Узбекистана коронавирус кириб келдими

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Коронавирус юз минглаб ўзбекистонликлар бўлган давлатларга кириб бормоқда, Ухандаги ўзбеклар сони 72 га чиқди - O'zbekiston, Xitoy va koronavirus

Охири Youtube пост муаллиф BBC Uzbek

Япония, Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари ортидан, Франция, Германия ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам аниқланди.

Катта сондаги ўзбекистонликларнинг саёҳат ва тижорат манзилларидан бири бўлган Бирлашган Араб Амирликлари коронавирус қайд қилинган биринчи Яқин Шарқ давлатига айланди.

Коронавирус масжидда юқиши мумкинми, жамоат намозлари хавфлими? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus

Охири Youtube пост 2 муаллиф BBC Uzbek

Германияда эса, саноқли кунларнинг ичида бу вирусга чалинганлар сони тўрттага етган.

Би-би-си Ўзбек хизмати биргина Германия мисолида бугун уларнинг ўй-кайфиятларига назар ташлаш учун у ердаги асли ўзбекистонлик мустақил журналист Ҳулкар Норқобиловани суҳбатга тортди.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, Германиянинг илк коронавирус ҳолати аниқланган Бавариясида хавотирлар бор, йўқ эмас.

Гамбургда бўлган айрим ўзбекистонликларни ҳам ташвишда эмас, деб бўлмайди дейди у.

Аммо, журналист суҳбатдошимизга кўра, вазиятга аллақачон Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатик ваколатхоналари эътибор қаратишган:

Охири Youtube пост 3 муаллиф BBC Uzbek

Ҳозир турли иш, юмуш ва таҳсил билан биргина шу мамлакатларнинг ўзида бўлган ўзбекистонликларнинг умумий сони юз мингларга нисбат берилади.

Расмий рақамларга таянилганда эса, уч миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси бугун ташқи миграцияда банд бўлади.

Ўчоғи Хитой бўлган ҳалокатли коронавирус шу пайтгача 130 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.

Бугунга келиб, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони қарийб 6 минг кишига чиққан.

Хитой дунёнинг аҳолиси энг йирик давлати бўлади.

Бугун Хитой аҳолиси қарийб бир ярим миллиард кишини ташкил қилади.

Жорий пайтда дунёнинг энг йирик иккита иқтисодий ва ҳарбий қудратидан биттаси саналмайдими, у билан турли соҳаларда ҳамкорлик ва шериклик қилаётган давлатларнинг сони ҳам озмунчани ташкил этмайди.

Коронавирус Хитойда илк бор ўтган йил охирида аниқланган бўлса, ҳозирга келиб, дунёнинг йигирмага яқин давлатига кириб боришга улгургани кузатилади.

Таиланд, Малайзия, Камбожа, Австралия, Гонгконг, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Сингапур, Канада, Непал, Мексика, Шри Ланка, Тайвань, Вьетнам, Франция, Германия ва Бирлашган Араб Амирликлари ушбу рўйхатдан жой олишга улгурган мамлакатлар бўлишади.

Ўзбекистон, Марказий Осиё ва коронавирус

Шу пайтга қадар бу давлатлар бўлсин ёки Хитойга бевосита чегарадош Марказий Осиёнинг ўзида - ўзбекистонликлари илова бирор бир минтақа фуқаросининг ушбу вирусга чалинганига оид бирор бир хабар олинмаган.

Энг катта сондаги Ўзбекистон фуқаролари ташқи меҳнат миграциясида банд Хитойнинг яна бир ён қўшниси Россия ҳам ҳозирча тинч.

Хитой билан бевосита чегарадош эканига қарамай, Россияда ҳам ҳалича коронавирус расман қайд этилмаган.

Россия Хитой билан чегараларини ёпишгача борган.

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг сони расман икки миллиондан ортиқроққа нисбат берилади.

Норасмий манбаларда эса, бу рақамларнинг тўрт-беш миллион атрофида экани ҳам тахмин қилинади.

Худди шу боис ҳам, коронавирус хавфи қаршисида Россия Ўзбекистон фуқаролари учун энг катта таҳдидга эга давлатлардан бири бўлади.

Устига устак, уларнинг озмунчаси меҳнат хавфсизлиги тартиб-қоидаларига жавоб бермайдиган шарт-шароитда меҳнат қилишади.

Қандай аҳволда ҳаёт кечиришлари эса, шундоқ ҳам, йилларки, маҳаллий фаолларнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келади.

Бугун киберфазода ўзбекистонликларни қизиқтираётган саволлардан бири ҳам айни шу ҳақда экани кўрилади.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар сони бир неча ўн мингдан бир неча юз минггача нисбат берилувчи Туркиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳам уларни яхшигина ташвишга солмай қўймагани ҳам кўрилади.

Хитойдаги ҳалокатли коронавирус шу кунларда Ўзбекистондаги барча етакчи интернет нашрлари, оммавий-ахборот воситаларининг диққат-марказидаги энг долзарб мавзулардан бир экани ҳам кўзга ташланади.

Бу каби ҳолат эса, аксарият Ўзбекистон фуқароларининг ушбу вирус ва унинг хавфидан қанчалик огоҳ эканликларига ҳам далолат қилмай қўймайди.

Эҳтиёт чоралари

Коронавирус илк бор аниқланиши ортидан кечган вақт давомида Ўзбекистон илова аксарият Марказий Осиё давлатлари қатор лозим эҳтиёт чораларига қўл уришган.

Вазият ўз назоратлари остида экани, ортиқча хавотирга ўрин йўқлигини такрор ва такрор баён этишган.

Хитой майда тижоратда банд аксарият Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун, йилларки, энг маъқул ва энг мақбул бозор вазифасини ўтаб келган.

Бундан ташқари, Хитойда турли иш, юмуш ва таҳсилда машғулларининг сони ҳам озмунчани ташкил этмайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг айрим чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари аллақачон ўз фуқароларига устма-уст огоҳлик билан чиқишга ҳам улгуришган.

Хитойга боришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриш, жуда зарур бўлмаганда, бу фикрни хаёлдан чиқаришга оид бугунгиси эса, бу каби расмий баёнотларнинг сўнггиси бўлган.

Худди шу манзарада Ўзбекистон коронавирус ўчоғи бўлган Хитойнинг Уханида карантин тартиби сабаб, фуқаролари қамалиб қолган давлатлардан бири бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўз фуқароларини олиб чиқиш ҳақидаги баёнотига қарамай, расмий Тошкент ҳозирча бунга муваффақ бўлмаган.

Вазирлик бунга Хитой томонининг раддияси сабаб бўлаётганини айтган.

Аммо у ердаги фуқароларини осойишталикка чақириб чиққан, зарур ҳолларда, кўмак сўрашлари учун лозим бўлган барча телефон рақамларини берган.

Уларнинг тақдирларига оид кибер фазода бўй кўрсатаётган ташвиш ва хавотирларни босиб чиққан.

Би-би-си куни-кеча олишга муваффақ бўлган суҳбат тафсилотларидан эса, Уханда қолаётган ўнлаб ўзбекистонликлар аксариятининг шикоят, ташвиш, хавотир ва қўрқувда эканликлари кўрилган.

Ўзлари ва ортда қолаётган яқинларининг уларни имкон қадар Ўзбекистонга қайтаришлари истагида эканликлари англашилган.

Бугун, чоршанба куни Хитойдаги коронавирус масаласига шахсан Ўзбекистон Бош вазирининг ўзи эътибор қаратгани маълум бўлган.

Тошкентдан олинаётган хабарларга кўра, Абдулла Арипов ушбу вируснинг олдини олишга қаратилган махсус йиғин ўтказган, бунинг учун лозим кўрсатмаларни берган.

Кўрсатмалар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар вазирликлари ва Чегара қўшинларига берилгани англашилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, аллақачон бу - даволаш мумкин бўлган хасталик экани ва унга қарши курашга қодир эканликларини баён қилиб улгурган.

Вазирликнинг бу каби баёноти манзарасида шахсан Ўзбекистон Бош вазирининг нега хос йиғин ўтказишга қарор қилгани сабаби маълум эмас.

Ухан очилдими?

Хитойдан бугун, 29 январь куни олинаётган хабарларга кўра, карантин остида экани айтилган коронавирус ўчоғи Ухандан юзлаб хориж фуқароси эвакуация қилинган ва этилмоқчи.

Япония аллақачон юзга яқин фуқаросини Токиога олиб келиб ҳам улгурган.

Расмий Токионинг бунга қандай муваффақ бўлгани тафсилотлари ҳалича маълум эмас.

Хабарларга кўра, Австралия ҳам 600 нафар фуқаросини Ухандан олиб чиқмоқчи.

Аммо ортга буткул қайтаришдан олдин, икки ҳафта Крисмас оролларида тутиб турмоқчи.

Янги Зеландия ҳам бу масалада расмий Канберра билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Ухандаги элликдан ортиқ фуқаросини худди шу оролда вақтинча сақламоқчи.

Шу соатларда бу борада Ўзбекистон томонининг режаси маълум эмас.

Яна Япония, АҚШ ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳам худди шу истакни билдиришган.

Германиядаги энг оммабоп нашарлардан бири бўлган "Bild"нинг ёзишича, расмий Берлин ҳам қамалиб қолган юзга яқин фуқаросини ортга қайтариш учун Уханга ҳарбий самолёт юбормоқчи.

Худди шу манзарада расмий Пекин Хитойга халқаро экспертлар гуруҳини юбориши учун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига изн берган.

Хитой Президенти ташкилот раҳбари билан шахсан учрашган.

Мазкур учрашув чоғида коронавирусни "иблис"га қиёс берган.

Унинг, таъбир жоиз, жон сақлаб юришига тоқат қилинмаслиги лозимлигини таъкидлаган.

Сиз яшаб турган жойдаги вазият қандай?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции