Кармана вирус келиб чи?иш сабаблари ва давоси

Кундалик турмушимизда турли ҳолатлар бизни ўраб туради. Баъзан асабийлик, чарчоқ ва ортиқча диққат кишини ҳолдан қўйиши мумкин. Бунинг сурункали давом этиши эса турли касалликларга олиб келади.

Шундай касалликлардан бири – асаб тизимининг зўриқиши синдроми. Унинг сабаблари, белгилари, даволаш ва бу дарднинг олдини олиш ҳақида Тошкент давлат стоматология институти асаб касалликлари ва физиотерапия кафедраси катта ўқитувчиси Муборак Абдуллаева зарур кўрсатмалар бериб ўтди.

20 йиллик фаолиятимга асосланиб шуни айтишим мумкинки, кўпчилик юртдошларимиз шифокорларга ва мутахассислар қабулига асаб тизими билан боғлиқ муаммолар сабабли ҳам мурожаат қилишади. Булар асосан асаб тизими зўриқиш синдромлари: астеноневротик синдром, невростения, депрессия каби касалликлардир.

Касалликнинг келиб чиқиш сабаблари

Бу касалликлар келиб чиқишига сабаблар жуда кўп. Булар ички ва ташқи омиллар таъсирида юзага чиқади.


Муборак Абдуллаева

Ички сабабларни кўриб чиқадиган бўлсак, турли хил соматик, неврологик касалликлар билан оғриш, бош миянинг ўткир қон айланиши бузилиши, бош мия жароҳатларини сурункали нерв мушак ўтказувчанлиги бузилиши касалликлари, касалликнинг узоқ давом этиши, турли хил препаратларни узоқ давр ичиш каби ҳолатлар натижасида беморларда асаб тизими астинезацияси юзага келиши мумкин.

Энди ташқи факторларга келадиган бўлсак, замона шиддати, нотўғри яшаш тарзи, куннинг нотўғри ташкил қилиниши, яъни иш ва дам олишнинг меъёрлашмагани, уйқусизлик, жисмоний имкониятларни ҳисобга олмай организмга бериладиган турли зўриқишлар, вақтида овқатланмаслик, шунингдек нотўғри овқатланиш сабаб бўлиши мумкин.

Бундан ташқари, иш жойларининг тўғри ташкил қилинмаслиги: ёруғликнинг етарли бўлмаслиги, шовқин, бинонинг ҳаво циркуляцияси нотўғри бўлган дим хоналарда узоқ муддат бир хил ҳолатда ўтириб ишлаш ҳам асаб тизими астенизациясига олиб келиши мумкин.

Бу ҳолатнинг ўсмир ёшдаги болаларда учрашига сабаб оилавий муҳитнинг таъсири ҳам бўлиши мумкин. Оилада йўқотишлар бўлганда ёки доимий қаттиқ назорат бўлиши, болада эркинлик ва ўзига баҳо бериш ҳиссининг бўғиб қўйилган ҳолатлар ҳам асаб тизими зўриқишига олиб келади.

Бугунги кунда тўсатдан бўладиган йўқотишлар, ижтимоий, иқтисодий ва молиявий масалалар билан боғлиқ вазиятлар ҳам асаб тизими зўриқишига олиб келадиган долзарб муаммолардан ҳисобланади.

Касаллик аломатлари

Асаб тизими зўриқиши синдроми бир неча хил бўлиб, энг кўп учрайдиганлари – астеноневротик синдром, неврастения, депрессия ҳолатлари ҳисобланади.

Аломатлар уч даражада бўлиб, биринчиси – дастлабки даврда иш қобилиятининг ва диққатнинг пасайиши, уйқу бузилиши, хотиранинг кундалик ҳолатларда сусайиши ҳис қилинади.

Тез чарчаш, жиззакилик ва вегетатив белгилар ривожланиши билан боради, яъни юрак тез уриб кетиши (тахикардия), терлаб кетиш, қўл-оёқларда титраш каби белгилар билан кечиши мумкин.

Мана шу ҳолатга олиб келувчи факторлар йўқотилмаганда ёки даво муолажалари олинмаганда, кун тартиби тўғри тақсимланмаса, юқоридаги белгилар турғун ҳолатга ўтади.

Бу босқичда қон босими ошиши, қон айланиши ва юрак уришининг бузилиш белгилари, қизариб ёки оқариб кетиш, баъзи ҳолатларда бошқа соматик касалликлар фонида ҳушдан кетиш, жиззакилик каби белгилар турғун ҳолатга ўтади. Бу нарса беморнинг ташқи муҳитда иш, ўқиш ва бошқа кундалик фаолиятида ўз таъсирини кўрсата бошлайди.

Касаллик учинчи даврига ўтганда эса бу факторлар сурункали давом этиши натижасида ҳаётга қизиқиш сўниши, ҳам жисмоний, ҳам ақлий фаолиятининг сустлиги, дастлаб уйқусизлик ҳолатлари кузатилса, кейин уйқучанлик, жисмоний ҳаракатларнинг камайиши, дунёни кулранг рангларда кўриш каби белгилар билан кечади.

Касалликни даволаш

Тиббий тажрибадан келиб чиқиб айтиш мумкинки, ҳозирги пайтда асаб тизими билан боғлиқ бўлган касалликлар бўйича шикоят қилувчилар сони ортиб бормоқда. Бунинг натижасида, фармацевтика саноати ривожланиши баробарида, фармацевтика бозори ҳам фаол ривожланиб бораётганини қайд этиш жоиз.

Ҳозирги пайтга келиб, асаб тизими касалликларини даволашда қўлланиладиган ҳам хорижий, ҳам маҳаллий антидепрессантлар ёки тинчлантирувчи препаратлардан бир қанча турлари бор, уларни комбинация ёки якка ҳолатда қабул қилиш имкониятлари мавжуд.

Касалликларнинг даражасига, касаллик даврига қараб турли хил препаратларни танлаб даволаниш керак бўлади.

Маҳаллий препаратларни ишлаб чиқариш бугунги кунда кенг йўлга қўйилаётгани биз шифокорларга даво муолажалари олиб боришда қулайликлар яратмоқда. Тажрибадан келиб чиқиб айтадиган бўлсак, юртимизда ўсадиган доривор гиёҳлар асосида тайёрланган айрим препаратларнинг беморларга таъсири жуда ҳам ижобий ва самаралидир.

Асаб тизими касалликлари асосан сурункали бўлгани учун уни даволаш муддати бир ойдан бир неча ойгача давом этади. Узоқ муддатли муолажада тавсия этиладиган дори фойдали жиҳатидан ташқари ножўя таъсири бўлмаслигига ҳам эътибор берилади. Ушбу жиҳатни инобатга олган ҳолда, табиий гиёҳлар асосида тайёрланган препаратлар тавсия қилинади.


У юқорида қайд қилинган, асаб тизимида учрайдиган салбий жараёнларнинг олдини олиш ва даволашда қўлланилади, асаб тизимини тинчлантиради, кайфиятни кўтаради, уйқуни яхшилайди.

Тажрибалар шуни кўрсатмоқдаки, бу препарат узоқ вақт қабул қилинишига қарамасдан, ошқозон-ичак тракти, юрак-қон томир системасига ножўя таъсир этмайди ва организмда кўникиш ҳосил қилмайди.

Касалликнинг олдини олиш

Маълумки, касалликни даволашдан унинг олдини олиш афзал. Шунинг учун асаб тизими зўриқиши, астиневротик синдром, депрессия каби ҳолатларга тушмасликнинг олдини олиш энг муҳим даво ҳисобланади.

Бунинг учун, аввало тўғри яшаш тарзини йўлга қўйиш керак. Иш ва дам олиш фаолияти тўғри тақсимланиши, спорт билан шуғулланиш, ўз вақтида овқатланишни амалга ошириш бу касалликка чидамлиликни оширади.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Ўзбекистон дунёда ВИЧ СПИД жуда тез ва кўп тарқалаётган минтақада жойлашган. Бироқ ўзбек жамиятида ОИТС ҳақида тасаввурлар кам ва хато.

ВИЧ юқтирган инсонлардан жирканиш, уларни лаънатлаш ва ВИЧ юқиши ҳақида нотўғри ўйлаш кенг тарқалган.

Ўзбекистон ВИЧ СПИД бобида Африкага айланмаслиги учун ўзбеклар нималарни билиши ва қилиши лозим?

Ўзбек жамиятидаги ВИЧ ОИТС ёки СПИД ҳақида мавжуд нотўғри ўнта миш-миш ва ўнта тўғри жавоб нима?

Биринчи миш-миш: ВИЧ юқтирган одам ёнида бўлсанг, сенга ҳам юқади.

Хавотир олманг, ВИЧ асло бадан, қўл бериш, тер, кўз ёши, сўлак ё пешобдан юқмайди.

Шунингдек, йўтал ё аксириш, қучоқлашиш, бир лагандан ош ейиш, бир пиёладан сув ичиш, кийимни алмаштириб кийиш, тренажёрлик залида шуғулланиш ва ёки касал одам ўтирган ҳожатхона унитазидан фойдаланиш орқали бу вирус ўтмайди.

ВИЧ жуда заиф вирус ва очиқ ҳавода тезда ўлади. Агар оғиз бўшлиғи қонамаётган бўлса, сўлак таркибидаги моддалар ВИЧни ўлдиради. У тумовдан фарқли тарзда ҳаво орқали юқмайди.

ВИЧ вируси қон, маний, яъни эркак уруғи, аёл қинидан келувчи суюқлик ва кўкрак сути орқали юқади.

Иккинчи миш-миш: Чивин чақса ВИЧ ўтади.

Тўғри, ВИЧ қон орқали ўтади. Лекин тадқиқотларга кўра, касал одамни чаққан чивин ё пашша, кейин соғлом одамни чаққани билан ВИЧ юқмайди.

Аввало, чивин сизни чақса, олдин чаққан одамнинг қонини сизга тўкмайди. Айни пайтда, ВИЧ вируси чивин ичига тушгач, кўп яшамайди.

Учинчи миш-миш: Гейлар СПИД тарқатади

ЛГБТ ёки гей эркаклар орасида ВИЧ кўп тарқалиши илгари кузатилган.

Аммо илғор давлатларда ЛГБТ инсонларга эркинлик берилган ва тиббий тушунтиришлар орқали улар орасида жинсий саводхонлик ҳамда хавфсиз секс йўлга қўйилган.

ЛГБТ одам ўзини яширмайди ва доимо текширтириб боради.

Аммо Ўзбекистонда гей бўлиш жиноят ва ЛГБТ эркаклар ўзларини ошкор этишмайди.

Бу дегани - яширин гей ўзбеклар орасида ВИЧ тарқалишини текшириш, тўхтатиш ёки назорат қилиш Ўзбекистонда деярли имконсиз.

Собиқ Совет ҳудудида ВИЧ СПИД, асосан, гиёҳвандлар орасида кўп учрайди. Улар битта игнани ишлатишгани боис ВИЧ қондан ўтади.

Тўртинчи миш-миш: Оғиз билан жинсий алоқа қилиш хавфли

Бу фикр Ўзбекистон учун нега муҳим дейсизми?

Ўзбекистон - бугун дунёга энг кўп фоҳиша етиштириб берувчи мамлакатлардан бири.

Чунки аҳолиси камбағал, ҳатто қашшоқлик ҳам салмоқли.

Ўзбек аёллари учун эса оила боқишга етадиган тузук иш кам.

Хотин-қизларнинг моддий мустақиллиги нафақат иқтисодий имконсизлик, балки ўзбек жамиятидаги қарашлар боис ҳам амалда паст бўлиб қолмоқда.

Ўзбекистонда фоҳишалик қанчалик кенг тарқалган бўлмасин, у ноқонуний ва бу мавзу батафсил ёки холис муҳокама этилмайди.

Шу боис секс жараёнида хавфсизликка риоя қилиш ҳақида инсонларнинг билими ҳам чуқур эмас.

Оғиз орқали жинсий алоқа қилиш анчайин хавфсиз, деган тушунча бор. Тўғри, бунда ўртача 10 минг мартадан атиги тўрттасида ВИЧ ўтади.

Лекин, барибир, оғиз билан жинсий алоқа қилиш хатардан бутунлай ҳоли эмас.

Милк ва оғзингизда тилинган ё кесилган, қонаётган очиқ жойлар бўлса, ВИЧ ўтиши мумкин.

Бешинчи миш-миш: Презерватив ВИЧ вирусидан тўлиқ ҳимоя қилади.

Ишонманг, секс пайтида презерватив йиртилиши, ёрилиши, сирғалиб тушиб кетиши ва тешилиши мумкин. Оқибатда ВИЧ юқтириш эҳтимоли ортади.

Шу боис, ҳар тўрттадан битта касал ўзида ВИЧ борлигини билмайди.

Бундай одамлар хотини, эри ва ёки болаларига ВИЧ юқтириши мумкин.

Хуллас, шубҳали ё тасодифий жинсий алоқа қилган бўлсангиз, ўзингизни текширтиринг.

Мазкур маълумот ўзбекларга нега керак дейсизми?

Фоҳишалик кенг тарқалган мамлакатда уларнинг мижозлари, яъни ВИЧ юқиш хавфи катта эркаклар сони аслида бир неча баравар кўп бўлишини биласизми?

Бу ўзбекистонлик эркаклар кейин хотини ва ё бўлажак рафиқаси ҳамда фарзандига ВИЧ юқтириши эҳтимоли жуда катта.

Олтинчи миш-миш: ВИЧ аломати йўқми, соғломман.

ВИЧ юқтирган кўп одамларда 10-15 йилгача ҳеч бир аломат кўзга ташланмаслиги мумкин.

Баъзилар вирусни юқтиргандан кейинги 1-2 ҳафта ичида тумов ёки шамоллашга ўхшаш аломатларни кузатади, иситмаси чиқади, боши ва ё томоғи оғрийди, бироз тошма тошади. Аммо бу белгилар тезда ўтиб кетади.

Кейинчалик ВИЧ сизни енга бошласа, бошқа аломатлар кузатилади: лимфа тугунлари шишади, озасиз, иситма кўп чиқади, ич кетиш ва йўтал кузатилади.

Даволанмасангиз, сил, менингит, зотилжам, Саркома Капоши ва бошқа саратон турларига чалинасиз.

Еттинчи миш-миш: ВИЧ юқтирган одам ёш ўлади.

ВИЧ юқтирган одам даволаниб борса, узоқ йиллар соғлом ҳаёт кечиради.

Лекин Ўзбекистон каби камбағал давлатнинг ҳар бир беморга йил бўйи мунтазам даволаниб бориши учун етарли дориларни тўлиқ ажрата олиши осон иш эмас.

Ҳозир ВИЧ СПИДга қарши дори-даво ривожланган, аммо барибир қиммат.

Мунтазам даволаниб борадиган ҳар иккинчи касалда эса ВИЧ вируси шунчалик камайиб кетадики, уларнинг қонидаги ВИЧ вируси топилмас ё илғанмас бўлиб қолади. Аммо вирус бутунлай йўқолмайди.

Қонида ВИЧ илғанмас даражага тушган одам жинсий алоқа қилса ҳам ёстиқдошига ВИЧ юқтирмайди.

Аммо даволанишни тўхтатсангиз, ВИЧ вируси яна кўпайиб кетади.

Ҳозир дунёдаги ҳар учтадан иккита ВИЧ позитив одам мунтазам даволаниб боради.

Саккизинчи миш-миш: Онадан болага ВИЧ ўтади.

Ҳар доим ҳам эмас. Даволаниб борган ва қонида ВИЧ топилмас даражага тушган аёллар соғлом бола туғадилар.

Тўққизинчи миш-миш: Ўзбекистон учун бу анча бегона муаммо

Ўзбекистон ҳозир дунёдаги ВИЧ кенг ва тез тарқалаётган минтақалардан бирида жойлашган.

Миграция кучли: Ҳар йил бир миллиондан кўпроқ жинсий фаол ёшдаги ўзбекистонлик аёл-эркак Россияга иш излаб кетади.

Уларнинг аксариси - мактабда жинсий таълим кўрмаган ва ВИЧ ҳақида тўлиқ маълумот олмаган қишлоқ ёшлари.

Кейинги йиллари Ўзбекистон четдан келганларни текширишни кучайтирган.

Лекин ёшларга мактаб даврида юқумли жинсий касалликлар ҳақида етарлича замонавий билимлар берилмайди.

Мамлакатдаги фоҳишалар ва гиёҳвандлар ҳам жазодан ҳамда жамиятдаги салбий қараш ё тавқи лаънатдан қўрқиб, ўзлари ҳақида билдирмай, панада юришади.

Яъни уларда ВИЧ бўлса, текширилмайди ва вирусни мижозлари, ёстиқдошлари ҳамда болаларига юқтиришлари эҳтимоли катта.

Ўнинчи миш-миш: ВИЧ енгилтак ё бангида бўлади

Бу - буткул нотўғри. Ўзбекистонда ВИЧ юқтирган одамлар сони 50-60 минг атрофида бўлса, уларнинг бир неча минг нафари болалар, деган тахминлар бор.

Болаларга бу вирус, одатда, тузук даволана олмаган ёки вирус ҳақида билмаган ота-онасидан ўтади.

Аммо Ўзбекистон касалхоналарида кўплаб болаларга вирус юқтирилган ҳолатлар бор.

Чунки Ўзбекистонда коррупция кучли, касалхоналарда таъминот ёмон ва игналар, қуйиладиган қон ҳамда жиҳозларнинг тозалиги масаласи бор.

Масалан, 2008 йили Намангандаги касалхонада 150 нафарга яқин гўдакка ВИЧ юқтириб қўйилган.

Расмийлар ҳалигача аниқ рақамларни халққа тўлиқ ошкор этишмаган.

Жамоатчиликка айтилмаган ёки яккам-дуккам ҳодисалар ҳақида ҳам маълумотлар жуда кам.


УНИНГ ДАВОСИ ТОПИЛМАЯПТИ

Хитой Халқ Республикасининг марказий Хубэй провинциясининг Ухань шаҳридан бошланиб, мамлакатнинг қолган қисмлари ва яна қатор мамлакатларда кузатилаётган юқумли вирус – короновируснинг кенг тарқалаётгани ва инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётгани бутун сайёрамизда хавотирларни кучайтириб юборди.

Ҳозирча вакцинаси топилмаган зотилжам хасталигининг тарқалиши соясида расмий Пекин мамлакатнинг 8 та провинциясида карантин жорий этди. Хитой ҳукумати ўз фуқароларига мурожаат қилиб кўп одам йиғиладиган жойларга бормаслик, оммавий тадбирларни бекор қилишга чақирди. Охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан касалланганлар сони 830 нафардан ошиб кетди, унинг қурбонлари сони 26 нафарга етди. Қурбонлардан 24 нафари Ухань жойлашган Хубэй провинциясида, яна 2 нафари унинг ташқарисидаги ҳудудларда вафот этган. Вирус, шунингдек, Хитой ташқарисига чиқиб, у билан касалланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Вьетнам, Сингапур ва Таиландда қайд қилинган. Вируснинг коронавирус деб аталишига сабаб шуки, унинг атрофидаги ўсимталар тожга ўхшайди.

Куни кеча Хитой с оғлиқни сақлаш давлат қўмитаси янги вирус одамдан одамга юқишини тасдиқлади. Айтилишича, касалликни хасталанганлар билан мулоқотда юқтириб олиш мумкин. Шу боис бир неча давлат вирус тарқалишини олди олиш учун чора кўрмоқда. Хусусан, Осиё давлатлари аэропортларида йўловчилар текширилмоқда. Шунингдек Австралия, Бангладеш, Непал, Сингапур ва АҚШ аэропортларида ҳам назорат кучайтирилди. Вирус тарқалиши ортидан Ўзбекистонда ҳам чегара назорати кучайтирилди.

Олимлар тахминларига кўра, вирус Ухан шаҳридаги мол бозоридан бошланган. Эпидемияга коронавируснинг аввал кузатилмаган тури сабабчи эканлиги аниқланди.

2003 йилда коронавируснинг бошқа бир тури оғир ўткир респиратор синдроми эпидемиясини келтириб чиқарган эди. Ўшанда ҳам вирус ҳайвонлардан одамларга юққан. 2002-2003 йилларда синдром 37 давлатда 8 мингдан ошиқ кишига юққан, 774 нафар кишининг ёстиғини қуритган. Коронавируснинг турли хиллари одамлар ва ҳайвонлар ичида тарқалган бўлиб, айримлари енгил, айримлари оғир касалликларга олиб келади. Гарчи вирус кучли хавотирларга сабаб бўлаётганига қарамай, чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликни глобал фавқулодда вазият деб топишга қарор қилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари тарқалаётган вирусни глобал фавқулодда вазият деб эълон қилишдан олдин касаллик ҳақида тўлиқроқ маълумот тўплаш керак бўлишини айтишди. Улар якуний қарор чиқаришда бундай чора халқаро савдога кўрсатадиган таъсир ҳам эътиборга олинишини қўшимча қилишди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги марта 2014-2016 йилларда Ғарбий Африкада тарқалган Эбола вирусини глобал фавқулодда вазият деб белгилаган эди.

Хитойда янги тарқалган вирусга қарши чоралар кўрилмоқда, бироқ коронавирус ҳақида маълумот кам бўлгани сабаб ундан даволаш усуллари ҳам ноаниқ. Вирус нафас олиш йўллари, ошқозон-ичак тракти, асаб тизимига зарба беради. Унинг 2002-йилда тарқалиб, 774 одамнинг ўлимига сабаб бўлган САРС вирусига ўхшашлиги айтилади. 2012-йилда эса бошқа бир коронавирус – Яқин Шарқдаги нафас олиш йўллари синдроми тарқалган эди. “Бу вирус одамларга ҳар ҳолда кўршапалаклардан юққан, аммо ҳозир туяларга ҳам ўтган. Бу коронавирусларнинг ҳайвондан инсонга ўтиш хусусияти мавжуд”, — дейди Мериленд университети олими Меттю Фримен . Ўтган йил декабр ойи охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида илк бор қайд этилган янги коронавирус инсонга денгиз маҳсулотларидан ўтгани, сўнг эса ҳаводан, масалан, оддий йўтал ёки аксириш билан юқиши аниқланди. Фрименнинг айтишича, коронавирусни юқтириш жуда осон. Ёши катталарнинг унга қаршилик кўрсатиши қийинроқ. “Агар 65 ёки ундан катта бўлсангиз, асоратлари кўп бўлиши мумкин”, — дейди АҚШ с оғлиқни сақлаш институтидан Энтони Фаучи . Асоратларга пневмония, бронхит, буйрак етишмовчилиги, ўпкада суюқлик тўпланиши ва ҳатто ўлим мисол бўла олади. “Иккиламчи бактериал инфекцияга учрасангиз, антибиотик ичишингиз мумкин. Нафас олиш қийинлашса, респиратордан фойдаланса бўлади, аммо шунда ҳам соғайиб кетишга кафолат йўқ, чунки вирус янги”, — дейди доктор Фаучи . Дунё олимлари айни дамда уни ўрганмоқда.

“Вирус қаердан келди, қандай фаолият юритади, унинг тарқалишини тушуниш учун диагностика ишлаб чиқиш мумкинми? Шуларни билиш муҳим”, — дейди Фримен . Айни пайтда АҚШ Юқумли касалликларнинг олдини олиш маркази қўлни тез-тез ювишни, йўталганда оғизни тирсак ёки салфетка билан ёпишни тавсия қилмоқда.

Энг ёмони, Хитойдан тарқалаётган янги тож вирусининг глобал эпидемияси АҚШ-ХХР савдо урушидан кўра кўпроқ миқёсда жаҳон иқтисодиётига зарба бериши мумкин. Маълумки, бу икки давлат савдо жанжалидан дунё 600-700 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ зиён кўрган. Айтиш жоиз: жаҳон биржалари ҳозирдан “қалтирашга” тушган. Авиакомпанияларнинг, акциялари, ҳашаматли буюмлар билан савдо қилувчи казино ва компанияларнинг моллари нархи кескин тушиб бормоқда. Нефть котировкалари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Экспертлар ҳисоб-китобига қараганда, х авотирлар ошиб бораверса, “қора олтин” нархи камида 3 долларга арзонлашади.

Ухань қандай шаҳар?

Ухань айрим маълумотларга кўра, дунёнинг йирик шаҳарлари рўйхатида 42 – ўринда, Хитойда 7 – ўринда туради. БМТ маълумотларида айтилишича, Уханда 9 миллиондан 11 миллионгача киши истиқомат қилади. Шаҳарнинг ҳажми ва унинг иқтисодий тараққиёти Осиё ҳамда жаҳоннинг бошқа мамлакатларига, шу жумладан, АҚШгача бу қадар катта тезликда тарқалганига ойдинлик киритгандек бўлади. 2016 йилдан бери ҳар йили Ухань Тяньхэ аэропорти 20 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатади. У ердан Лондон, Париж, Дубай ва ер шарининг бошқа кўплаб шаҳарларга тўғридан-тўғри ҳаво парвозлари амалга оширилади. Янцзи дарёси қирғоғида жойлашган шаҳар ўзининг юқори технологияси ва саноати билан танилган. Уханда саноатлашган зоналар кўп ва 52 та ўқув муассасалари бўлиб, унда 700 минг талаба таҳсил олади. Fortune Global рўйхатидаги 500 та йирик компаниянинг 230 таси шаҳар саноатига сармоя киритган.

Хитой ҳукуматига кўра, янги вирус Хитой марказидаги Ухан шаҳридаги балиқ бозорига денгиз жониворларини ноқонуний олиб келган одамлардан бошқаларга юққан. Ҳукумат Ухан шаҳрига бормаслик ва шаҳардан чиқмаслик маслаҳатини берди ва ҳатто карантин эълон қилди. Боз устига, барча кенг кўламли тадбирларни — ой тақвими бўйича 25 январга белгиланган Янги йил байрами, оммавий сайллар, шу жумладан ибодатхоналардаги анъанавий ярмаркаларни бекор қилишга тўғрисида қарор қабул қилинган.

Вирус Саудиягача етиб борди

Саудия Арабистонининг Ҳамис-Мушайт шаҳридаги шифохонада Ҳиндистоннинг Керала штатидан 30 ҳамшира улардан бири янги турдаги коронавирус билан зарарланганликка гумон қилингач карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда The Hindustan Times нашри маълум қилди. Керала штати ташқи ишлар вазири Велламвелли Муралидхараннинг таъкидлашича, Саудия Арабистонидаги шифохонада 100 дан кўпроқ ҳиндистонлик ҳамшира ишлайди ва улардан 30 нафари кузатув остига олинган. 38 ёшли ҳамшира коронавирусни у билан зарарланган бемор билан алоқада бўлганда юқтириб олган. Кейинроқ ушбу ҳамшира билан алоқада бўлган барча ҳамширалар карантинга жойлаштирилган. Ҳамшираларнинг айтишича, улар бирор-бир текширувсиз карантинга жойлаштирилган.Бироқ ҳамширалардан бирининг яқини маълум қилишича, 20 ҳамширадан вирусга таҳлил олинган ва барча тестлар вирус борлигини кўрсатган. Янги вируснинг инкубацион даври ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмагани сабабли барча ҳамширалар карантинга олинган. Манбанинг таъкидлашича, ҳамшираларнинг аҳволи “ҳақиқатан аянчли”.

Х авф қай даражада?

Коронавирус инфекциясининг оқибатлари турлича: ўртача шамоллашдан ўлимгача. Янги вирус ушбу диапазоннинг ўртасида жойлашган кўринади.

“Биз янги коронавирус билан дуч келганимизда, аломатлар жиддийлигини аниқлашга интиламиз. Бу сафар симптомлар шамоллашни эслатади, яъни хавотирланишга асос бор, лекин бу SARSʼдек қўрқинчли эмас”, — дейди Эдинбург университети профессори Марк Вулҳаус . Яқин Шарқ респиратор синдроми (Mers) эса одамларга дромедарлардан — бир ўркачли туялардан мунтазам равишда юқиши кузатилганди. У аниқланган 2012 йилдан бери маълум бўлган 2494 зарарланиш ҳолатидан 858 таси ўлим билан якунланган.

Қайси ҳайвон ташувчи бўлган?

Вирус ташувчи қайси ҳайвон эканлиги аниқланганда, муаммо осонлашади. Бу сафар инфекцияни юқтириш ҳолатлари Ухандаги улгуржи денгиз маҳсулотлари бозори билан боғлиқ эди. Коронавируснинг ташувчиси бозорда сотиладиган белуха (Шимолий қутб денгизида яшовчи йирик дельфин) каби денгиз сутэмизувчилари бўлиши мумкин, шунингдек, у ерда товуқ, кўршапалак, қуёнлар ва илонлари ҳам сотилади. Инфекция манбасини улар орасидан ҳам излаш керак.

Нима учун бу Хитойда юз берди?

Профессор Вулҳауснинг сўзларига кўра, бу аҳоли сони, унинг зичлиги ва вирус ташувчи ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлишига боғлиқ. “Ҳеч ким навбатдаги вируснинг Хитойда ёки ўша минтақа мамлакатларида содир бўлганига ажабланмаяпти”. Барча беморларда аломатлар 2019 йил 12 декабрдан 29 декабргача пайдо бўла бошлаган. Вирус юқтирган одамлар бошқа беморларга тарқалиш хавфини бартараф этиш учун изоляторларда даволанишди . Беморлар билан алоқада бўлган 150 нафардан ортиқ одам ҳам ҳозирда кузатув остида. Йўловчиларни текшириш учун тана ҳароратини аниқловчи сканерлар ўрнатилди. Денгиз маҳсулотлари бозори тозалаш ва зарарсизлантириш учун ёпилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нима дейди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда тарқалган янги типдаги коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. Тегишли тавсиялар ташкилотнинг Twitterʼдаги саҳифасида эълон қилинди. ЖССТ мутахассислари коронавирусдан ҳимояланиш учун қуйидагиларга амал қилишни тавсия қилишган:

- қўлларни совун билан ювиш ёки спиртли асосдаги воситалар билан артиш;

- йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни дастрўмол ёки билак билан ёпиш;

- шамоллаш ва грипп аломатларига эга одамларга яқинлашмаслик;

- гўшт ва тухумни истеъмол қилишдан олдин термик қайта ишлаш;

- ёввойи ҳайвонлар ва чорва билан ҳимояланмаган алоқалардан қочиш.

Я нги вирус ҳақида нималар маълум?

Биринчидан, 2019-nCoV вируси ҳали одамларга юқмаган коронавируснинг бир вариантидир. Иккинчидан, коронавируслар — 38 турдаги вирусларни ўз ичига оладиган вируслар оиласи, уларнинг олтитаси (ва янги вирус билан — еттитаси) одамга юқади.

Иккинчидан, тадқиқотчиларнинг фикрича, вирус одамларга ҳайвонлардан юққан, аммо у одамдан одамга ҳам юқиши мумкин.

Учинчидан, инфекцион белгилари орасида иситма, йўтал, нафас қисиши мавжуд.

Тўртинчидан, одамларга ҳайвонларга тегинмаслик, етарли даражада қайнатилмаган ёки қовурилмаган гўшт ва тухумлардан сақланиш ва шунингдек шамоллаш ёки грипп белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилмоқда.

Марказий Осиё давлатлар қандай чора кўрмоқда?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди, “хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга“ чақирди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат сарҳадларида хориждан келаётган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказиш кучайтирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Қирғизистон эса Хитойдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб кирилишини вақтинча чеклади. Бу ҳақда Давлат ветеринария ва фитосанитар хавфсизлик инспекцияси маълум қилди. Таъкидланишича, 2019 йилнинг декабрида Қирғизистонга Хенань вилоятидан 48 тонна ўрдак гўшти олиб келинган, гўштларнинг хавфсизлиги ветеринария диагностикаси ва экспертиза марказида текширилган. Муассасанинг таъкидлашича, Хенань вилояти янги вирус қайд қилинган Хубэй вилоятидан 500 километр узоқликда жойлашган, барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар Хитойдан гўшт маҳсулотларининг олиб кирилишга чеклов қўйилиши таъкидланди. Қирғизистон с оғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Хитойдан келган барча фуқаролар қўшимча равишда текширилмоқда.

— Ҳозирча коронавирус билан оғриган беморлар бизда қайд қилинмади. Қирғиз-Хитой чегарасидаги “ Иркештам ” ва “ Торугарт ” Назорат Ўтиш пунктларида, шунингдек, аэропортларда санитар-карантин пунктлари ишламоқда. Бу пунктларда мутахассислар Хитойдан келган ҳар бир фуқарони текширмоқда. Ҳарорати баланд бўлган ва юқумли касалликлар гумони бўлган одамларни аниқлаш мақсадида тепловизор ишламоқда. Хитойда янги йил нишонланиши муносабати билан 23 январдан 1 февралга қадар Урумчи-Бишкек-Урумчи рейси вақтинча тўхтатилди. Хитойда авж олган вирусдан ҳимояланиш мақсадида Қозоғистон, Тожикистон ва Россия ҳам ўз чегараларида ва аэропортларида санитар назоратни кучайтирди.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции