Абдували кори салафлар хакида


Мухаммад Али



Обращаем Ваше внимание, что тот, кто слушает Коран со смирением, получает такое же вознаграждение, что и читающий. Важно так же помнить именно о смиренном чтении и слушании.

[Передал Имам Ахмад, да помилует его Аллах]






. Намозни ўз вақтида камчиликсиз адо қилиш ва аҳли оилани намоз ўқишга буюриш -> РИЗҚ ва ЁРДАМ келишининг сабабларидандир.

وَأْمُرْ أَهْلَكَ بِالصَّلَاةِ وَاصْطَبِرْ عَلَيْهَا ۖ لَا نَسْأَلُكَ رِزْقًا ۖ نَّحْنُ نَرْزُقُكَ Показать полностью… ۗ وَالْعَاقِبَةُ لِلتَّقْوَىٰ

"Аҳли-умматингизни намоз ўқишга буюринг ва ўзингиз ҳам (намоз ўқишда) чидамли бўлинг. Биз сиздан ризқ сўрамаймиз, (билъакс) Ўзимиз сизга берурмиз. Чиройли оқибат-жаннат тақвоникидир. ". (Тоҳа: 132)

Шайх Абдулазиз Тарифий

"Албатта, намоз мўминларга вақтида фарз қилингандир". (Нисо сураси 103-оят).

. Намоз вақти келганида ҳамма ишларингизни ташлаб Раббингизнинг нидосига ижобат қилинг. Чунки, банда ҚИЁМАТ куни биринчи бўлиб сўраладиган нарсаси―намозидир.
Агар намози салоҳиятли бўлса бошқа барча амаллари салоҳиятлидир.

1. Намоз -> Исломнинг иккинчи рукни, ибодатларнинг онаси, тоатларнинг асоси, гуноҳларни ювувчи, ёмонликларни қайтарувчидир.

2. Намоз -> калимаи шаҳодатдан кейинги энг улуғ фарздир.
У, банда Аллоҳнинг сон-саноқсиз неъматларига шукр келтириши учун шариатга киритилган бўлиб, унинг диний, тарбиявий, шахсий, сиҳҳий, ижтимоий ва бошқа қатор фойдалари жуда кўпдир.

3. Намоз -> банданинг Аллоҳ ила боғланиш воситасидир.
Унда банда Аллоҳ билан ёлғиз қолиб, У зотга муножот қилади, барча дардларини тўкиб солиб, руҳий, маънавий лаззат олади.

Бу дунёда ҳаёт кечираётган одамнинг ўзига яраша дарди, ҳасратлари бўлади. Уларни бошқа одамларга айтса, ёрдам олиб бўлмаслиги мумкин, қолаверса, улар сирини бошқаларга фош қилиб, дард устига чипқон бўлишади. Дарду ҳасратни Аллоҳ таолога айтилганда эса, Аллоҳ ёрдам беради ва сирни фош қилмайди. Ҳеч бўлмаса, банда дардини тўкиб солиб ҳузур қилади.

Намоз ўқиш билан банда ўзининг барча ишларини Аллоҳ таолога топширади. Банда ўз намози ила ўзига омонлик, хотиржамлик ва нажот тилайди.

4. Намоз -> ютуқ ва нажотлар йўлидир.

5. Намоз – хато ва гуноҳларни ювишнинг энг ишончли йўли.

6. Намоз -> ўз эгасига кўплаб шахсий фойдалар келтиради.

7. Намоз -> намозхонни Аллоҳ таолога яқин қилади, унинг иродасини мустаҳкамлайди. Фақат Аллоҳдангина иззат талаб қилишга ўргатади.

8. Намоз -> инсонни бу дунё матоҳларидан ўзини юқори тутишга ўргатади.

9. Намоз -> ўз эгасига мислсиз нафсоний роҳат ва руҳий фароғат касб этади.

10. Намоз -> ўқийдиган одам ғафлат уйқусидан қутулиб, ушбу ҳаётдаги ўз масъулиятини сидқидилдан адо этадиган бўлади.

11. Намоз -> кишига интизомли бўлишни, ҳамма ишларни тартибли равишда йўлга қўйишни, вақтни тежаш ва тартибга солишни ўргатади.

12. Намозхон одам -> ҳилм, хотиржамлик, шошилмаслик, виқор, сабр каби кўплаб шахсий сифатларга эга бўлади.

13. Намоз -> ўз эгасини юксак инсоний фазийлатларга эга бўлишга, турли разийлатлардан холий бўлишга олиб боради.

14. Намознинг намозхонлар жамиятига келтирадиган фойдалари ҳам жуда кўпдир.

Маълумки, намозни масжидларда жамоат билан ўқиш афзалдир.
Жамоат билан намоз ўқиш намозхонлар орасидаги ижтимоий алоқаларни мустаҳкамлайди. Куч жамоатда эканини англатади. Ижтимоий боғланиш, ҳамкорликни кучайтиради.

Жамоат намози кишилар ўртасида тенгликни намойиш қиладиган муҳим омилдир. Намозда ҳамма, ким бўлишидан қатъий назар, бир жойда, бир сафда туради, бир хил амални бажаради ва бир Аллоҳга банда эканликлари изҳор қилинади.

. Жамоат намози мусулмонларнинг сафлари бир, гап сўзлари бир эканини кўрсатади.
Намозда жамоат шаклида имомга бўйсуниш, бир мақсадга йўналиш кўринишлари намоён бўлади.

Жамоат намози орқали мусулмонлар бир-бирлари билан танишиб, унсу улфат орттирадилар, яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилишга одатланадилар. Улар, жамоат намози туфайли, бир-бирларининг ҳолларидан хабар оладилар. Ичларида бемор, мазлум, ҳожатмандлар чиқиб қолса, ёрдам берадилар.

Жамоат намозида қатнашувчилар бир-бирларига ёрдам бериш билан бирга, хатоларини ҳам тузатадилар ва ўз жамиятлари учун керакли кўплаб бошқа ишларни ҳам амалга оширадилар.

15. Намоз -> мусулмон кишини ғайримусулмондан ажратиб турувчи асосий белгидир. Шунинг учун ҳам, намозхон одамни ҳамма ҳурмат қилади, унга ишонади, ундан хотиржам бўлади.

16. Намоз -> поклик рамзидир.

Намозхон одамнинг энг аввало қалби пок бўлади. Қолаверса, бадани, кийим-боши ва макони пок бўлади. Намоз кишининг руҳий, маънавий ва жисмоний соғлиги учун ниҳоятда зарур нарса экани ҳозирда кофирга ҳам сир бўлмай қолди.

. Канал хакида фикир ва
мулохазалар учун
⬇Админ⬇

Добавлен в индекс






































































🍃 قال العلامة ابن القيم رحمه الله:

" إذا أذنب العبد المؤمن الموحد ، المتبع لسبيله ، وسنة رسوله صلى الله عليه وسلم ؛ استغفر له حملةُ العرش ومن حوله ".

Alloma Ibn al-Qoyyum rohimahulloh aytadi:

Agar bir mõ'min, muvahhid, Allohning yõliga va rosuvlulloh s.a.v nig sunnatiga ergashuvchi banda gunoh qilsa. Uning uchun arshni kõtarib turuvchilar va uning atrofidagilar istig'for aytadi.




Ўзи билан нажот манбаи бўла туриб ҳалок бўлганнинг ҳолидан ажабдаман дедилар ҳазрати Али розияллоҳу анҳу. У нима? деб сўрашганди: Тавба ва истиғфор дея жавоб қилдилар.



Жоҳил ва тентаклар тушунишга ақллари етмаган нарсалар устидан кулишади.






Сподвижники были в отчаянии, вопрошая: когда придет помощь Аллаха? Поистине, помощь от Аллаха близка!

Мы не лучше асхабов Пророка (мир ему и благословение Аллаха). Они претерпевали многие трудности, а затем Аллах, Свят Он и Велик, открыл им их же руками многие земли.
С соизволения Аллаха, победа обязательно придёт!



Жума кунининг фазли ва унда машруъ бўлган амаллар ҳақида

• Жума хафтанинг энг афзал куни бўлиб, у кун ҳақида хос сура нозил бўлган ва у сура Исломда "Жума" деб номланган. Араблар у кунни "Аруба" деб ҳам атайдилар. Бу кунда покланиш, зикр, дуо ва намозга эрта бориш машруъдир.

• Жума кунидаги ғусл энг афзал ғусл бўлиб, (унинг машруълиги) тонг отишидан бошланади. Бу ғусл жума намозига борувчи киши учун таъкидланган бўлиб, аёл киши ва мусофир бундан мустаснодир. Зеро, ҳадисда: "Агар бирортангиз жумага келса, ғусл қилсин", дейилган.

Жума кечаси ва Пайғамбарга саловат йўллаш фазли ҳақида

• Жума кечаси ҳақида биронта (саҳиҳ ҳадис) ворид бўлмаган, унинг бошқа кечалардан фарқи йўқ. Бу кеча ҳақида бир неча заиф ва тўқима ҳадислар келган. Бу кечада Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтиш ҳақидаги ҳадислар эса ҳасан деб топилган.

• Жума кунидаги энг афзал амал Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга саловат айтишдир. Зеро, жума - кунларнинг энг афзали, у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам эса одамларнинг энг афзалидирлар.

Жума кунидаги дуо ижобат бўладиган вақт ҳақида

• Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам бир ҳадисда: "Жума кунида шундай бир соат борки, мусулмон банданинг Аллоҳдан бирон яхшилик сўраши ўша пайтга тўғри келса, Аллоҳ унга ўша сўраган нарсасини албатта беради", дедилар. Энг тўғри фикрга кўра, бу қуёш ботишидан олдинги соат бўлиб, бу фикрни Ибн Аббос, Абу Ҳурайра ва кўпчилик саҳобалар ҳамда Ато ва Товуслар айтишган.

Жума куни вафот этиш ҳақида

• Жума куни фавот этган кишининг фазли ҳақидаги ҳадис саҳиҳ эмас. Бухорий ва бошқалар бунинг сабабини баён қилишган. Зотан, кишини замон эмас, амаллари поклайди. Чунки у амални ихтиёр қила олади, замонни эмас.

Жума хутбаси ҳақида

• Хутба минбарлари фақат ваъз-насиҳат учун эмас, балки умматга оид воқеа-ҳодисаларни тушунтириш учун ҳамдир. Имом Бухорий ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам минбардан туриб ўзларига тарафдор ва мухолиф бўлган Аслам, Ғифор ва Усайя қабилаларининг аҳволини зикр қилдилар.

Шайх Абдулазиз Тарифий



​​Уч нарса балони даф қилади:

‎ مَا يَعْبَأُ بِكُمْ رَبِّي لَوْلَا دُعَاؤُكُم

"Агар дуо-илтижо қилмас экансизлар, Парвардигорим сизларга парво қилмас". (Фурқон: 77)

2. НЕЪМАТГА ШУКР ҚИЛИШ

‎لَئِن شَكَرْتُمْ لَأَزِيدَنَّكُمْ

"Қасамки, агар берган неъматларимга шукр қилсангизлар, албатта (уларни янада) зиёда қилурман". (Иброҳим: 7)

3. ЗАИФЛАРГА ЁРДАМ БЕРИШ

Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Дарҳақиқат, заифларингиз сабабли ғалаба қозонасизлар ва ризқланасизлар", дедилар.

(Шайх Абдулазиз Тарифий)



209 | Qo'shiq eshitish nima uchun harom qilingan ?


​​ Рождество (бугунги кунда янги йил деб аталмиш) байрамни нишонлаш ва у билан табриклаш ҳақида
Шайх Абдулазиз ибн Марзуқ Тарифий

2) Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни аниқ белгиланган эмас. Провославлар ва католиклар ҳозирги кунгагча бу борада ихтилоф қилиб келишади. Китобларини асролмаган кимсалар қандай қилиб китоб соҳибининг таваллуд кунини сақлай олишсин!

3) Черков епископлари ва тарихчилари Ийсо Масиҳнинг таваллуд топган куни мийлодий учинчи асрдан кейин расман белгилангани ва белгиланиши аниқ бир кунга асосан эмас, балки рамзий бўлганини тан олишмоқда.

4) Насоролар ўзлари даъво қилаётган Ийсо алайҳиссаломнинг таваллуд кунида уни Аллоҳнинг ўғли эканини ёдга оладилар.

وَقَالُوا اتَّخَذَ الرَّحْمَٰنُ وَلَدًا، لَّقَدْ جِئْتُمْ شَيْئًا إِدًّا، تَكَادُ السَّمَاوَاتُ يَتَفَطَّرْنَ مِنْهُ وَتَنشَقُّ الْأَرْضُ وَتَخِرُّ الْجِبَالُ هَدًّا

5) Насоролар роҳибларини уйланиш ва бола-чақа қилишдан поклаган бир пайтда бу нарсани Аллоҳга нисбат берадилар. Зотан, Аллоҳ бу нарсадан бениҳоя юксакдир.

6) Китобийя аёлга уйланиш уни байрами билан табриклаш лозим дегани эмас. Отангиз қотилининг_ қизига уйланишингиз мумкин, бироқ унинг ўша қатл муносабати билан қувонишига, шунингдек, "Аллоҳ ўғлининг туғилган куни" муносабати билан қувонишига рози бўлманг!

7) Насороларни (Ийсо Масиҳнинг туғилган куни - Рождество билан) табриклаш тўрт мазҳаб иттифоқига кўра жоиз эмас. Бу масалада биронта хилоф фикр айтилганини билмайман, гарчи кейинги замонларда айтилган бўлса-да, улар эътиборга олинмайди.

9) Мушрикларнинг диний байрамларида мусулмоннинг қатнашиши билиттифоқ жоиз эмас.

وَالَّذِينَ لَا يَشْهَدُونَ الزُّورَ

"Улар (яъни Раҳмоннинг суюкли бандалари ҳаром хордиқ чиқарадиган жойлар ва маъсият ўринлари бўлган) ботилга қатнашмайдилар", (Фурқон: 72).
Бу ердаги "ботил"дан мурод мушрикларнинг байрамларидир. Бу тафсирни салафлардан Абу Олия, Товус ва Ибн Сиринлар айтишган.

10) Мушрикларнинг байрамларига қатнашиш ҳаром эканлигига Абу Ҳанифа, Шофеий ва Аҳмад каби уламолар ижмо қилишган. Бу ижмоъни Ибн Қоййим "Аҳкаму аҳлиз зимма" китобида ва бошқалар айтганлар.

11) Саҳобалар мушрикларнинг байрамига қатнашиш ва уларни диний байрамлари билан табриклашга ижозат беришмаган. Умар ибн Хаттоб: "Аллоҳнинг душманларидан уларнинг байрамларида четланингиз!" деганлар. Байҳақий саҳиҳ санад билан ривоят қилган.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции