Дунедаги карона вирус янгиликлари


Қозоғистонда коронавирус чалиниш ортидан ҳаётдан кўз юмганлар сони 20 нафарга етди. 1964 йилда туғилган сўнгги қурбон (аёл киши) Олмаотада жон берди. Бу ҳақда Фавқулодда ҳолатни таъминлаш бўйича давлат комиссияси тезкор штаби маълум қилди.

Ўзбекистонга қўшни бўлган бу мамлакатда 23 апрель соат 22:40 гача коронавирус юқтириб олгани тасдиқланган кишилар сони 2289 нафарга етган, 560 киши соғайган.

Мамлакат Соғлиқни сақлаш вазирлиги май ойи охирларига бориб хасталик юқтириб олганлар адади 4000 га етиши мумкилигини тахмин қилмоқда.


Президент Имомали Раҳмон бу йил Рамазон ойи коронавирус ёйилиб бораётган вақтдан ташқари баҳорги дала ишлари билан ҳам бир пайтга тўғри келиб қолгани туфайли тожикистонликларни рўза тутишни кейинроққа қолдиришга чақирди.

“Биз сув ичиш ва овқат ейишдан тийилиш билан билиб туриб ўз саломатлигимизга зарар етказмаслигимиз ва худкушликка йўл қўймаслигимиз керак. Чунки кун бўйи оч юрганидан кейин одам иммунитети заифлашади ва юқумли касалликлар юқтириб олиш хавфи ошади”, деди Тожикистон президенти.

Бу ҳафтадан Тожикистон масжидларида жамоат намозлари тақиқланган. Аммо расмий Душанбе мамлакатда коронавирусга чалиниш билан боғлиқ бирорта ҳам ҳолат қайд этилмаганини билдириб келмоқда.

Ҳуқуқ фаоллари Тожикистонда ўпка касалликлари кўпайтганини айтиб, расмийлардан эпидемия билан боғлиқ вазиятга ойдинлик киритишни сўрамоқдалар.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти март ойидаёқ тожик расмийларига карантин жорий қилиш, зарурат туғилган тақдирда, таълим масканларини ёпишни тавсия қилган. Тожикистонга яқин кунларда ЖССТ экспертлари келиши кутилмоқда.


Қирғизистоннинг собиқ бош вазири Сапар Исақов 23 апрель куни Петровка қишлоғидаги 8-колонияга этап қилинди. Бу ҳақда Озодликнинг қирғиз хизмати Жазони ижро этиш давлат хизмати (ЖИДХ) матбуот хизмати маълумотига таянган ҳолда хабар қилади.

Бошқа бир собиқ бош вазир Жантўрў Сатибалдиев эса Бишкекдаги 47-қамоқхонага этап қилинишини кутмоқда.

ЖИДХ маълумотига кўра, 22 апрель куни махсус комиссия мажлисида тегишли қарор чиқарилганидан кейин бошқа маҳкумлар ҳам турли колонияларга этап қилинган.

“Бишкекдаги 1-тергов ҳибсхонаси шу кунда тўлиб кетган. Вазият тўлиб-тошган ҳибсхоналардаги маҳбусларни жазони ўташ жойларига кўчиришни тақозо этмоқда. Судланганларни колонияга этап қилиш амалга оширилди”, дейилади ЖИДХ хабарномасида.

Сапар Исақов ҳам, Жантўрў Сатибалдиев ҳам Бишкек иссиқлик электр маркази модернизациясида йўл қўйилган коррупцияга оид иш бўйича судланган. Аввалроқ ЖИДХ собиқ амалдорлар колонияларга коронавирус ёйилишига қарши киритилган фавқулодда вазият тартиби битганидан кейин кўчирилишини маълум қилгандилар.


Дунёдаги 1 миллиард 800 миллион нафар мусулмон коронавирус пандемияси қабатида Рамазон ойига тайёргарлик кўряпти.

Марокашдан Индонезиягача бўлган ҳудудда яшовчи мусулмон давлатлар ҳукуматлари янги коронавирус пандемиясига қарши кураш доирасида турли хил чора кўрмоқда: айрим давлатларда кескин чекловлар жорий қилинган бўлса, айрим давлатларда жума намозлари аввалгидек давом этмоқда.

Мусулмон дунёсида вирусга чалинган ва у туфайли нобуд бўлганлар сони нисбатан оз бўлди, аммо айрим давлатларда хасталик ёйилишининг ҳақиқий кўлами ҳақида аниқ маълумот йўқ.

Глобал миқёсда эса вирусга чалинганлар сони бир маромда ўсиб бормоқда. Бугунга қадар 2,6 миллиондан зиёд одам вирусни юқтирди, вирус келтириб чиқарадиган COVID-19 инфекцияси 183 мингдан кўпроқ одамнинг ёстиғини қуритди.

Пандемия мусулмон оламида жамоат ибодатлари билан боғлиқ бир неча асрлик анъаналарни барбод қилмоқда. Дейлик, Туркия, Миср ва Саудия Арабистони каби давлатларда жомъе масжидлар ёпилди, дин уламолари аҳолини уйда ибодат қилишга чорлади.

Покистон ва Бангладеш каби давлатларда эса дин пешволари чақириғи билан масжидларда жамланиш давом этмоқда.


Европа Иттифоқи давлатлари етакчилари 23 апрель куни видеосаммит ўтказиб, коронавирус пандемияси туфайли юзага келган иқтисодий бўҳрон оқибатларини юмшатиш мақсадида ҳамкорликда кўриладиган чораларни муҳокама қилади.

ЕИ давлатлари раҳбатлари Европа комиссиясига энг кўп зарар кўраётган сектор ва ҳудудларни дастаклаш учун етарли бўладиган тикланиш жамғармаси тузишни таклиф қилиши кутилмоқда.

Европа кенгаши президенти Шарль Мишель Европа давлатлари етакчиларига ёзган таклифномасида: “Мен комиссияга мавжуд эҳтиёжларни таҳлил қилиш ҳамда олдимизда турган муаммоларга мутаносиб таклифни ҳозирлаш вазифасини топширишни таклиф қиламан”, деб ёзди.

Европа расмийларига кўра, ЕИ етакчилари комиссияга ой якунигача қайта тикланиш жамғармаси қийматини белгилаш ҳамда уни молиялаштиришни топширади.

Ёрдам пакети қиймати бир неча триллион евро бўлиши мумкин. Аммо бу маблағ қай йўсинда йиғилиши, ёрдамнинг аъзо давлатларга қарз ёки грант ўлароқ тарқатилиши ҳозирча маълум эмас.

Саммит арафасида Германия канцлери Ангела Меркель блокни коронавирус бўҳронидан олиб чиқиш учун ўз мамлакатни “йирик ҳисса” қўшишга тайёр эканини таъкидлади.


Марказий Осиёдаги давлатларнинг ҳукуматлари коронавирус пандемиясига қарши кураш юзасидан кўрилаётган чоралар доирасида ўз фуқаролари ҳуқуқларига риоя қилаётгани йўқ. Бу ҳақда Human Rights Watch (HRW) халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилотининг 23 апрель куни эълон қилинган баёнотида айтилади.

Халқаро ташкилот Қозоғистон, Қирғизистон ва Ўзбекистон ҳукуматлари касаллик тарқалишининг олдини олиш учун муҳим чоралар кўргани, аммо бир вақтнинг ўзида жорий қилинган чекловлар баҳонасида журналистлар, соғлиқни сақлаш хизматлари ходимлари ҳамда фаолларни нишонга олаётганини қайд этган.

HRW ташкилотининг Европа ва Марказий Осиё бўйича директори Хью Уильямсонга кўра, Марказий Осиёнинг барча давлатлари COVID-19 ҳақида аниқ маълумот бериш орқали ўз фуқаролари ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мажбуриятига эга.

Уильямсон бу ҳукуматлар журналистлар, тиббиёт ходимлари ҳамда инсон ҳуқуқлари топталаётганидан жамоатчиликни хабардор қилишга уринаётганлар ҳаракатларини чекламаслиги лозимлигини қўшимча қилган.

HRW баёнотида коронавирусга чалиниш ҳолатлари расман қайд этилмаган Тожикистон ва Туркманистонда коронавирус пандемиясининг бу мамлакатларга таъсири ҳақида сўзлаган тиббиёт ходимлари ва бошқа шахсларга тазйиқ ўтказилаётгани билдирилган.

Баёнотда, шунингдек, Тожикистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва бошқа давлат идоралари COVID-19 ҳақидаги саволларга жавоб беришдан бош тортаётгани, натижада Озодлик радиоси президенти Жейми Флай Тожикистон расмийларига бу ҳақда эътироз мактуби йўллагани тилга олинган.


Қирғизистонда 23 апрель куни яна 19 одам коронавирус юқтиргани аниқланди. Бу билан беморлар сони 631 кишига етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг билдиришича, коронавирусга чалинганларнинг 162 нафари тиббиёт ходимидир. Шу кунгача беморлардан 302 нафари соғайди, 8 нафари вафот этди.

Коронавирусга чалинганлар сони бўйича пойтахт Бишкек етакчилик қилмоқда. Бу ерда 141 бемор даволанмоқда. Ўш шаҳри иккинчи ўринда, бу ерда 101 нафар бемор бор. Ўш вилоятида 154, Жалолобод вилоятида 109 кишига коронавирус юққан.

Бундан ташқари Чуй вилоятида 38, Иссиқкўл вилоятида 8, Норин вилоятида 74 бемор аниқланди. Талас вилоятида эса шу кунгача коронавирус юқтириш ҳолатлари мавжуд эмас


Тожикистонда картошка нархи кескин кўтарилиб кетди. Озодлик радиоси тожик хизматининг билдиришича, бугунги кунда Душанбе бозорларида картошканинг бир килоси 8-10 сомоний (1 доллар таҳминан 10,30 самоний)дан сотилмоқда. Бу картошканинг аввалги баҳосидан деярли уч баробарга кўпдир.

Хабарда айтилишича, картошка нархининг қимматлаганига коронавирус туфайли чегараларнинг ёпилгани ва қўшни давлатлардан Тожикистонга картошка олиб киришнинг имкони бўлмай қолгани сабаб бўлмоқда.

Қишлоқ хўжалик вазирлигининг билдиришича, ўтган йилнинг шу даврида бир кило картошка 2,5-3 сомоний эди. Ўшанда Тожикистонда картошкадан мўл ҳосил етиштирилган ва Ўзбекистонга ҳам экспорт қилинган.

Вазирликнинг билдиришича, бугунги кунда вазият ўзгарган ва айни пайтда картошкани Ўзбекистондан сотиб олиш юзасидан музокаралар ўтказилмоқда.


Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко 22 апрелдь куни мамлакатда коронавирусга чалинган беморлардан 2300 нафарининг аҳволи оғирлигини билдирди. Унга кўра, беморлардан 1300 нафари ўпкани сунъий нафас олдириш аппаратига уланган. Россия ҳукумати биринчи марта коронавирусга чалинганлар орасида аҳволи оғир бўлган беморлар ҳақида маълумот берди.

Вазирнинг айтишича, Москвани ҳисобга олмаганда, Россия минтақаларида коронавирус юқтирган 45 мингдан кўпроқ бемор бор. Улардан 2 минг нафари балоғат ёшига етмаган болалардир.

Расмий маълумотда айтилишича, бугунги кунгача Россияда 58 минг киши коронавирус юқтирган. Улардан 8 мингги уйда даволанмоқда.

Мурашко коронавирусдан ўлганлар сони беморларнинг 1 фоизини ташкил қилганини ва бу дунёдаги энг оз кўрсаткичлардан бири эканини айтди. Расмий маълумотларда қайд этилишича, шу кунгача Россияда коронавирусдан 513 одам вафот этди.


Эрон кемалари ҳаракатланишга тўсиқ яратган тақдирда АҚШ ҳарбий денгиз флоти уларга қарата ўт очади. АҚШ президенти Дональд Трамп мудофаа мақсадида ҳарбий денгиз флотига мана шундай буйруқ берди.

Президентнинг айтишича, ўтган ҳафта Форс кўрфазида Эрон Инқилоб посбонлари корпусига қарашли қатор ҳарбий кемалар АҚШ кемаларининг ҳаракатланишига ҳалақит берган. Жумладан, "Пол Гамильтон" эсминеци Эрон кемалари таъқибига учраган.

"Мен АҚШ ҳарбий-денгиз флотига Эронннинг ҳарбий кемалари ҳаракатланишга тўсиқ яратадиган бўлса, уларга қарши ўт очиш ва йўқ қилиш тўғрисида буйруқ бердим”, деб ёзди Трамп Твиттер саҳифасида.

АҚШ ва Эрон муносабатларидаги вазият АҚШ Ироқда Эрон генерали Қосим Сулаймонийни ўлдирганидан кейин янада мураккаблашган эди. Бунинг ортидан Эрон АҚШнинг Ироқдаги базаларига ҳужум қилган. Ҳужум оқибатида ўнлаб америкалик ҳарбийлар жароҳатланган эди.


Германияда коронавирусга қарши вакцинани ихтиёрчиларда синаб кўриш амалиёти бошланди. Амалиётга Германиядаги Паул Эрлих номидаги вакциналар ва биомедицина дори воситалари институти рухсат берди.

COVID-19га қарши вакцина Майнц шаҳридаги BioNTech ширкати томонидан кашф этилган. Синовнинг биринчи босқичида 200 нафар ихтиёрчи иштирок этади.

Вирусларга қарши кашф этилган истиқболли вакциналар дастлаб хужайраларда, кейин ҳайвонларда ва шундан сўнггина одамларда синаб қўрилади. Вакцинани одамларда синаш уч босқичга бўлинади. Вакцина уч босқичда муваффақиятли синовдан ўтган тақдирдагина, уни қўллаш еки қўлламаслик ҳақида хулоса берилади.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти дунёда коронавирусга қарши 20та вакцинани ишлаб чиқиш юзасидан илмий изланишлар олиб борилаётганини билдирган эди.

Коронавирусга қарши вакцинани одамларда синаб кўриш тажрибаси биринчи бўлиб АҚШ ва Хитойда бошланган. Россия ҳам коронавирусга қарши олтита вакцинани ишлаб чиқиб, тажриба ўтказаётгани ҳақида билдирган.

Мутахассислар фикрича, коронавирусга қарши одамларни эмлаш мумкин бўлган вакцина 2021 йилда яратилади.


Афғонистон ҳукумати чоршанба куни яна 71 нафар толибни қамоқдан чиқарди. Бу ҳақда Миллий хавфсизлик кенгаши расмий вакили Жавод Файсал Твиттер саҳифасида хабар бери.

Афғонистон ҳукумати 8 апрелдан бошлаб Толибон ҳаракати билан эришилган келишувга асосан мазкур ҳаракатнинг қамоққа олинган аъзоларини озод қилишни бошлаган эди. Шу кунгача Толибон ҳаракатининг 432 аъзоси қамоқдан озод қилинди. Толибон эса 12 апрелда Афғонистон ҳукумат кучларининг 60 ходимини қамоқдан чиқарган.

Толибон ва Афғонистон ҳукумати сўнгги 19 йилда биринчи бора музокара ўтказиб, ўзаро асирлар билан алмашинишга келишиб олган эди. Бу тадбир ўзаро тинчликка эришиш дастури асосида амалга оширилмоқда.

Февраль ойида АҚШ ҳукумати расмийлари ва Толибон вакиллари узоқ вақтдан бери ўтказилиб келинган музокараларда муросага эришганди. Икки томонлама шартномага асосан Афғонистон Толибоннинг 5 минг аъзосини, Толибон эса Афғонистон ҳукумат кучларининг минг нафар аскарини асирликдан озод қилиши лозим.

Эришилган шартномага қарамасдан, Толибон мамлакатнинг турли ҳудудларида ҳужумларни давом эттирмоқда. Жумладан,Толибон 21 апрель куни Сарипул вилоятида афғон хавфсизлик хизматининг 11 аскарини, Лоғар вилоятида саккиз нафар полициячини ўлдирган.


Украина президенти Володимир Зеленский Грузиянинг собиқ президенти Михаил Саакашвилига ислоҳот масалалари бўйича бош вазир ўринбосари лавозимини таклиф қилди. Бу ҳақда Саакашвилининг ўзи 22 апрель куни Фейсбук тармоғидаги ўз саҳифаси орқали маълум қилди.

Саакашвилига кўра, у ҳукуматда ишлаш масаласини бош вазир Денис Шмигаль билан ҳам муҳокама қилишга улгурган.

Саакашвили Украина президентининг таклифи ўзи учун “улкан шараф” эканини айтиб, сайлов чоғида Зеленскийни дастаклаганини эслатди.

Саакашвилига ҳукуматга кириш таклифи берилгани ҳақида даставвал Зеленский тарафдори бўлган “Халқ хизматкори” партиясидаги манбалар сўзларига таянган ҳолда "Новое время" нашри хабар қилди. “Халқ хизматкори” фракцияси раҳбарининг ўринбосари Евгения Кравчук нашрга Саакашвили келаётган жума куни депутатлар билан учрашиб, ўз дастурини тақдим этишини тасдиқлаган.

Агар 24 апрель куни Украина парламенти Саакашвили номзодини маъқулласа, у ҳукуматда иш бошлаши мумкин.

2020 йил 23 апрель соат 22:30 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1758 нафарни ташкил қилмоқда.

Бугунги кунда дунёдаги етакчи тиббий-илмий марказлар коронавирус инфекциясининг келиб чиқиши ва унинг оқибатларини ўрганишда давом этмоқда.

Ваҳоланки, муқаддас динимизда ҳам бу ўйин ман этилган. Амалдаги қонунларимизда эса қиморбозга тегишли жазо белгиланган.

Коронавирус ҳаётимизга кутилмаган синовлари билан ҳозирча хавф солиб турибди.

Зеро, карантин чекловлари сабабли нафақат бизда балки бутун дунёда вақтинча ишсиз қолган фуқаролар кўпчиликни ташкил этмоқда.

Шу йил 22 апрель куни Президентимиз муҳим тарихий ҳужжатга имзо чекди.

Суд ҳужжати ижроси белгиланган муддатда ижро этилмаганлиги сабабли мажбурий ижро ҳаракатлари ўтказишга киришилган ҳамда қарздорнинг банк ҳисоб-рақамлари, кўчмас мулклари текширилган.

Ўзбекистон “Миллий тикланиш” демократик партияси фаоллари иштирок этган видеоанжуманда айни шу масалалар муҳокама қилинди.

Бутун дунёнинг ривожланиш манзараси ўзгача йўсинга бурилиб кетди. Йирик-йирик иқтисодиёт тармоқлари тўхтади, замонавий дунёнинг шиддати бир зум бўлса-да нафас ростлашга маҳкум этилди.

Ишидан ҳамда даромад манбаидан маҳрум бўлган фуқаролар давлатнинг ижтимоий ёрдами ва ташқи кўмакка эҳтиёж сезмоқда.

Халқимизнинг азалий қадриятларида бир-бирига ёрдам кўрсатиш, айниқса бошга бирор-бир ташвиш тушганда кўмаклашиш улуғланиб келинган.

Ҳозирги пайтда Ўзбекистон ҳукумати CОВИД-19 вирусининг тарқалишини назорат ва бартараф қилиш учун барча имкониятларни ишга солмоқда.

Бундай пайтда таҳлил, ҳисоб-китоб, амалга оширилган ишлар натижадорлигини аниқ билган тизимгина ўзини тиклаб олади.

Халқаро пресс-клубнинг навбатдаги сессиясида Ўзбекистонда коронавирус билан боғлиқ бугунги вазият, бу борада Президентимиз томонидан белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди.

Натижа маълум, коронавирус қисқа муддатда дунёнинг ҳамма бурчакларига етиб борди

Куни кеча Президентимиз халқ узоқ йиллар кутган тарихий ҳужжатга имзо чекди.

Бор билим ва тажрибасини ишга солган ҳолда қаҳрамонларча коронавирус балосига қарши курашишга киришдилар ва самарали натижаларга ҳам эришмоқдалар.

Иккинчи жаҳон урушида қозонилган ғалабада ўзбек халқининг ҳам муносиб ҳиссаси бор.

Карантин якунлангач, жамоа машғулот ўтказиб, ўзига келиб олиши учун камида икки ҳафта керак бўлади.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 23 апрель куни тўқимачилик саноати барқарорлигини таъминлаш, пандемиянинг соҳага таъсирини юмшатиш масалалари бўйича йиғилиш ўтказди.

Жиззах вилояти соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати маълумотига кўра, 2020 йил 23 апрелда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони ўзгаришсиз, 3 нафарлигича қoлмоқда.

Онлайн тарзда ташкил этилганлиги боис, хорижий иштирокчилар қатнашишлари учун имконият яратди.

14 кун давомида тиббий кузатувда бўлганларнинг 40 нафари Фарғона вилояти, 3 нафари Андижон ва 2 нафари Наманган вилоятларида яшовчи фуқаролар бўлган.

Мазкур озиқ-овқат маҳсулотлари Оролбўйи шаҳар ва туманларида кам таъминланган оилаларга, ёрдамга муҳтож инсонларга етказиб берилмоқда.

Шулардан 4 нафари ахлоқ тузатиш ишлари ва 13 нафар озодликни чеклаш жазосини ўтаётган шахслардир.

Юрак хасталиги ва қандли диабетдан азият чекаётган Ким Чен Иннинг саломатлиги ёмонлашгани боис, Пхеньянга Франциядан бир гуруҳ шифокорлар етиб келишгани ҳам битилган.

Қашқадарё вилояти санитария-эпидемиологик осойишталик маркази ва унинг шаҳар хамда туман марказларига 10 дона хизмат автомашинаси берилди.

Мамлакатимизда карантин тадбирлари эълон қилинганлигига қарамасдан ушбу фуқаролар ўзларича байрам қилишни мақсад қилди.

Жорий йилнинг 22 апрель куни 462 хонадонга бирламчи озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб берилди.

2020 йил 23 апрель соат 19:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 1735 нафарни ташкил қилмоқда.


Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан зарарланган беморлар дунёнинг 75 га яқин мамлакатларида аниқланган ва уларнинг умумий сони 91 мингга яқинлашди. Кўплаб эпидемиологлар фикрича, ушбу вирусни тийиб туриш қийин – у ўта юқумли. Коронавирус Эрон, Жанубий Корея ва Италияда кўплаб кишиларга юққани қайд этилди. Ўша мамлакатларда мактаблар, университетлар, кинотеатрлар ёпилмоқда. Японияда бош вазир Синдзо Абэ 2 мартдан бошлаб барча мактабларни ёпишни талаб қилмоқда.

Шунинг учун вируснинг Марказий Осиё минтақасида пайдо бўлишини кутса бўлади, яна минтақа мамлакатлари ҳокимияти эпидемиянинг олдини олиш ва уни юқтирганларни даволашни эплай олади, деб фақат умид қилиш мумкин, холос. Аммо коронавируснинг Марказий Осиёга иқтисодий таъсири узоқ ва оғир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Нима учун Марказий Осиёда янги турдаги вирусни юқтирганлик ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилмаяпти? Бу соғлиқни сақлаш идоралари фаолиятининг ўзига хослиги ёки касалликни аниқлашнинг ишончсиз статистикаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо харитага қаралса, Марказий Осиё билан ҳамкорлик алоқалари ҳаммадан кўп бўлган Шинжон билан Марказий Хитой аҳолиси вирусга кам чалинганини кўриш мумкин. Шинжон Уйғур мухтор туманида (ШУМТ) 3 март ҳолатига кўра 76 та вирус юқтирганлик ҳолати аниқланди. Эпидемия маркази Вуҳан Марказий Осиёдан жуғрофий жойлашувига кўра ҳам, ишбилармонлик алоқалари нуқтаи назаридан ҳам бир оз узоқ. У ерда автомобилсозлик компаниялари жамланган, шу сабабли асосий иш алоқалари Европа ва Осиё мамлакатлари билан юритилмоқда. Қозоғистон Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институтининг (ЖИСИ) Хитой ва Осиё тадқиқотлари дастури бош эксперти Антон Бугаенко CAANга (Марказий Осиё таҳлилий тармоғи) билдиришича, ҳалигача тўлиқ карантин давом этаётган Ҳубэй вилояти муҳим транспорт кесишмасида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш марказидир. У ерда автомобиллар ясаладиган қисмларни ишлаб чиқарадиган юздан ошиқ завод, жумладан, Robert Bosch, Valeo ва ZF Friedrichshafen жойлашган.

Марказий Осиёда ҳокимиятнинг авторитар табиати ижобий роль ўйнаётган бўлса ажаб эмас – ҳукуматлар ватандошларини тезлик билан Хитойдан олиб чиқиб кетди, барча келувчиларга карантин жорий қилди, бунинг учун баъзан қаттиқ куч ресурсидан фойдаланди, карантинга тушган кишиларнинг шикоятларига қараб ўтирмади. Қирғизистонда айни пайтда 141 киши шифокорлар назорати остида бўлиб турибди; бу ерда Вуҳандан келган бир кишида вирус бўлиши мумкинлиги гумон қилинди, лекин кейинчалик унинг соғлом экани маълум бўлди. Қозоғистонда Хитойдан қайтиб келган учоқдаги айрим йўловчилар карантинга жойлаштирилди. Тожикистон ҳокимияти Эронга парвозларни тақиқлаб қўйди. Лекин ушбу мамлакат ватандошларининг Эрон билан борди-келдиси қалин эканини, ЭИРдаги инфекция миқёси ва Тожикистондаги тиббий потенциал заифлиги ҳисобга олинса, у ерда вируснинг пайдо бўлиш эҳтимоли қўшниларига қараганда юқорилиги аён бўлади.

Марказий Осиё ватандошларининг Шарқий Осиё ва Эрондаги фаоллиги камайиши ушбу мамлакатларда касаллик юққан ҳолатлар йўқлигини тушунтирувчи умидбахш омил бўлган бўлиши мумкин. Лекин Марказий Осиё аҳолиси энди кўпроқ Россия билан Европага сафар қилаётгани хавотир уйғотади ва бу сафарлар янги вирусни юқтириш хавфини оширади.

Вируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсири кўпроқ ташвиш уйғотмоқда – жаҳон молия бозорлари бир ҳафтадан бери изчил пасайиш тамойилига кўчди. Жисмоний чегараларни ёпиш, аҳоли фаоллигини тўхтатиб туриш ҳамда истеъмол билан ишлаб чиқаришни камайтириш биринчи навбатда жаҳон савдоси суръати муқаррар тарзда пасайишини англатади. Ушбу глобаллашув омили бир замонлар дунё аҳолиси учун бир қанча ижобий ҳодисалар, жумладан, турли-туман товарларни ҳамёнбоп нархларда сотиб олишни таъминлаб берган эди. Ҳарвард университети ходими Жеффри Франкел ёзишича, “Вируснинг қўққисдан тарқаб кетиши АҚШ президенти Доналд Трампнинг савдо сиёсати билан бирга тобора ўсиб борган халқаро савдо-сотиқ глобал тинчлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлаб турган давр тугаганини англатиши мумкин”.

Сўнгги ўн йилликда Хитой иқтисодиёти олдингидан кўра пастроқ суръат билан ўсгани ва Халқаро валюта жамғармасининг Хитой учун 2020 йилги ўсиш суръатини жорий прогноз сифатида 5,6 фоизга қадар камайтиргани – бу 1990 йилдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади – ҳисобга олинса, дунё иқтисодиёти ўсишига таҳдид анча жиддий экани аён бўлади. Аммо бошқа сценарийга кўра, Хитой ЯИМ ўсиши 3,5 фоизгача тушиб кетиши айтилмоқда.

‒ Бу глобал ўсишни анча-мунча қийинлаштириши мумкин, – дея таъкидлайди Франкел, чунки жаҳон иқтисодиёти ҳар қачонгидан кўра Хитой иқтисодиётига боғланиб қолган. 2003 йилда Хитой ЯИМ ҳажми жаҳон ЯИМининг 4 фоизини ташкил қилган бўлса, жорий алмашув курсига кўра, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 17 фоизга етди. Бундан ташқари, Хитой товарлар етказиб бериш занжирининг глобал маркази бўлгани сабабли ушбу мамлакатда рўй бераётган тўхтаб қолишлар бошқа жойлардаги ишлаб чиқариш жараёнларига путур етказади… Хитойнинг барча асосий савдо шериклари қалтис аҳволда қолади.

Хитойнинг ўзида ҳокимият иқтисодий ўсишни рағбатлантириш режасини эълон қилди ҳамда вазият назорат остида эканини айтмоқда, аммо йилнинг энг муҳим воқеаси бўлмиш ва ҳар йили мартнинг дастлабки кунларида ўтказиладиган Умумхитой халқ вакиллари мажлиси ва Хитойнинг халқ билан сиёсий маслаҳат кенгаши йиғинлари барибир номаълум муддатга кўчирилди.

Хитой Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун энг йирик савдо шериги ҳисобланади ҳамда Осмоности юртининг Марказий Осиё мамлакатларига экпортига озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, оралиқ фойдаланиш товарларигача киради. Антон Бугаенко таъкидлаётганидай, Қозоғистоннинг озиқ-овқат бозори бир қанча соҳалар бўйича Хитойдан етказиб бериладиган товарларга қаттиқ боғланиб қолган. Хусусан, (ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан савдо-сотиқни ҳисобга олмаганда) импорт қилинаётган помидорларнинг 44 фоизи (15,5 миллион АҚШ доллари), дуккакли маҳсулотларнинг 80 фоизи (160 минг доллар), сабзавотларнинг 50 фоизи (16,5 миллион доллар), ёнғоқларнинг 39 фоизи (11 миллион доллар), цитрус меваларининг 56 фоизи (15,8 миллион доллар), шафтоли ва ўрикнинг 23 фоизи (22 миллион доллар) ва гулларнинг 60 фоизи (200 минг доллар) Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Бугаенко қайд этишича, Хитойда 2020 йил январидаги истеъмол инфляцияси ҳар қандай кутилмадан ошиб кетди ва йиллик ҳисоб бўйича 5,4 фоиз бўлди. Ваҳоланки, 2019 йил декабрида бу кўрсаткич 4,5 фоиз бўлган эди. Хитой бозорида товарларнинг қимматлашуви озиқ-овқат инфляциясини, айниқса, товарлар танқис бўладиган қишқи ва кўкламги даврда ошириб юбориши мумкин. Буни Марказий Осиё аҳолиси учун яхши хабар деб бўлмайди, чунки девальвация – пул курси пасайишининг сўнгги раундидан бери аҳолининг талаби заиф бўлиб қолмоқда ва даромадлари унча кўп ўсмади.

Хитойнинг минтақадан энергия ресурслари ва бошқа хом ашёни импорт қилиши билан боғлиқ вазият янада хавотирлидир. Мабодо Хитой ички бозоридаги талаб пасайиши билан боғлиқ тарзда ўша импорт пасаядиган бўлса, бу минтақага валюта оқиб келиши камайишига ва доллар нархи ошиб кетишига сабаб бўлади. Албатта, Хитой ва бошқа ривожланган мамлакатларда энергия ресурсларига бўлган талаб тушиб кетса (бунга фаоллик, юк ташиш, одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга парвоз қилиши ва ҳк. бевосита таъсир кўрсатади), бу нефть нархи узоқ вақт пасайишига олиб келади. Шусиз ҳам нефть нархи жорий ҳафтада йиллик энг паст нуқтага етди, “Брент” навли нефтнинг бир баррели 51 долларга тушиб қолди. Бу молия бозорида бошқа нохуш ҳолатларни ҳам келтириб чиқарди. Қозоғистон билан Ўзбекистондан Хитойга табиий газ етказиб бериш 20 фоиз қисқарди. Ушбу қисқа муддатли тамойилни ўнгласа бўлади, аммо бундай қисқариш узоқ давом этадиган бўлса, фалокат муқаррар. Нефть нархларининг пасайиши Марказий Осиё мамлакатлари учун икки томонлама муаммо туғдиради, яъниким Қозоғистон ва Туркманистон сингари энергия ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатларга бевосита, бошқа мамлакатлар – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга билвосита таъсир кўрсатади. Сабаби нефть нархлари пасайишидан зарар кўрадиган Россиядаги салбий таъсир ушбу мамлакатларга ҳам ўтади.

Евроосиё марказида жойлашган Марказий Осиё мамлакатлари Хитой билан Европа ўртасида товарларни етказиб бериш бўйича логистика занжирининг муҳим бўғини эди. Коронавирус “Макон ва йўл” сингари инқилобий ташаббусни (Belt and Road, BRI) амалга оширишга таҳдид соладими?

Бундай хавотирларга асос бор: бугун Хитойнинг ўзида аксарият йирик саноат корхоналари тўлиқ қувват билан ишлаётгани йўқ, сайёҳлар оқими тўхтаб қолди, иқтисодиёт суръати сустлашмоқда. Бундай шароитда Хитойнинг “Макон ва йўл”дай глобал лойиҳаси фаол амалга оширилишини тасаввур қилиш қийин. Бироқ адолат юзасидан шуни ҳам қайд этиш зарурки, уни амалга ошириш бир қанча вақт олдин коронавирус билан боғлиқ тарзда эмас, аксинча, Хитойнинг ҳаддан ошиқ шиддатли саъй-ҳаракатлари боис айрим қийинчиликларга дуч келган эди.

Яқинда Қирғизистонда Хитойга қарши норозилик намойишларидан сўнг “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги улкан лойиҳа барбод бўлди. Хусусан, Қирғизистон билан Хитой чегарасидаги “Ат-Баши” эркин савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси ёпилди. У Норин вилоятида чегара оша савдо-сотиқ қилиш ҳамда мамлакатлар ўртасида товарлар эркин ҳаракат қиладиган ҳаётий жиҳатдан муҳим йўлак бўлиши керак эди. Бироқ Хитойга қарши кўп минг кишилик митинглардан сўнг томонлар келишувларни бекор этишга мажбур бўлди, Қирғизистон ҳукумати эса инвесторга 45 миллион сомлик маблағни қайтариши керак. Ушбу ҳолат Марказий Осиё мамлакатларида Хитой билан боғлиқ қўрқув юқорилигича қолаётганидан далолат беради.

Хитойнинг “Макон ва йўл” ташаббуси бўйича минтақадаги энг муҳим шериги Қозоғистон муқобил ривожланиш йўлларини ахтариб топиши керак бўлади. Қозоғистон иқтисодиётини рағбатлантиришга қаратилган кўплаб ҳукумат дастурлари мамлакатнинг транзит салоҳиятини ишга солиш умиди билан боғлиқ. Қозоғистоннинг Хитой билан чегарадош Алмати ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари аҳолиси тобора савдо-сотиқ, логистика соҳаларида ва Хитой сармояси иштирокидаги ишлаб чиқаришда машғул бўлиб бормоқда. Хитойдан “Макон ва йўл” ташаббуси доирасида 51 та корхонани кўчириш бўйича кенг қамровли инвестиция дастури амалга оширилмоқда. Унда Хитойдан ускуналар, ҳатто ходимларни олиб кириш кўзда тутилган. Қозоғистон ҳокимият идоралари хабар қилишича, Атирау вилоятида полипропилен ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётир, унга Хитойнинг 400 нафар ватандоши жалб этилган, шулардан 161 Хитой ватандоши сўнгги ҳафтада мамлакатга кира олмади. Бундан ташқари, умуман олганда, нефть ва газ компанияларида Чин юртининг 800 нафар ватандоши ишлайди, шуларнинг ҳам 350 нафари коронавирус сабаб Қозоғистонга кира олмаяпти. Хитойнинг банк соҳасидаги муаммоларни ва “ёмон қарзлар” ҳажмини ҳисобга олиб, ушбу мамлакатдан айни инвестиция лойиҳаларига сармоя оқиб келиши пасайиши мумкин, чунки буҳрон чўзилиб кетадиган бўлса, банк соҳасидаги муаммолар фақат кўпайиши мумкин. Бунинг маъноси шуки, “Макон ва йўл” ташаббуси фаоллиги пасайиши аниқ: амалга ошириш босқичида бўлган лойиҳалар тўхтатиб турилади. Режалаштирилган лойиҳалар, жумладан, меморандумларни имзолаш босқичида бўлган лойиҳалар бекор қилинса ажаб эмас.

Шусиз ҳам бутун дунёдаги миллатчилик ва протекционизм – ички бозорни ҳимоя қилиш кўпаяётганидан зарар кўраётган глобаллашувни коронавирус тўхтатиб қўядими, йўқми, бундан қатъи назар, Марказий Осиё мамлакатлари глобаллашувга муқобил ривожланиш йўллари ҳақида бош қотириши, яъни минтақанинг ўзига кўпроқ эътибор қаратиши, Хитойга бир томонлама қарамликни ва энергетика бозорлари ҳолатига қарамликни аста-секин камайтириб, ташқи иқтисодий алоқаларни ранг-баранглаштириши лозим бўлади. Бошқа тарафдан олиб қараганда, океандан узилиб қолган минтақа учун муқобил йўллар унчалик кўп эмас. Хитойдаги вирус билан боғлиқ вазият беқарорлиги йил давомида сақланиб қоладиган бўлса, минтақавий ва Евроосиё савдо-сотиғи имкониятларини қайта кўриб чиқиш зарур бўлади. Хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари савдо-сотиғини ва инвестициялар жалб этишни, бир оз бўлса-да, Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари томон қайта йўналтириш тақозо этилади.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции