳолатда даво қилинмайди.

Қандай кўринишлари бор?

  • Цитомегаловирус­нинг нафас йўлларини зарарлаши сурункали пневмония кўринишида кечиши мумкин. Қуруқ йўтал, лаб ва унинг атрофидаги кўкимтирлик, ҳансираш, овоз бўғилиши касалликка хос белгилардир.
  • Церебрал зарарла­ниш асосан менингоэнцефалит шаклида аёнлик бериб, бунда болакай талваса хуружлари, қўл-оёқ мушаклари тонусининг ортиши, руҳий мувозанатнинг бузилиши, ҳушидан кетиш каби ҳолатларга йўлиқади.
  • Агар инфекция буйракларга таъсир кўрсатган бўлса, пешоб суюқлиги рангининг ўзгариши, таҳлилда оқсил миқдорининг юқорилиги аниқланиши мумкин.
  • Цитомегаловирус ўткир гепатитни пайдо қилган омиллар қаторидан ҳам жой олади. Бунда бола терисининг ранги сарғаяди, били­рубин ва ферментлар кўрсаткичи ортади.
  • Қорин дам бўлиши, тез-тез қайт қилиш, ич кетиши (суюқ ва давомли кўринишда) - инфек­ция таъсирида келиб чиққан ошқозон ва ичак бузилишидандир. Мазкур ҳолатда ошқозон ости безининг зарарланиши, ахлат таҳлилида нейтрал ёғлар миқдорининг ортганлиги кузатилади.
  • Боланинг иммун тизими суст бўлса, инфекция бир нечта ички аъзоларга зарба беради. Бу ҳолатда тана ҳароратининг кўтарилиши, лимфа тугунлари, жигар ва қораталоқнинг катталашиши, милк қонаши, талваса хуружлари содир бўлиши мумкин.

Цитомегаловируснинг туғма шакли ҳамиша ҳам гудак дунёга келиши билан номоён булавермайди. Ин­фекция асорати боғча ёшида ёхуд бола мактабга чиққан маҳал келиб чиқиши мумкин. Бунда кўриш қобилиятининг сусайиши, эшитиш аъзолари билан боғлиқ касалликлар ва ақлий ривожланишдан ортда қолиш каби ҳолатлар кузатилади. Агар болакай инфекция билан зарарланган бўлса, сўлак, пешоб суюқлиги ва ахлат қолдиқлари инфекция ташувчилар сифатида хизмат қилиб, бошқа болаларни қам зарарлантириши мумкин. Диққат қилинг, агар фарзандингизнинг тез-тез тана ҳарорати кўтарилаётган бўлса-ю, шамоллаш аломатлари сезилмаса, қон таҳлилини топширтиринг. Кўпинча инфекция айнан шундай белги беради.

Кимга мурожаат қилинади?

Даставвал педиатр-шифокор кўриги талаб қилинади. Бирламчи текширувдан сўнг мутахассис: инфекционист, невролог, гастроэнтеролог, гепатолог, нефролог, ЛОР, офтальмолог, стоматолог, пульманолог каби тор доирадаги шифокорлар кўригига йўналтириши мумкин. Иммунолог кўриги эса ҳар қайси вазиятда ҳам муҳим.

Мудроқ давр қанча давом этади?

Болалардаги цитомегаловирус ҳомиладорлик даврида аёлнинг инфекцион касалликлар билан оғриши туфайли келиб чиқишини айтдик. Буни қарангки, кичкинтой бирор-бир патологиясиз дунёга келса-да, вирус ташувчи ҳисобланиши мумкин экан. Яъни она қорнида инфекция билан зарарланади, бироқ бу ривожланиш жараёнига дахл қилмайди ва вирус мудроқ ҳолатда сақланиб қолади. Қачонки, бола иммунитети заифлашса, у уйғонади.

Агар эмизикли аёл қонида TORCH инфекциялари аниқланган бўлса, гўдакни кўкрак сути билан парваришлашни тўхтатиш зарур. Йўқса, инфекция сут орқали бола организмини ишғол қилади.

Юқиш йўллари

Цитомегаловирус асорати унинг қай тариқа юққани ва боланинг ёшига боғлиқ. Мутахассислар инфекциянинг учта юқиш йўлини таснифлашади, булар:

  • антенатал. Инфекция билан зарарланиш ҳомиладорлик даври она қорнида юз беради;
  • интранатал. Tyғpyқ вақти туғpyқ йўллари орқали юқади;
  • постнатал. Йўлдош орқали йўл топа олган инфекция ҳомила олди сувини ифлослантиради. Бордию, ҳомила ифлосланган сувни ютиб юборса, инфекция ички аъзоларни зарарлантириши мумкин.

Рақамлар.

Аёл организмида инфекцияга қарши антитаначалар мавжуд бўлса, герпес вируси ҳомилага хавф туғдирмайди. Акси булганида эса инфекциянинг онадан ҳомилага ўтиши 5 фоизни, кўкрак сути билан парваришлашда 30—70 фоизни ташкил қилиши мумкин. Боланинг орттирилган цитомегаловирус билан зарарланиши асосан 2—6 ёшлар атрофида юз беради. Умумий гигиена воситаларидан фойдаланиш, уйинчоқлар, идиш-товоқ ва шу каби нарса-буюмлар инфекция тарқалиши учун хизмат қилиши мумкин.

Ҳамма гап иммунитетдами?

Ха! Агар бола жисмонан чиниққан бўлса, инфекция фаоллашмайди, ҳар замон бир қанча аломатлар кузатилиши мумкин, ҳолос. Ҳусусан:

  • тез толиқиш;
  • қўлоёқ мушакларида оғриқ;
  • бош оғриқлари;
  • эт увишиши;
  • тумов;
  • тил ва милк юзасининг оқариши;
  • лимфа тугунларининг катталашиши;
  • сўлак ажралишининг ортиши.

Цитомегаловирус таъсирида келиб чиққан безовталик 2—4 ҳафта давом этади. Бу пайтда қон таҳлили топширилса, инфекция ҳолатини баҳолаш мумкин. Вирусга қарши препаратлар цитомегаловирус шаштини пасайтириб, уни мудроқ ҳолатга қайтаради.

Таҳлил топширамиз!

Болалардаги TORCH инфекциялари таҳлили бир қанча усулларда ўтказилиши мумкин.
Жумладан:

  • сўлак ва пешоб суюқлигидан намуна;
  • қонда иммуноглобулинлар ҳолатини баҳолашга дойр текширув. Агар қон синамасида G(IgG) иммуноглобулини аниқланса, икки ҳафтадан сўнг қайта текширув ўтказилади;
  • вируснинг генетик материалига кўра, таҳлил ўтказиш аниқ усуллардан бири ҳисобланади.

Цитомегаловирус аниқланди, хўш, кейин-чи?


Шифокор асосий омилдан келиб чиққан ҳолда вирусларга қарши препаратларни буюради. Агар ig G ва lg М аниқланса, бу ўткир даврдан дарак бўлиб, муолажа қилинади. Қўшимча равишда иммунитетни рағбатлантирувчи воситалар қўлланилиши ҳам мумкин. Инфекция
яллиғланиш жараёнларини келтириб чиқарган бактерияларга ҳамрохлик қилса, антибиотиклар тайинланади. Асосийси, организмдаги безовталих ўчоғи аниқланиб, муолажа айнан унга қаратилишидадир. Даво чоралари комплекс тарзда бажарилгани маъкул.

Дори-дармонлар ўз йўлига, ривожланаётган бола организми витамин, микроэлементлар ҳамда оқсил моддасига эҳтиёж сезади. Фаҳмлаганингиздек, таомномага жиддий эътибор берасиз.

Антибиотик туркумига оид препаратлар ошқозон-ичаклар муҳитини бузиши мумкин. Бунинг олдини олиш учун овқат ҳазм қилиш тизимига кўмак берувчи прибиотиклар тавсия этилади. Стресс, депрессиядан ҳимоялаш, спорт машғулотлари бола иммунитетини чиниқтиради.

Шу ўринда аёл ҳомиладорликни режалаштириш даврида зарурий таҳлилларни топшириб, TORCH инфекциялари аниқланган ҳолларда тўлиқ даволаниб, ўзини шамоллаш ва гриппдан асраб, ҳомиладорлик давомида шифокор назоратида бўлса, соғлом чақалоқни дунёга келтириши мумкинлигини алоҳида таъкидлашни истардик.

Цитомегаловирус герпес вируслар оиласига мансуб. Ўзида ДНК тутади ва инсоннинг хар қандай тўқима ва аъзосини зарарлантириш мумкин.

ТОРЧ инфекциялар ичида энг кўп тарқалганларидан бири. Жаҳон Соғлиқни Сақлаш Ташкилоти маълумотларига кўра Цитомегаловирус инфекцияси (ЦМВИ)га антинатаналар катталарда 40–80%, 2% чақалоқларда ва 1 ёшгача болалар 50–60% да кузатилади. Касаллик кенг тарқалган. Мавсумийлик йўқ. Касбга алоқадор боғлиқлиги ва хусусиятлари йўқ.

Цитомегаловирус юқганда организм иммун ҳолатига қараб ҳар-хил ўзгаришлар чақиради: умуман белгисиз кечишдан бошлаб токи енгил мононуклеоз кўринишида ёки оғир инфекция кўринишида ўпка, жигар, буйраклар ва бошқа аъзоларни зарарлантириш мумкин.

Цитомегаловирус инфекция сабаблари

Цитомегаловирус кенг тарқалган. Бемор ёки вирус ташувчи билан яқин контакт бўлганда юқади. Вирус ташқи муҳитга одам биологик суюқлиги: сут, сийдик, ахлат, сперма ва қин суюқлиги орқали тушади. Юқиш йўллари асосан жинсий, озиқ-овқат ва ҳаво орқали. Чақалоқлар она кўкрак сути орқали юқтириб олади. Ҳомиладорликда хам ЦМВ онадан болага ўтиши мумкин. Агар Ҳомила ЦМВ юқтирса оғир касаллик – туғма цитомегалия юзага келиши мумкин.

  • Агар қонда ЦМВ бўлса, қон қуйиш орқали ҳам юқиши мумкин. ЦМВ юқтириб олинса бу вирус организмда бир умрга қолади.

Цитомегаловирус инфекция белгилари

Инфекциянинг бир неча шакли бор:

1) Нормал иммунитетлиларда ЦМВ-инфекция

Аксари ҳолларда бирламчи инфести мононуклеозга ўхшаш синдром билан намоён бўлади. Касаллик инкубацион даври 20-60 кун, касаллик 2-6 ҳафта давом этади. Иситма, холсизлик, лимфа тугунлари катталашиши, мушакларда оғриқ кузатилади. Организмда етарлича иммун жавоб берилганидан кейин организмда вирусга қарши антитаналар ишлаб чиқарилади ва касаллик тузалиш билан ниҳояланади. Биологик суюқликлар билан вирус ажралиши ойлар ёки йиллар давомида кузатилади. Бирламчи инфекциядан кейин вирус организмда ўн йиллаб фаол бўлмаган холда бўлиши ва баъзан организмдан ўз-ўзидан йўқолиб кетиши мумкин. Аҳолининг 90-95% да Г классидаги ЦМВ антитаналари аниқланади.

2) Имунитети кучсизлашганларда ЦМВ-инфекция (гемобластоз, ОИТС беморларда, аъзо ёки суяк кўмиги кўчириб ўтказилганларда).

Бунда беморларда касаллик тарқалиб, буйраклар, жигар, ўпка, кўзлар ва ошқозон ости бези зарарланади.

3) Туғма цитомегаловирус инфекцияси

Ҳомила инфекцияни 12 ҳафтагача юқтирса одатда бола ташлаш содир бўлади. Агар юқтириш 12 ҳафтадан кейин содир бўлса оғир касаллик – туғма цитомегалия ривожланиши мумкин.

Унинг белгилари: жигар, буйраклар, талоқ катталашиши, хориоретинит ва пневмония. Ҳомиладорлик даврида ЦМВ- инфекция ўтказиб оғир касаллик ривожланмаган болаларда психомотор ривожланишдан орқада қолиши, карлик, кўриш бузилиши, тишлар ривожланиши нуқсонлари кузатилиши мумкин.

Юқиш йўлларига қараб ЦМВ белгилари туғма (ўткир ва сурункали) ва орттирилган инфекцияларга бўлинади. Орттирилган инфекция латент, ўткир мононуклеоз ва тарқалган шакллари бор.

Туғма цитомегаловирус инфекция

Туғма ЦМВ бирданига намоён бўлмаслиги мумкин. Чақалоқ ўсиб боргани сари муаммолар кўрина бошлайди: ақл пасайиши, карлик, нутқ бузилиши ва хориоретинит.

Ўткир туғма ЦМВИ. Бўлажак она ҳомиладорлик 12 ҳафтасигача инфекция юқтирса ҳомила нобуд бўлиши ёки туғма нуқсонли бола туғилиши мумкин, қайсики бу нуқсонлар бола ҳаёти учун хавфли (бош мия патологияси, буйрак ва юрак нуқсонлари).

Она ҳомиладорликнинг 12 ҳафтасидан кейин инфекция юқтирса ҳомила ривожланиши оғир нуқсонлари шаклланмаслиги мумкин, ҳолбуки чақалоқ туғилгандан кейин касаллик тез кунларда намоён бўлади (гемолитик анемия, геморрагик синдром, сариқлик, интерстициал пневмония, гидротсефалия, менингоэнсефалит).

Чақалоқларнинг 10–15% ҳомиладорликда инфекция юқганда цитомегаловирус синдром деб номланувчи ёрқин ҳолат кузатиладики у тарқалишга мойил бўлади. Бир вақтда кўп аъзо ва тизимлар шикастланади ва натижада чақалоқ 1-2 ҳафта ичида нобуд бўлиши мумкин.

Сурункали туғма ЦМВИ. Бу шакл учун микрогирия, микро-, гидротсефалия кўринишидаги бош мия патологиялари, шишасимон тана ва гавхар хираланиши кузатилади.

Орттирилган цитомегаловирус инфекция

  • Латент — яширин шакли. Энг кўп тарқалган шакли. Имменитути нормал катталар ва болаларда кузатилади. Белгисиз кечади.
  • Ўткир мононуклеоз шакли. Намоён бўлиши бўйича грипп, вирусли гепатит ва инфекцион мононуклеозга ўхшаш.
  • Тарқалган шакли. Иммунитети заифларда кўрилади.

Ҳомиладорликда цитомегаловирус инфекция

Аёл ҳомиладорлик даврида инфекция юқтирса кўп холларда касаллик ўткир шакли ривожланади. Мия, буйрак ва жигар зарарланиши мумкин.

  • Ҳолсизлик, бош оғриғи, умумий дармонсизлик;
  • Сўлак безлари катталашганлиги ва текканда оғриқлилиги;
  • Бурундан шиллиқсимон суюқлик келиши;
  • Жинсий аъзодан оқиш суюқлик келиши;
  • Қоринда оғриқ (бачадон тонуси ортиши билан боғлиқ) Бир қатор текширишлардан кейин аёлда қоғаноқ суви кўплиги, йўлдошнинг барвақт қариши, колпит ва вагинит.
  • Йўлдошнинг барвақт ажралиши, туғруқда қон кетиши ва эндометрит хавфи бўлади.

Диагностикаси

Цитомегаловирус диагностикаси инфекция клиник кечиши ва лаборатор текшириш усули орқали амалга оширилади.

  • вирусни ҳужайра културасида аниқлаш;
  • ситологик текшириш (нурли микроскопия) – ядро ичи ҳосилали спетсифик гигант ҳужайралар топилади
  • Иммунофермент усул (ИФА) – қонда цитомегаловирус М ва Г классдаги махсус антитаналар аниқланади;
  • Полимераза занжир реакцияси (ПСР) – цитомегаловирус ДНКсини ҳар қандай биологик тўқимада аниқлай олади.

14 кунгача бўлган чақалоқ қонида ЦМВ ИгМ топилиши ҳомилани ҳомиладорликда инфекция юқтирганлиги исботи бўлади.

Цитомегаловирус давоси

Вирус ташувчилик ва мононуклеозсимон синдромда агар одамда иммунитет меъёрда бўлса даво қилиш шарт эмас. Вирусга қарши препаратларни интерферонлар билан биргаликда буюрилади. Бунда даво самараси ортади ва препаратлар токциклиги пасаяди.

Профилактикаси

Цитомегаловирус инфекциясининг махсус профилактикаси йўқ. Соғлом иммунитетли одамларни цитомегаловирус инфекциясининг давоси ёки профилактикаси учун эҳтиёжлари йўқ. Инфекция олдини олиш учун бемор билан яқин контактда бўлмаслик ва шахсий гигиена қоидаларига амал қилиш керак.

Ҳомилага инфекция юқтирмасликнинг асосий усули ҳомиладорликдан аввал цитомегаловирус инфекция бор йўқлигини аниқлаш. Ҳомиладорликда вирусга қарши даво қилинмайди. Чунки бу препаратлар токсик заҳарли таъсирга эга ва ҳомила соғлигига хавф бор. Цитомегаловирус инфекция лаборатор тасдиқланган аёлларда ҳомиладорлик фақатгина инфекция турғун уйқу ҳолатида бўлишига эришилгандагина рухсат берилади. Кўкрак сутини 72 C да, 10 C термик ишлов берилганда вирус активлиги йўқолади, аммо сутнинг фойдали хислатлари сақланиб қолади.

Телеграмдаги расмий каналимизга аъзо бўлинг!


Кейинги пайтларда айрим ҳомиладор аёлларнинг ТОРЧ инфекцияси билан зарарланишлари оқибатида ҳомиласининг тушиб кетиши ҳолатлари учрамоқда. Ҳатто, айрим ёш болалар ҳам ёшига етиб етмасдан нобуд бўлмоқда. Шифокорлар томонидан бунинг асосий сабабларидан бири болаларнинг қонида турли инфекциялар борлиги учун шундай ҳолат юз бераётганлигини таъкидланмоқда. Умуман, ТОРЧ инфекцияси нима? Уни даволаш мумкинми? Инфекция келиб чиқишининг олдини олиш учун нималарга эътибор қаратиш лозим?

Ана шу саволларга вилоят юқумли касалликлар шифохонаси, 4- бўлими мудири, педиатр-инфекционист Эркинжон БОЗОРОВ қуйидагича жавоб беради:

- Тиббиётда шундай касалликлар борки, уларнинг қўзғатувчилари одам организмга тушиб, неча йиллар давомида саломатлигига хавф туғдирмаслиги мумкин. Аммо бўлажак наслга катта зиён етказади, яъни бепуштлик ҳамда ҳомиланинг туғилмай нобуд бўлишига сабаб бўлади. Ана шундай хавфли хасталиклардан бири TORCH инфекциясидир. TORCH - бу қисқартма сўз бўлиб, бешта хасталикнинг лотин тилидаги ёзуви биринчи ҳарфларидан олинган номдир. Яъни:

O - гепатит, заҳм, ОИТС, хламидиоз ва бошқа вируслар;

R - қизилча (краснуха);

H - герпес (жинсий органлар гарпеси).

Мазкур инфекцияларнинг юқиш йўллари турлича бўлгани боис, деярли барча кишиларда учраши мумкин. Умуман, ушбу вируслар ҳақида кишилар муайян тушунча ва билимларга эга бўлиши муҳим.

Токсоплазмос - кўп ҳолларда хом гўшт маҳсулотларини истеъмол қилишдан юқади. Белгилари инсонда сезилмай ўтади. Организмда 3 хил формадаги иммуноглобулин ҳолида аниқланади. М, j, А - иммуноглобулинлари юққандан кейин бир умрлик иммунитет пайдо бўлади. Ушбу инфекция ҳомиладорлик вақтида биринчи марта 3 ойликкача юқса, ҳомилага жиддий зарар етади ва ҳомила тушиб кетади. Бунда иммуноглобулин М аниқланади. Агар у ҳомиладорликнинг кейинги даврларида юқса, даволаш чоралари кўрилади ва ҳомиладорлик асоратсиз ўтади.

Гепатит, захм (сифилис) - жинсий алоқа йўли билан тирналган жойларга инфекция чақирувчиси стерохетанинг тушиб қолиши билан юқади. Бу ҳомиладорликнинг ҳамма ойларида хавфли. Деярли юз фоиз ҳолларда онадан болага юқиши кузатилади. Касаллик инсонда даврий жараёнларни ўтказади ва у ҳар бир даврига хос белгиларни намоён қилади. Организмдаги барча тизмларни жароҳатлайди. Ҳомилада туғма нуқсон пайдо қилади.

Краснуха (қизилча) - ҳаво томчилари орқали юқади. Агар ҳомиладор аёл аввал, болалигида бу дард билан оғриган бўлса, унда бир умрлик иммунитет ҳосил бўлади ва касаллик қайта юқмайди. Бу инфекциянинг биринчи марта юқиши ҳомиладорликнинг уч ойигача хавфли ҳисобланади.

ЦМВ (цитомегаловирус) - бу вирус организмдан ажраб чиқувчи барча биологик суюқликлар, яъни қон, сперма, кўз ёши, сут, сўлак орқали юқади. Кечиши белгисиз. Айрим ҳолларда эса енгил шамоллашга ўхшаб ўтади. Ҳомиладор аёл бу вирусни биринчи марта юқтирса, камдан кам ҳолларда ҳомилага ўтиши мумкин. Даволаш монотерапия йўли билан амалга оширилади. Бунда фақатгина бренд препарати қўлланилади.

Герпес - инфекциянинг генитал белгилари ташқи жинсий органларда, сон соҳасида қизариш, пуфакчали тошмаларнинг пайдо бўлиши, тана ҳароратининг кўтарилиши, тинка қуриши билан намоён бўлади. Ушбу вирус болага туғруқ вақтида юқади. Агар тошмалар туғруққача 6 ҳафта олдин пайдо бўлган бўлса, туғруқ кесарево йўли билан ўтказилади. Агар тошмалар туғруққача 6 ҳафтадан олдинроқ тошган бўлса, уларни даволаб, аёлни табиий йўл билан туғдириш мумкин. Бироқ чақалоқнинг қонини албатта, текшириш лозим.

Юқоридагиларни тўғри англаган ҳолда бугунги кунда бўлғуси оналаримиз ҳомиладор бўлишдан аввал тиббий кўрикдан ўтиб, ТОРЧ инфекциясига қон таҳлиллари топширишлари шарт. Агар организмда бу инфекция борлиги аниқланса, ҳар икки томон - эр ва хотин бир вақтда даволаниб, сўнгра фарзанд кўришлари мақсадга мувофиқдир.

ТОРЧ инфекциясидан холи бўлиш учун кишилар энг аввало, соғлом турмуш тарзига амал қилган ҳолда ҳаёт кечиришлари, шу билан бирга, ўз соғлигига эътибор қаратиши, муайян муддатларда шифокор кўригидан ўтиб, зарур тавсия ва маслаҳатларни олиб туришлари лозим.

















Бугунги кунда Республика ихтисослаштирилган дерматология ва венерология илмий амалий тиббиёт маркази (РИДваВИАТМ) Ўзбекистондаги дерматовенерология хизматининг етакчи даволаш, ташхислаш ва илмий услубий маркази ҳисобланади.
ТОРЧ – инфекция тугрисида дерматовенеролог,Узбекистон Республикаси Соғликни Сақлаш Вазирлигининг Бош Дерматовенерологи,даволаш ишлар буйича директор уринбосари, РИДваВИАТМнинг Бош шифокори Алишер Матлабходжаевич Абидов маълумот бердила.

“TORCH”— инфекция нима

Тиббиётда шундай касалликлар борки, уларнинг қўзғатувчилари одам организмга тушиб, неча йиллар давомида саломатлигига хавф туғдирмаслиги мумкин. Аммо бўлажак наслга катта зиён хавфи юкори, яъни бепуштлик ҳамда ҳомиланинг туғилмай нобуд бўлишига сабаб бўлади. “TORCH” Бу қисқартма бешта хасталикнинг лотин тилидаги ёзуви биринчи ҳарфларидан ташкил топган:
T – токсоплазмоз;
O – гепатит, заҳм, ОИТС, хламидиоз ва бошқа вируслар;
R – қизилча;
C – цитомегаловирус;
H – герпес.

Агар TORCH-инфекция эркак организмида ўрнашиб олган бўлса, ўз вақтида даволанилмаса, репродуктив бузилишларга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари, эркакдан аёлга жинсий алоқа ёки бошқа мулоқот йўли билан юқади. Шу тариқа аёл организмини ҳам зарарлаб, бўлажак ҳомилага хавф туғдиради. TORCH-инфекцияларидан бирортаси ёки бир нечтаси аниқланганда самарали даволанилмаса ҳомила кичик муддатда ўз-ўзидан тушиши, кетма-кет бола ташлаш, ногирон бола туғилишига сабаб бўлиши мумкин.

Шуниси муҳимки, TORCH-инфекциялар бевосита бепуштликка замин яратмайди. Балки жинсий органларнинг яллиғланиш касалликларини келтириб чиқаради. Бунда туғруқ ва уруғ йўллари чандик хосил килади. Мутахассислар фикрича, 70 фоиз ҳолатда бепуштликка TORCH-инфекциялар сабаб бўлар экан. Аммо бу ҳаммаси эмас. Энг ёмони, улар таъсирида ҳомиладор аёлда патологик муаммолар вужудга келади. Бу патологиялар юқорида айтиб ўтилганидек, бола тушиш хавфи, муддатидан олдин туғруқ, боланинг касал ёки ногирон бўлиб туғилишида намоён бўлади. Инфекция аввало марказий асаб тизимини зарарлайди. Шунингдек, қон айланиш, моддалар алмашинуви тизими фаолиятини издан чиқаради. Бу инфекцияларнинг ножўя таъсири шу қадар кўпки, уларни олдиндан башорат қилиб бўлмайди. Бу вазиятда табиат хавфли инфекция таъсирида касал ва ногирон бола туғилганидан яхшироқ, деб одамларни бепуштликка мубтало қилиб қўяди, деб айтиш мумкин.

Айримларда бу инфекциялар касаллик қўзғатмайди, улар инфекция ташувчилар қаторига киритилади. TORCH-инфекция қайд этилган эркакнинг умр йўлдошига ҳам юққан бўлса, бу инфекция ҳомилага таҳдид солиши мумкин.

TORCH-инфекция туғруққача бўлган даврда ҳомилага таҳдид солса, ҳомила ривожланишининг дастлабки муддатларида (8-12 ҳафта) ҳаёт учун хавфли нуқсонлар пайдо бўлиб бола тушиши, 8-12 ҳафталикдан кейин инфекция ривожланса, бола ўлик туғилиши ёки оғир касаллик билан туғилиб, тезда нобуд бўлиши мумкин. Инфекция ҳомиладорликнинг II ва III чорагида туғилажак фарзандга ҳужум қилса (4-9 ойлик) у ички аъзоларда касаллик билан туғилиши эҳтимолдан ҳоли эмас.

Шунингдек, туғруқ пайтида туғруқ йўлларидан ҳомилага TORCH-инфекция микроорганизмлари юқиши (герпес, хламидиоз ва бошқалар) мумкин.

Туғруқдан кейин. Касал онадан, атрофдагилардан, донорлик қон қуйиш воситасида юқиши мумкин.
Демак, соғлом фарзанд кўриш ниятида бўлган оилалар ўз саломатлигини текширтириб, ўз вақтида TORCH-инфекция таҳлилини топшириши максадга мувофик, агар бу гуруҳдаги инфекциялардан бирортаси аниқланса, шифокор кабулига бориши лозим. Бу навбатида беморнинг ўзида ва туғилажак фарзандида турли асоратлар кузатилишининг олдини олишга ёрдам беради.

Мазкур инфекция қон таҳлили топширганда аниқланади. TORCH-инфекциядан эркак ва аёл бир вақтда ҳомиладорликка тайёргарлик вақтида даволаниши керак. Ҳомиладорлик пайтида бу инфекциялар аниқланганда ҳам мутахассис тавсиясига кўра ўз вақтида даво чоралари амалга оширилса, соғлом фарзанд туғилишига замин яратилади.

Илмий тадқиқотларнинг асосий йўналишлари:

  • Болалар аҳолисига кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштириш.
  • Чақалоқ ва кичик ёшли болалар касалликларини ташхислаш, даволаш, реабилитация қилиш ва башоратлаш масалалари

– Бутун Жаҳон Соғликни сақлаш ташкилотининг ҳалқаро мезонларига биноан тирик туғилган деб баҳоланган ва чақалоқлик даврида критик ҳолатни кечирган бир ёшгача бўлган болаларга кўрсатиладиган тиббий ёрдамни такомиллаштириш

  • Болаларда нафас олиш аъзоларининг ўткир ва сурункали касалликларини ва овқат хазм қилиш аъзоларининг сурункали касалликларини шаклланиш механизмини ўрганиш ва даволаш усулларини такомиллаштириш.
  • Соғлом ва касал болаларда эмлаш натижаларининг самарасини ошириш.

Фаолиятнинг асосий йўналишлари (низомга мувофиқ):

– Болалар ва ўсмирлар саломатлигини муҳофаза қилиш ва соғлом авлодни шакллантириш Давлат консепциясини реализация қилиш.

– Болаларга юқори малакали, ихтисослаштирилган тиббий ёрда кўрсатиш.

Марказнинг илмий-текшириш ишлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Фан ва технологияларни ривожлантиришни координациялаш Комитетининг Давлат илмий-техник дастурлари доирасида бажарилмоқда.

  • АДСС 1.1 – Эрта ёшдаги болаларда ТОRCH- инфекцияси билан ассоцииацияланган бактериал сепсисни ташхислаш ва даволашнинг патогенетик асосланган замонавий ёндошувларини ишлаб чиқиш ва баҳолаш.
- Раҳбар – Махмудов О.С., проф.
  • АДСС 1.2– Иммун жихатдан заиф болаларда кўп компонентли вакциналарни қўллашнинг самарасини ошириш йўллари ва специфик иммунитетнинг шаклланишининг асосий қонуниятлар. Раҳбар – Махмудова Д.И., проф.
  • АДСС 1.3 – Болаларда жигардаги сурункали вирусли патологияни жадаллаштирувчи триггер-омиллар: яллиғланиш анемияси (патогенези, ташхислаш ва даволаш). Раҳбар – Иноятова Ф.И., проф.
  • АДСС 1.4 – Кичик ешдаги болаларда касалхонага боғлик зотилжамни даволаш ва профилактикасини такомиллаштириш. Раҳбар – Шамсиев Ф.М., проф.
  • АДСС 1.5 – Лаборатор технологияларни клиник ахборотлиги мезонларини ишлаб чиқиш ва Соғлиқни сақлаш муассасаларида лаборатор ташхислашни оптималлаш Раҳбар – Арипов А.Н., проф.
  • АДСС 1.6 – Умумтаълим муассасаларида ўқиш жараёнида, болалар ҳаёт сифатига таъсир кўрсатадиган асосий касалликлар профилактикаси ва реабилитацияси услубларини ишлаб чиқиш. Раҳбар – Абдуллаева Д.А., т.ф.н.
  • АДСС 1.7 – Чақалоқлик даврида критик холатни кечирган боларларда нейросенсор ва ҳаракат тизимининг бузилишини комплекс таҳлили, башорати ва реабилитацияси. Раҳбар – Салихова К.Ш., т.ф.н.
  • Фундаментал лойиҳа:
  • ФДСС 12-1 – Болаларда соматик касалликларнинг келиб чиқишида протеомик ўзгаришлар. Раҳбар – Арипов А.Н., проф.
  • Инновацион лойиҳа:
  • И6-СС-0-56986 Болаларда чўзилувчан диареянинг ташхислаш ва даволаш усулларини тадбиқ этиш. Раҳбар – Камилова А.Т., проф.
  • Ёш олимлар лойиҳаси:
  • ФЁСС – 2. – Болалардаги ичак касалликларда Д витаминнинг ўрни, витамин Д саплементациясини касалликларни кечиши ва башоратига таъсири. Раҳбар – Алиева Н.Р., т.ф.н.
  • АДСС 15. 1.1 Болаларда жигарнинг сурункали вирусли патологиясининг кечишида рефрактер анемиянинг аҳамияти. Патогенезининг молекуляр механизмлари ва ташхислашни такомиллаштириш.

Раҳбар – проф. Иноятова Ф.И.

  • АДСС 15. 1.2 Болаларда озиқ овқат аллергиясининг гастроинтестинал шакиллари: Т хужайраларининг регулятор субпопуляцияларининг патогенетик ахамияти, ташхислаш ва даволашни такомиллаштириш. Раҳбар – проф. Камилова А.Т.
  • АДСС 15. 1.3 Болаларда cаломатлик детерминантларга боғлиқ ҳолда юрак-қон томир тизимининг касалликларини ташхисот ва башоратлаш мезонларини ишлаб чиқиш. Раҳбар – проф. Ахмедова Д.И.
  • АДСС 15. 1.4 Болаларда бронхиал астмани башорат қилиш ва босқичли коррекциялаш усулларини ишлаб чиқиш. Раҳбар – проф. Шамсиев Ф.М.
  • АДСС 15.1.5 Чақалоқларда полиорган етишмовчилиги синдромининг клиник –ташхислаш, патогенетик даволаш усулларини ва башоратини ишлаб чиқиш. Раҳбар – Салихова К.Ш., т.ф.н.
  • АДСС 15. 1.6 Болаларда портал гипертензияни ташхислаш ва портосистем шунтлаш усулини танлашни мукаммаллаштириш. Раҳбар – Адилова Г.С., т.ф.н.
  • АДСС 15. 1.7 Эрта ёшли болалардаги сепсисда нерв тизимининг инфекцион-токсик шикастланишини башорати ва оқибатининг мезонларини ишлаб чиқиш. Раҳбар – Пулатова Р.З., т.ф.н..
  • АДСС 15. 1.8 Иккиламчи иммунодефицитли болаларда эмлаш самарадорлигини башоротловчи мезонларни ишлаб чиқиш.

Раҳбар – Халилова Г.М., т.ф.д.

Фундаментал лойиҳа:

  • ФДСС 12-1 Болаларда соматик касалликларнинг келиб чиқишида протеомик ўзгаришлар

Раҳбар – Арипов А.Н., профессор.

Инновацион лойиҳа:

  • 1ИЗ-2014-0912031940 Оғир даражали эшитиш заифлиги ва карлик бўлган болаларда реабилитация тадбирлар мажмуасини жорий этиш.

Раҳбар – Абдукаюмов А.А. т.ф.н

Ўқувчилар саломатлигини сақлаш ва мустаҳкамлашни тарғиб этувчи умумтаълим мактабларни яратиш бўйича янги чора тадбирларни тадбиқ этиш

Раҳбар – Абдуллаева Д.А.. т.ф.н. ( бажарилиш муддати -2016-2017йй.)

Ёш олимлар лойиҳаси:

ФЁСС – 2. Болалардаги ичак касалликларда Д витаминнинг ўрни, витамин Д саплементациясини касалликларни кечиши ва башоратига таъсири. Раҳбар – Алиева Н.Р., т.ф.н.

Ишлаб чиқилган ва соғлиқни сақлаш амалиётида тадбиқ этилган ишланмалар:

  • Болаларда ҳазм қилиш аъзолари касалликларини ташхис ва даволпш станартлари;
  • Болаларда чўзилувчан диареяни ташхиси ва даволаш;
  • Алоҳида гуруҳ болаларни вакцинопрофилактикаси;
  • Сурункали вирусли гепатит билан касалланган болаларда лямблиоз инфекциясини ташхисининг турли усулларини ахборотлиги;
  • Болаларда сурункали вирусли гепатитда ичак дисбактериозини коррекциялаш усул;
  • Чақалоқларда туғма эшитиш заифлиги ва карликни аниқлаш учун скрининг текширувлар;
  • Болаларда ҳаракат бузилишларни эрта диагностикаси;
  • Болаларда ичак дисбиози муаммоларига замонавий жиҳатдан қараш;
  • Кам вазнда туғилган чақалоқларни иммун тизимини адаптция –компенсатор реакцияларини хусусиятлари;
  • Болаларда шифохонага боғлиқ бўлган зотилжамни ташхис ва даволашнинг замонавий усуллари.
  • Ўзбекистон Республикасининг умумтаълим мактабларида ўқувчиларга кўрсатилаётган тиббий ёрдамни такомиллаштириш;
  • Эрта ёшдаги болаларда TORCH инфекция билан ассоциирланган бактериал сепсисни даволашга замонавий ёндошув;
  • Эмлашдан кейинги реакция ва асоратлар(классификация, клиника, диагностикаси) ;
  • Иммунокомпроментив болаларни кўпвалентли вакциналар билан змлаш;
  • Жигарнинг сурункали вирусли патологияси бўлган болаларда яллиғланиш камқонликнинг норефрактер шаклларини даволаш қирралари ;
  • Болаларда жигарнинг сурункали вирусли патологиясида яллиғланиш анемиясини ташхислаш ва даволашга баъзи ёндошувлар.
  • Эрта ёшли болаларда шифохонага боғлиқ бўлган зотилжамни ташхислаш, даволаш ва профилактикасини дифференциал усуллари;
  • АВО тизимида нормада қон гурухини мослилигига кўра қоннинг метаболик ва хужайравий таркибининг хусусиятлари ;
  • Гепатит В вирусини ташхиси ва мутант шаклларини аниқлашда иммунофермент таҳлили ва ПЦР имкониятлари;
  • Болалар саломатлигини мустаҳкамлаш бўйича тиббий ва умумтаълим муассаларининг фаолиятини яхшилаш йўллари;
  • Сурункали касалликлари бўлган мактаб ёшидаги болаларнинг ҳаёт сифати ;
  • Полиорган ва нейросенсор бузилишлари бўлган кам вазнли болаларга ихтисослаштирилган тиббий ёрдам кўрсатиш тамоиллари.

  • эзофагогастропластика
  • эндопломбировка
  • қўкрак қафаси пластикаси
  • портал гипертензияда порто-тизим анастомози
  • жигарни анатомик ва атипик резекцияси
  • биллиодегистик анастомозлар,
  • лапароскопик холецистэктомия,
  • диафрагмани лапароскопик пластикаси
  • юқори деривациани йўлга қўйиш (тери орқали)
  • кичик деривациани йўлга қўйиш
  • трансуретрал оператив муолажалар
  • уретра пластикаси
  • Уретероцеле эндоскопик олиб ташлаш, ПМР эндоскопик коррекциялаш, сийдик қопи бўйнини мустаҳкамлаш
  • эндоскопик контакт литотрипсия
  • почка кистасини пункцион даволаш усули
  • юқори ва пастки МВП да реконструктив-пластик операциялар
  • Тешобни тутолмасликда операциялар (сфинктеропластика)
  • Ошқозон ичак трактининг туғма нуқсонларида реконструктив-пластик операциялар.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции