Вирусли гепатит в давоси


Жигар циррози аломатлари қандай намоён бўлади? Касалликнинг давоси борми?

Жигар циррози – бу сурункали касаллик, вақт ўтган сари аъзо тўқимаси қайта тиклаб бўлмайдиган ўзгаришларга учраб, емирилиб боради. Емирилган ҳужайралар ўрнини чандиқ бириктирувчи тўқима эгаллайди. Шу тариқа аста-секинлик билан жигар ўз вазифаларини бажара олмайдиган ҳолатга тушиб қолади.

Бу хасталик бемор одамга дастлабки босқичларда сезиларли ноқулайликлар туғдиради, охирги босқичларда эса оғир ўлимга олиб келади. Жараённи афсуски орқага қайтаришнинг иложи йўқ, лекин сифатли ва ўз вақтида кўрсатилган тиббий ёрдам касалликнинг ривожланишини тўхтатиб туришнинг иложиси бор.

Шу сабабли касалликка эрта ташхис қўйиш ва олдини олиш муҳим аҳамиятга эга. Жигар циррози аломатлари хасталикнинг турли босқичларида турли туман кўринишда намоён бўлади. Уларни ўз вақтида пайқаш ва шифокорга мурожаат этиш инсон ҳаётини сақлаб қолиши мумкин.

Дастлабки босқичдаги жигар циррози аломатлари

Ҳар доим ҳам циррознинг илк босқичларида, касаллик белгиларига қараб ташхис қўйишнинг иложи йўқ. Чунки 20 % ҳолатларда хасталик латент (яширин) кўринишда кечади ва ўзини ҳеч қандай намоён қилмайди. Ундан ташқари яна 20% беморларга анча кеч фақат ўлимидан сўнггина ташхис қўйилади. Шундай бўлса ҳам қолган 60% беморларда хасталик ўзини илк босқичларда намоён қилади ва ташхис қўйишга имкон беради.

Жигар циррози аломатлари ичида қуйидагилари хасталик ҳақида олдиндан огоҳлантиради.

  • Баъзи-баъзида ўнг қовурғалар остида пайдо бўладиган оғриқ. Оғриқ кўпинча жисмоний зўриқишдан ёки қовурилган, ёғли таомлар ва алкагол истеъмолидан кейин кучаяди.
  • Оғизда аччиқ таъм ва қуруқлик ҳисси пайдо бўлиши, айниқса тонг вақтида.
  • Одамни сурункали ич кетиши ва кучли қорин дам бўлиши (метеоризм) безовта қилади
  • Бемор бирмунча вазн йўқотади, тажанг ва тез чарчайдиган бўлиб қолади.
  • Касалликнинг баъзи формалари, масалан постнекротик цирроз дасталабки босқични ўзидаёқ яққол аломат тери сариқлигини чақиради.

Айрим ҳолларда хасталик дарров ўткир кўринишда, ҳеч қандай аломатларсиз бошланади.


Охирги босқичлардаги жигар циррози касаллиги белгилари

Хасталик белгилари касаллик ривожланган сари кўпайиб яққоллашиб боради.

  • Ўнг томонда қовурғалар остида жигар оғриғи унинг капсуласи кенгайиб катталашгани, туфайли кучайиб боради. Оғриқ колик характерга эга, ўнг ёнбош худди оғирроқ бўлиб қолгандек ҳис пайдо бўлади.
  • Беморда кўпинча кўнгил айниши, қусиш кузатилади. Қусганда қусиққа қон аралашиб чиқиши, меъда ва қизил ўнгачдан қон кетаётгани кўрсатади.
  • Қонда ортиқча миқдорда ўт кислоталари тўпланиб қолиш сабабли тери қичишади.


Ташқи кўринишида сезиларли ўзгаришлар содир бўлади

  • Тана вазнини йўқотиш, кучли ҳолсизликка олиб келади.
  • Мушаклар тонусини пасайиши, уларнинг атрофияси (озиқланиши бузилиши сабабли, ўз функцияларини бажара олмай қолиши)
  • Тери сарғиш рангга киради, кўчиб туша бошлайди. Яққол сариқлик жигар циррози охирги босқичи белгиларида ҳисобланади. Биринчи кўз сариқ тусга киради, сўнгра шиллиқ қаватлар охирида эса бутун тери. Сариқлик аъзо биллурибен пигментини ўзлаштира олмаслиги билан боғлиқ.

Тери ва бармоқларда касаллик белгилари намоён бўла бошлайди

  • Ксанталезмаларнинг ҳосил бўлиши. Улар ёғдан ташкил топган доғлар, одатда юқори қовоқлар соҳасида жойлашади.
  • Бармоқлар охири қалинлашади, барабан таёқчалари шаклини олади, тирноқлари яқинидаги тери қизаради
  • Бўғимлар шишиб қолиб, оғрий бошлайди


Юқоридагилар жигар циррози касаллиги белгилари ичида энг таниқлиларидан


Қуйидаги белгилар туфайли инсон ташқи кўриниши ва ўзини тутиши беморга хос чуқур ўзгаришларга учрайди.

  • Тил шишиб , ёрқин рангга киради;
  • Эркакларда сут безлари ўса бошлайди ва жинсий органлар функциялари суссайиб атрофияга учрайди. Иккиламчи жинсий белгилар (масалан эркаклар учун характер, соқол ва туклар, қомат, овоз ва ҳк.) камаяди.
  • Астит – қорин бўшлиғида суюқлик тўпланишидир. Жигар циррозининг кеч асоратларидан бири.
  • Юз носоғлом қизил тусда. Яноқлар бўртиб чиқиб, сўлак безлари катталашган кетган.
  • Марказий нерв тизими томонидан яққол бузилишлар: Уйқусизлик, хотира сусайиши, титроқ ва атрофдагиларга бефарқлик (апатия) ривожланади.


Жигар циррози сабаблари

Хасталикни келтириб чиқарадиган асосий сабаблар қуйидагилар.

  • Вирусли гепатит , турли тахминларга кўра, 10-24% ҳолларда жигар патологияси шаклланишига олиб келади. Гепатитнинг Б , C , Д каби турлари ва янги аниқланган гепатит Г ҳам бу касалликни чақиради; Айниқса гепатит C узоқ муддат белгиларсиз кечиши, шу сабабли кеч аниқланиши туфайли хавфлидир. 97 % ҳолатларда бу касаллик узоқ муддат кечиб циррозга олиб келади.
  • 10 йил ва ундан кўпроқ муддат давомида катта миқдордаги спиртли ичимликларни истеъмол қилиш. Ичкиликнинг бирон бир турига боғлиқлик йўқ, асосий омил – бу таркибида этил спиртининг мавжудлиги ва унинг организмга мунтазам равишда тушиб туриши.

  • Иммун тизимининг бузилиши. Кўпчилик аутоиммун касалликлар циррознинг ривожланишига олиб келади;
  • Ўт йўлларнинг турли касалликлари, шу жумладан буйракдан ташқаридаги обструкция, ўт-тош касаллиги ва бошланғич склерозли холангит. Бунда кўпинча ўт йўлларини ўтказувчанлиги бузилади, ўт суюқлиги туриб қолиб, димланади ва аъзога заҳарли таъсир кўрсатади. Ўт йўллари ўтказувчанлиги бузилганда 3 ойдан 18 ойгача бўлган муддатларда хасталик ривожланади.
  • Портал гипертензия
  • Жигарда қон айланиши бузилиши ва веноз қон туриб қолиши (димланиши) ёхуд Бадди-Киарри синдроми ҳам сабаб бўлади.

Агар касаллик сабаблари аниқланмаган бўлса криптоген (номаълум сабабли) цирроз деб аталди. Бу 12% – 40% ҳолатларда кузатилади. Касаллик ривожланиши эҳтимоли юқоридаги факторлар бирга келганда яна ҳам ортади. Масалан гепатитга чалинган киши, уни устига алкоголни ҳам ҳаддан ортиқ истеъмол қилса хавф бир неча баробар ортади.

Жигар циррози босқичлари

Касаллик бир неча босқичларда боради, ҳар бир босқич ўзига хос клиник белгиларга эга бўлади. Хасталик қанчалик ривожланганлигига қараб, нафақат беморнинг аҳволи, балки даволаниш йўллари ҳам фарқ қилади.

Ривожланишнинг ушбу босқичида жигар циррози аломатлари ўзини ҳеч қандай йўл билан намоён қилмайди. Агар касаллик бу вақтда аниқланадиган бўлса, унда пайдо бўган аъзо етишмовчилигини дори воситалари ёрдамида компенсация қилса бўлади. Шунинг учун ҳам шифокорлар бу босқични компенсация босқичи деб аташади.

Беморда ўзида ҳеч қандай касаллик белгиларни сезмаса ҳам, аъзода аллақачон ўзгаришлар бошланган. Бу фазада жигар ҳужайралари – гепатоцитлар некрозга (ўлимга) учраб емирилиб, уларнинг ўрнига фиброз чандиқ тўқимаси ҳосил бўлиб боради. Агар ўз вақтида даволаниш бошланмаса тез орада аъзо ўз функцияларини тўлиқ бажара олмай қолади.

Бу вақтда лабаратория анализлар биллурибин даражаси ортгани, протромбик индекс эса 60 гача пасаяди. Лекин одам ўзини умуман соғлом хис қилади, фақат баъзида ўнг қовурғалар ости оғриб туради. Шу сабабли шифокор кўригидан доимо ўтиб туриш лозим.

Кейинги босқич субкомпенсация деб аталади. Номдан келиб чиққан ҳолда тушунrcsиш мумкинки, хасталик белгилари яққолроқ кўзга ташланади. Бу эса ўлик гепатоцитлар (жигар ҳужайралари) сонининг ортишига боғлиқ.

Ушбу босқичда ҳар бир киши ўз организмида нималар содир бўлаётган ўзгаришларни сезиши мумкин. Бемор заифлик, апатия (бефарқлик), самарадорликнинг камайиши, кўнгил айниш, вазн йўқотиш ва касалликнинг бошқа эрта белгилари туфайли қийналади. Эркаклар бу босқичда ўзида гинекомастиянинг биринчи белгилари мавжуд.

Лаборатория кўрсаткичларига келсак, албуминнинг даражаси камайиб боради ва протромбик индекс 40 га етади. Аммо, агар даволаш ўз вақтида бошланган бўлса, бу босқични компенсация босқичига ўтказишга умид қилса бўлади.

3-босқичда нормал ишлаётган гепатоситлар сони ўта камаяди. Бу эса жигар етишмовчилигининг ривожланишига ва касаллик белгилари ортишига олиб келади. Тери сариқ тусда, қоринда оғриқлар одамни кўпроқ қийнайди. Тез-тез бу босқичда астит (қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши) ривожланади.

Лабатория анализида албуминлар даражаси ва протромбик индекс жуда ҳам пасайиб кетади.

Ушбу босқичда даволаниш кам самара беради, лекин оз бўлсада дори-воситалари хасталикни енгиши эҳтимоли йўқ эмас. Бемор шифокор назорати остида станционарда бўлиши керак.

Ушбу босқичда цирроз асоратлари катта хавф туғдиради. Энг ёмон асоратларга – жигар комаси, саратони , ички қон кетиш, перитонит ва пневмония киради.

Касалликнинг якуний босқичида аъзо шунчалик қаттиқ шикастланганки у энди ўз вазифасини бажара олмайди. Жудаям кучли оғриқ кузатилади, беморга кучли оғриқ қолдирувчи воситалар тайинланади.

Ушбу босқичда касалликнинг ривожланишини тўхтатишнинг имконияти йўқ. Прогноз, одатда, салбий. Янги жигар кўчириб ўтказилмаса одам касалликнинг оғир асоратларидан нобуд бўлади.

Жигар циррози билан қанча яшаш мумкин?

Вақтида бошланган етарли даражадаги даволаш билан патологик жараённинг ривожланишини тўхтатиш мумкин. Йўлдош касалликларнинг мавжудлиги, асоратлар, беморнинг турмуш тарзи, циррознинг касаллигининг босқичи ҳам муҳим яшаб қолиш кўрсаткичида муҳим роль ўйнайди.

Агар гепатоцитларнинг (жигар ҳужайраларининг) катта қисми ўз фаолиятини сақлаб қолган бўлса. Ундан ташқари бемор турмуш тарзини қайта кўриб чиқиб зарарли одатларидан воз кечса ва шифокор томонидан белгилаб қўйилган терапевтик схемага риоя қилса, беморнинг умр кўриш кўрсаткичи 7 йил ва ундан кўп. Бундай қулай прогноз фақат касалликнинг компенсацияланган формасига нисбатан амал қилади.

Субкомпенсация формасида ўртача умр кўриш муддати тахминан 5 йилни ташкил этади. Бунинг сабаби, гепатоцитлар аста-секин камайиб бориши ва охири уларнинг миқдори аъзонинг нормал ишлаши учун етарли бўлмай қолади.

Декомпенсация босқичидаги беморларнинг 40% дан кўпроғи уч йил яшайди.

Чайлд-Пю бўйича жигар циррози касаллиги классификацияси

Хасталикнинг ўғирлик даражасини шифокорлар Чилд анд Пю томонидан тавсия этилган тасниф бўйича баҳолаш имконияти мавжуд. Ушбу методда ҳар бир жигар циррози касаллиги белгиларига маълум миқдорда баллар берилади. Мутахассислар тўпланган балларга қараб касалликни учта синфга бўладилар А, Б ва C. Ҳар бир синф учун ўзига мос оғирлик даражаси бор.

  • Астит кузатилмайди;
  • Билирубин 1 литрга 34 мкмол дан камроқ;
  • Жигар энсефалопатияси кузатилмайди;
  • Протромботик индекс 60 дан ортиқ, протромбин вақти 1дан 4 гача;
  • Астит бор лекин уни даволаш осонроқ;
  • Билирубин 1 литрда 50 мкмолдан ортиқ эмас;
  • Албумин 2,8 дан кам бўлмаса;
  • Жигар энсефалопатияси мавжуд, лекин енгил кўриниши ва даволашнинг иложи бор ;
  • ПТИ камида 40, ПТВ 4 дан 6 гача, МНО 2,2 дан ошмайди. (Лабаратория таҳлили)
  • Астит бор ва даволаш қийин бўлса;
  • Билирубин 50 дан ортиқ;
  • Албумин 2,8 дан кам;
  • Жигар энсефалопатияси 3 – 4 – даражалар;
  • ПИТ 40 дан кам, 6 дан ортиқ ПТВ ва 2,2 дан ортиқ ИНР. (Лабаратория таҳлили)

Юқоридаги маълумотларни акс эттирувчи жадвал.

(қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши)

Протромбин индекси (ПТИ),%

протромбин вақти (ПТW), п

халқаро нормаллашган муносабатлар (ИНР)

1.71-2.20

  1. Агар бемор тўплаган баллар 5 дан 6 гача бўлса, 1 йил давомида яшаб қолиш даражаси 100% ни ташкил қилади, икки йил ичида омон қолиш эҳтимоли эса 85% га тенг.
  2. Бемор 7-дан 9-гача балл тўпласа у Б синфига киради: 1 йил мобайнида яшаб қолиш даражаси 81%, икки йиллик яшовчанлик даражаси эса 57% ни ташкил этади.
  3. C синфи 10 дан 15 баллгача тенг бўлса, прогноз сезиларли даражада ёмонлашади. Омон қолишнинг йиллик даражаси 45 фоизни ташкил этади, икки йиллик омон қолиш даражаси эса 35 фоизга етади.

Таъкидлаш керакки, ушбу баҳолаш тизими тўлиқ ҳаққоний эмас. У касалликнинг барча барча аломатларини ҳисобга олмайди. Масалан қизилўнгач томирларининг варикоз кенгайиши, ички қон кетиш ва ҳк.

Жигар циррозининг оқибат ва асоратлари

Касаллик, ўлимга олиб келадиган жиддий асоратларнинг ривожланиши сабабли беморларга катта хавф туғдиради. Улар қуйидагилар

  • Аститларнинг ривожланиши, яъни қорин бўшлиғида суюқлик тўпланиши;
  • Перитонитнинг бошланиши, яъни қорин пардасининг яллиғланиши;
  • Ўзаро меъда ва ошқозон орқали ўтадиган томирлардан ички қон кетишининг ривожланиши. Бунда босим пасаяди ва юрак тезлиги сезиларли даражада ошади;
  • Орган энсефалопатияси ;
  • Хушини йўқотиш ёки бемор онгида чалкашликлар;
  • Карсинома жигар раки ривожланиши;
  • Буйрак етишмовчилиги – гепаторенал синдром;
  • Қонда кислород даражаси тушиб кетиш жигар-ўпка синдромида ;
  • Аъзо гастропатияси – Меъда тизими томонидан бузилишлар;
  • Аъзонинг колопатияси – ичак дисфункцияси;
  • Наслни давом эттира олмаслик – бепуштлик.

Жигар циррози диагностикаси.

Бундай жиддий ташхисни шифокор беморни кенг кўламли текширувдан ўтказмасдан қўя олмайди. Аввало, бемор биокимёвий таҳлилга қон топшириши керак бўлади. Агар натижалар шифокорни хавотирга солса, у беморни чуқурроқ кўрикдан ўтказишга юборади.

Коагулограмма қон ивиш тизимида муаммолар бор ёки йўқлигини кўрсатади. Умумий қон таҳлилида гемоглобин миқдори ўлчанади, кўпинча, жигар циррози билан оғриган беморларда гемоглобин миқдори камайган бўлади. Анемия – кам қонлик аниқланади. Бундан ташқари, лейкоцитлар ва тромбоцитлар сони сезиларли даражада камайган бўлади.

Касалликнинг вирусли табиатини тасдиқлаш ёки инкор қилиш мақсадида, гепатит – А, Б, C, Д ва Г га текширилади. Ошқозон-ичак трактидан яширин қон кетаётганлигини текшириб кўриш учун таҳлилга нажас топширилади.

Буйрак етишмовчилиги электролитлар ва креатин даражасида аниқланади. Жигар саратонига шубҳа туғилса, беморга алфа-фетопротеинга қон топшириши керак бўлади.

Бундан ташқари, қорин бўшлиғининг барча аъзоларини ва органнинг портал томирларни ултратовуш текширувидан ўтказилади. Астит ва талоқнинг катталашгани аниқлаши муҳим аҳамиятга эга.

Эзофагоскопия ёрдамида шифокор қизилўнгач ва меъданинг веналарининг варикоз кенгайиши ҳақида хулоса қилади.

Ташхисни аниқлаштириш ва касалликнинг босқичини аниқлаш мақсадида органнинг биопсияси тайинлади. Керак бўлса, шифокор беморни жигар синтиграфиясига ёки КТ текширувига юборади.

Жигар циррозини даволаш мумкинми?

Беморларнинг кўпчилиги, шифокорнинг даҳшатли ташхисини эшитгандан сўнг, касалликдан бутунлай қутулиш мумкинми деган саволни беради. Замонавий тиббиётда афсуски бундай имкониятга ҳозирча эга эмас. Тўлиқ тузалиб кетишнинг бирдан бир имкони янги донор аъзони кўчириб ўтказишдир. Аммо, жигар трансплантацияси ҳар бир беморга ҳам тўғри келавермайди, ундан ташқари жуда ҳам мураккаб операция.

Шунга қарамай, умидсизликка тушиш керак эмас, чунки агар цирроз дастлабки босқичларда аниқланган бўлса, уни ривожланишини тўхтатиб қўйишни иложи бор. Хасталик кечиккан босқичларда аниқланган бўлса, шифокорлар касалликнинг ривожланишини бироз секинлаштиришга ва оғир асоратларнинг бошланишини мумкин қадар ортга суришга қодирлар.

Жигар циррози давоси

Даволанишга келадиган бўлсак, у ҳар бир бемор учун, ҳар бир вазиятда қатъий индивидуал равишда белгиланади. циррознинг компенсацияланган босқичидаги беморларда хасталик сабаби аниқланди ва уни бартараф этишга қарши чоралар кўрилади. Масалан гепатитга қарши дорилар тайинланади ёки алкоголизмдан қутулишига ёрдам берилади.

Бемор аниқ бир парҳезга риоя қилиши зарур, диета таркибида етарли даражада оқсил ва углеводлар бўлиши шарт. Алкогол ва зарарли маҳсулотлар бутунлай истеъмол қилмаслик керак. Барча дори воситалари фақат шифокор тавсияси билан қўлланилади.

Одатда, беморга физиотерапевтик воситалар, жисмоний машқлар, иссиқлик ёрдамида даволаниш тавсия этилмайди. Ҳеч бир халқ тиббиёти воситаларидан даволовчи мутахассис маслаҳатисиз фойдаланиш керак эмас.

Агар бемор декомпенсация босқичида ёрдам сўраб мурожаат қилса, жиддий асоратлар пайдо бўлиш эҳтимоли юқорилиги сабаб у шифохонада даволанади. Ушбу даврда шифокорнинг асосий мақсади касалликнинг ривожланишининг секинлаштиришга қаратилган. Бунинг учун беморнинг аҳволига ва цирроз шакли ва босқичига қараб алоҳида схема бўйича танлаб олинган дорилар ишлатилади.

Мутахассис томонидан гепатопротекторлар, урсодеоксиколик кислота, нитратлар ва б-адреноблокерларни тайинланиш мумкин.

Жигар циррозини олдини олиш профлактикаси

Цирроз – муайян профилактик чора-тадбирларга амал қилиш йўли билан олдини олиш мумкин бўлган касаллик, шу жумладан:

  • Гепатитни малакали гепатолог ёрдамида даволаш ва белгиланган терапевтик режимга риоя қилиш;
  • Дори-дармонларни ўзбошимчалик билан қабул қилишни чеклаш, зарарли саноат корхоналарида ишлашдан қочиш;
  • Витамин ва минерал комплексларни қабул қилиш;
  • Ёғли, қовурилган ва аччиқ таъмли , консерва ва ярим тайёр маҳсулотларини истеъмол қилмаслик
  • Ёмон одатлардан, айниқса, спиртли ичимликларни суиистеъмол қилишдан бош тортиш;
  • Гепатитнинг тарқалишини олдини олишга қаратилган профилактик чора-тадбирлар;
  • Овқат ҳазм қилиш тизимининг эндоскопик текширувини ҳар йили ўтказиш;
  • Шахсий гигиенага риоя қилиш ва шахсий гигиена воситаларидан фойдаланиш;
  • Вирусли гепатит Б га қарши эмлаш.

Саломатликни асраб-авайлаш, қадрига етиш ҳар кимнинг ўз қўлида. Аммо баъзида бу ўзимизга боғлиқ бўлмай қолади. Айниқса, ҳаво томчи йўли, қон орқали юқадиган вирусли касалликлардан ҳамма вақт ҳам ҳимояланишнинг имкони йўқ.


Мухлисларнинг вирусли касалликлар, уларнинг юқиши ва ҳимояланишга оид саволларига Республика вирусология илмий текшириш институти шифокори, тиббиёт фанлари доктори, профессор Фарҳод КОМИЛОВ жавоб берди.

Дилором, Чуст тумани

— Бундан ўн йил муқаддам гепатит С вирусини юқтириб олгандим. Анча вақт даволандим. Лекин негадир ҳозир ҳам таҳлиллар топширсам, вирус баъзан чиқади, баъзан чиқмайди. Бунинг сабаби нима бўлиши мумкин?

— Ҳозирги кунда С вирусини деярли юз фоиз бартараф қиладиган дорилар етарли. Лекин аввал бемор яхшилаб текширилади, вируснинг миқдори, яъни ПЦР (молекуляр биологиядаги тажриба усули) таҳлили олинади. Сўнг С вируснинг хили, яъни генотипи ўрганилади. Шундан кейингина даво белгиланади. Генотипини аниқламай дори буюрилса, хасталик қайталаши мумкин. Муолажалар тўғри олиб борилса, бемор уч ой давомида вирусдан тўлиқ фориғ бўлади.

Худди сиз каби бошқа беморлар ҳам бир нарсани кўп адаштириб юборишади. Яъни, ИФА (иммунофермент таҳлил) усулидаги таҳлил вируснинг бор ёки йўқлигини аниқлаб берса, ПЦР усули унинг миқдори ва генотипини ўрганади. Айтайлик, бемор вирусга қарши даволанди. Лекин унда ИФА таҳлили мусбат чиқаверади. Бу касалликка қарши курашадиган антителалар, вирус эмас. Касалликнинг ўткир даврида ҳар икки таҳлил мусбат чиқади. Шунинг учун беморлар кейинчалик ИФА таҳлили топшириб, яна вирус пайдо бўлибди, деб хавотирга тушади. Аслида бу вирусга қарши иммунитет дегани. Бу доимий равишда чиқиши мумкин.

Шокир ТОҲИРОВ, Бахмал тумани

— Бугунги кунда гепатитни барча турини даволаш имкони борми?

— Гепатитнинг А турини тўлиқ даволаш мумкин. Уни даволамаса ҳам табиий йўл билан тузалиб кетади. Сурункалига ўтмайди, церрозга ҳам айланмайди. Е турининг тарқалиши сув билан боғлиқ. Ҳозирги вақтда бундай эпидемиялар учрамаяпти. Лекин уни ҳам даволаса бўлади. Фақат гепатит Е ҳомиладор аёлларда ўта оғир кечади. Катта фоизда ўлим билан якунланиши мумкин. Гепатит С нинг тўлиқ давоси бор, десак, бўлади. В билан Д турларини даволаш муаммо. В вирусини камайтирадиган махсус дорилари бор, лекин йўқотишга қурби етмайди. Шу боис айни пайтда дунё миқёсида катта изланишлар олиб бориляпти. Ажаб эмас, ижобий натижаларга эришилса.

Шунга ўхшаш Д вируси ҳам муаммо, чунки у В вирусга боғлиқ бўлган чала вирус. Ўзи касаллик чақирмайди. В вирусининг оқсилидан фойдаланиб, чала дельта вирус ўзига қобиқ ясайди. Кейин тўлиқ вирус ҳолатига ўтиб, жигарни шикастлайди. Шунинг учун Д вирусни даволаш В вирусни даволаш билан боғлиқ.

Равшан ТОЛИПОВ, Бўстонлиқ тумани

Бугунги кунда вирусли касалликлар аввалгидан кўпайганми ёки камайган? Бунинг сабабларини қандай изоҳлаш мумкин?

— Охирги вақтларда ҳар хил турдаги вируслар кўпайди. Илм ва вирусология фанининг ривожланиши гепатит касаллигининг бешта А, В, С, Д, Е турларини аниқлади. Бундан ташқари, унинг ҳали тўлиқ аниқланмаган турлари ҳам бор.

Текшириш усуллари яхшилангани сари вирусларнинг сони ҳам кўпайиб бормоқда. Масалан, яқинда олимлар бачадон бўйни саратонини папилома вируси келтириб чиқаришини аниқлашди. Юртимизда ҳам келгуси йилдан бошлаб қизларни 12-13 ёшдан шу вирусга қарши эмлаш йўлга қўйилади. Шунда уларда касаллик ривожланиши мумкин бўлган вақтда мустаҳкам иммунитет ҳосил бўлади.

ТОRCH инфекциясининг барча турларини алоҳида текшириш имконияти ҳам пайдо бўлди. Айниқса, ҳомиладор аёлларга цитомегаловирус кўп зарар етказиши ўз исботини топди.

Севара Ўктамова, Қарши шаҳри

Ўғлим эндигина икки ёшдан ошди. Уни гепатит А вирусига қарши қачон эмлаган маъқул? Болалар туғилганда гепатитнинг қайси турига қарши эмланади?

— Болаларни бу вирусга қарши уч ёшдан эмлаган маъқул. Гўдак туғилиши билан гепатит В га қарши эмланади. Кейин икки, уч, тўрт ойлигида шу вирусга қарши қайта эмлаш амалга оширилади. Бу болани 10 йилгача касаллик юқишидан сақлайди. Ҳимоя кучини ошириш учун 10 йилдан кейин яна бир марта эмлатиш фойдадан холи бўлмайди.

Шаҳноза, Денов тумани

— Ҳомиладорлигимнинг бешинчи ойида гепатит В вирусига чалинганимни аниқлашди. Лекин шифокорлар ҳозир даволанмаганинг маъқул, деб даво чорасини кўрмади. Айни вақтда ҳам фарзандимни кўкрак сути билан овқатлантираётганим учун ҳеч қандай дори ичмаяпман. Бу кейинчалик салбий оқибатларга олиб келмайдими?

— Йўқ, хавотирга ўрин йўқ. Агар ҳомиладорликнинг эрта муддатларида В вируси чиқса, ҳақиқатан ҳам ҳеч қандай дори тавсия этилмайди. Ҳомиланинг 24-28 ҳафталиги орасида онанинг қони вируснинг миқдорига текширилади. Бундан ташқари яна В вируснинг Е антигени мавжуд. Ҳомиладор аёл қонида вирус кўпайиб, Е антигени мусбат чиқса, хасталикнинг онадан болага юқишининг олдини олиш учун махсус дорилар буюрилади. Эмизикли даврдан кейин онани қайтадан текшириб, вирусга қарши даво қўлланади. Бу вақтгача у жигарга салбий таъсир кўрсатмайди, чунки тоза В гепатитидан церроз ривожланиши учун камида 30-35 йил вақт керак бўлади. Ярим, бир йилда ҳеч нарса ўзгармайди.

Малоҳат ХОТАМОВА,

Хатирчи тумани

— Кўпчилик стоматолог қабулига борганимда, гапатит В ни ёки гепатит С ни юқтириб олдим дейишади. Шундай вақтларда касаллик юқтириб олмаслик учун нималарга аҳамиятли бўлиш зарур? Беморлар энг кўп қандай усулларда вирусни юқтириб олишяпти?

— Бу борада фақат стоматологларни айбласак, унчалик тўғри бўлмайди. Албатта, шифокор ишлатадиган асбоб-ускуналар яхши тозаланган бўлса, ҳеч қандай вирус юқмайди. Оддий зарарсизлантиришни амалга ошириши керак, холос. Йўқса, хавф ҳамма жойда бор. Хирург, уролог, сартарош, косметолог қабулида, айниқса, маникюр, педикюр жараёнларида хатар анча ортади. Шундай экан, ҳамма ўз соғлиғи учун тоза асбоб ишлатилишини талаб қилишга ҳақли. Айниқса, В вируси бор беморларга Д вируси юқиб қолиш эҳтимоли катта.

Яна бир нарсага алоҳида эътиборли бўлишингизни сўрардим. Қандай мутахассис олдига боришдан қатъи назар, қонида бирор вируси бор кишилар огоҳлантириб қўйиши зарур. Шунда шифокор ҳам ўзини ҳимоя қилади, ҳам беморга эҳтиёткорлик билан муолажа қилади.

Фазилат КАМОЛОВА,

Бухоро шаҳри

— Вирусли касалликлар орасида ТОRCH инфекциялар кенг тарқалиб, кўпчиликни ваҳимага соляпти. Уларни ўзига хос хусусиятлари, даволаш усуллари қандай?

Лекин цетомегалавирус қизларда узоқ муддат сақланиши мумкин. Турмушга чиқиб, ҳомиладор бўлганда, болани сақлашга қаратилган физиологик иммунтанқислиги ҳолати юзага келади. Шу пайтда вирус фаоллашади. Кўпинча сўлак безидан қонга ўтади, қондан болага бориб уни хасталайди. Шунинг учун аёлларда ҳомиладорликдан аввал G синфга мансуб антителаларнинг мустаҳкамлиги текширилади. Агар улар 50 фоиздан юқори чиқса, болага ҳеч қандай хатар йўқ дегани.

Барчиной Саидова,

Самарқанд шаҳри

Гепатит В вирусининг ривожланишга мойил ва ривожланмайдиган турлари ҳақида эшитиб қолдим. Шу гап ростми? Уларни қандай ажратиш мумкин?

Феруза, Поп тумани

— Гепатитниниг А тури билан уч марта қайта-қайта оғриганман. Бу кейинчалик жигаримда турли касалликларни келтириб чиқармайдими? Салбий ҳолатларнинг олдини олиш учун нималарга аҳамиятли бўлишим керак?

— Одам гепатитнинг А тури билан бир марта оғрийди. Шундан кейин унинг танасида касалликка қарши иммунитет пайдо бўлади. Мана шу иммунитет одамни бир умр асрайди. Яъни, бемор гепатит А ни ўтказгандан кейин иммунитетда қатнашувчи хотира ҳужайраларида шу вирус тўғрисида маълумот қолади. Қайтадан вирус тушганда шу ҳужайралар фаоллашиб, антителалар ишлаб чиқаради. Шунинг учун биз қайта касал бўлмаймиз. Гепатит ўтказгандан икки-уч ой ўтиб бўлса, қайталаган дейиш мумкин. Лекин ярим-бир йилдан кейин яна пайдо бўлса, бошқа сабаб қидириш, чуқур текширув ўтказиш керак.




  • Ўзбекистон Республикаси Президенти веб сайти
  • Ўзбекистон Республикаси Ҳукумат портали
  • Ягона интерактив давлат хизматлари портали
  • Соғлиқни сақлаш вазирлиги
  • Ўзбекистон тиббиёт портали
  • Давлат рамзлари

ЎТКИР ТВИРУСЛИ ГЕПАТИТ С ни ДАВОЛАШ БАЁННОМАСИ

Ўткир вирусли гепатит С – парентрал механизми билан юқадиган,

қонда албатта айланиб юрадиган гепатит бўлиб, клиник жиҳатдан асосан енгил кечиши ва сурункали шаклларга юқори даражада ўтиш ҳавфи билан ифодаланади.

Касаллик эпидемиологиясини текшириш:

Касалликнинг асосий белгилари:

- ўнг пастки қовурға остида оғриқ;

- тери ва кўз склерасининг сарғайиши;

- сарғайгач бемор аҳволининг ёмонлашуви;

- жигарнинг катталашуви, талоқнинг катталашуви;

- ахлатни оқариши ва пешобни қорайиши.

В 17.1. Ўткир вирусли гепатит С

Баённома дастури бўйича даволаш ташхис қўйилиши биланоқ бошланади.

Клиник шакллари бўйича:

- Сарғайган холестатик таркибий қисми билан;

Касалликнинг оғирлиги бўйича:

Касалликнинг кечиши бўйича:

- Касалликнинг чўзилувчан шакли;

- Сурункали гепатит С

Ўткир вирусли гепатит С ни этиологик ташхиси мезонлари (маркерлар)

- РНК HCV (ЗПР усули билан)

Лабораториявий текширувларнинг энг оз рўйхати:

- Қон, пешоб ва ахлатни умумий таҳлили;

- Қонни биокимёвий (таҳлили (АЛТ, АСТ, Билирубин, ГГТП, ПТИ, ЩФ,

- Қонни ИФТ таҳлили (anti-HCV);

- Жигар ва ўт пуфагини УТТ.

Дифференциал (қийсий) ташхис

- Овқатдан заҳарланиш. ВГC учун тез-тез суюқ ич кетиши ва тез-тез қусиш хос эмас.

- Ўткир кўр ичак. ВГC да оғриқ ўнг пастки қовурға остида бўлади, ёнбошда эмас.

- Бошқа турдаги вирусли гепатитлар билан – ВГВ, ВГА, ВГД, ВГЕ (жадвал 1).

- Сариқликнинг ёки сарғайиш синдромининг барча бошқа турлари (гемолитик сариқлик, ирсий гепатозлар ва ҳ.қ.).

- Токсик гепатитлар (дорилар, алкогол, бошқа юқумли, вирусли ва паразитар касалликлар чақириши асосида);

- Иерсиниоз гепатит – эпиданамнез, ошқозон-ичак йўли жабрланиши синдроми ва ичакдан ташқари токсик аллергик белгиларнинг бирга қўшилиши, бактериологик ва серологик тасдиқлар;

- Юқумли мононуклеоз - узоқ давомли иситма, катарал ўзгаришлар, томоқнинг гиперемияси, лимфа тугунларининг катталашуви, айниқса орқа бўйинда, талоқнинг катталашуви, периферик қонда атипик мононуклеарларнинг, Эпштейн-Барр вирусига қарши зидди жисмларнинг пайдо бўлиши;

- Паразитозлар, гепатомегалия, сарғайиш ва/ёки спленомегалия билан (безгак, листериоз, эхинококкоз, вухериреоз, фасциллиоз ва бошқ.) – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик);

- Лямблиоз – узоқ вақт кўнгил айнаши, қоринда оғриқ, ёмон иштаҳа, дармонсизлик, ланжлик, теридаги аломатлар;

- Лептоспироз – иситма, геморрагик синдром, гематурия, қонда лептосперларнинг пайдо бўлиши;

- Ошқозон-ичак йўлининг соматик ва онкологик касалликлари, қон, лимфа тизими касалликлари(лейкоз, лимфогрануламатоз ва бошқ.);

-Ёғли гепатоз, ноалкогол стеатогепатит (НАСГ);

- Жигарнинг аутоиммун касалликлари ва HELLP-кесишув синдроми;

- Туғма гепатозлар – Жильбер синдроми – шикоятларнинг йўқлиги, вақти-вақти билан сарғайиш, камдан-кам диспептик ва астено-вегетатив бузулишлар, таркиб ҳисобига гипербилирубинемия, меъёрдаги жигар ферментлари;

- Механик сариқлик – узоқ вақт дармонсизлик, субфебрил ҳарорат, узоқ вақт сарғайиш, терининг қичиши, қоринда оғриқ, ўт-тош касаллигида Ортнер ва Мери синдромлари ва Курвуазье белгиси, АЛТ миқдори меъёрда ёки бироз кўтарилган, ўртача лейкоцитоз, нейтрофилез, ЭЧТ (CОЭ) нинг ошиши;

Беморни касалхонага ётқизиш

Ўткир вирусли гепатит С билан оғриган беморлар касалхонага ётқизилади.

Тартиб. Беморлар касаллик давомида эҳтиёткорлик тартибига риоя қилишлари шарт. ВГ ни яхши намоён бўлмаган, сариқсиз шаклларида, ҳамда кўп ҳолларда, ВГ енгил ва ўртача оғирликд интоксикация намоён бўлмай кечишида ярим ётиш тартиби буюрилади. Касалликнинг оғир шаклларида бутун интоксикация давомида сариқликнинг дастлабки 3-5 кунларида қатъий ётиш тартиби буюрилади (ҳожат ва овқатланиш ётган жойида). Интоксикация йўқола бориши билан бемор ярим ётиш тартибига ўтказилади. Парҳез. Вирусли гепатитнинг ўткир даврида Певзнер бўйича № 5 А парҳези белгиланиб, кейин бемор секин-аста Певзнер бўйича № 5 парҳезга ўтказилади.

Патогенетик ва симптоматик даволаш

1. Инфузион (дезинтоксикацион) даволаш ўткир вирусли гепатитларда чегараланган муддатда қўлланилади, асосан, интоксикация энг зўрайган вақтида. Бу мақсадда вена ичига томчилаб 5% глюкоза эритмаси, 0,9% физиологик эритма, полиионли буфер эритмалари, янтар кислотаси препаратлари қўлланилади. Эритмаларни қўллаш алмаштириб турилиши керак. Бунда томчилаб юборишни оқим билан қуйишга алмаштирмасликни таъминлаш керак. Касалликнинг ўртача оғирлик шаклларида инфузион даволаш суткада 1,0-1,5 л, оғир шаклларида 2,0-2,5 л ва ундан ортиқни ташкил қилади. Детоксикацион даволаш воситалари сифатида оғиз орқали энтеросорбентлар, лактулоза препаратлари буюрилади.

2. Спазмотилик препаратлар ўтни яхши оқиб кетиши учун буюрилади.

3. Ўт ҳайдовчи препаратлар. Ахлат бўялганда буюрилади. Урсодеоксихол кислотаси препаратларига устунлик берилади.

4. Гепатопротекторлар. Гепатопротектор билан даволаш сифатида таркибида табиий ёки ярим синтетик флавонидлар бўлган растропша ёки бошқа ўсимликлар препаратлари буюрилади; урсодеоксихол кислота препаратлари.

5. Витамин билан даволаш. Зарурат бўлганда.

Вирусга қарши этиотроп даволаш

Ўткир гепатит С ташхиси қўйилиши биланоқ вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилган.

Ўткир вирусли гепатит С ни оғирлик даражасига қараб даволаш

Баҳоланадиган белгилар Чилд-Пю бўйичалар гуруҳлар
А (1балл) Б (2 балл) C (3 балл)
Плазмадаги умумий билирубин, ммол / л (мг / дЛ) > 50мол / Л (> 3 мг / Аайш)
Қон плазмаси албумин , г > 3.5 г 2.8-3.5 г
Йўқ Даволаш осонроқ Оғир, назорат қилиш мураккаб
Жигар энсефалопатияси Йўқ И-ИИ даражали (енгил, терапевтик назорат остида) ИИИ-ИВ даражали (оғир, назорат қилиш мураккаб)
ДаволашОғирлик шакли
енгилўртача оғирликОғир
ТартибЯрим ётоқЁтиб
ПарҳезПевзнер бўйича стол №5
Этиотроп давоЎткир гепатит С ташхиси қўйилиши биланоқ вирусга қарши препаратлар билан даволаш тавсия этилгани
Патогенетик даволашДезинтоксикацион даволаш, симптоматикДезинтоксикацион даволаш, симптоматикк
Вирусли гепатит С ни олдини олиш

1. Касалликнинг уй ва ташкиллаштирилган ўчоқларида тадбирлар шахсий гигиена қоидаларини ўз ичига олади, яъни шахсий тоза чўтклардан, соқол олиш учун мосламалардан, маникюр-педикюр ва ҳ.к. тўпламлардан фойдаланишни ўз ичига олади. Касаллик ўчоқларида эпидемиологик текширувлар ўтказилганда, агарда юқоридаги буюмлар билан умумий фойдаланиш ҳоллари аниқланса, мулоқотда бўлганлар рўйхати тузилади ва у

юқумли касалликлар шифокорига лаборатория текшируви учун ва зарурат бўлса, диспансер рўйхатига кейин диспансеризация қилиш мақсадида берилади.

2. Маиший ҳизмат кўрсатиш объектларида маникюр, педикюр

тўпламлари ва татуаж асбоблари сони (ўртача) ҳар кунги мижозлар миқдорига мос бўлиши лозим, улар йўриқнома бўйича дезинфекция қилинади ёки ҳизмат кўрсатганда мижознинг шахсий тўпламларини қўллаш лозим.

3. Қон олиш ва тайёрлашдаги тадбирлар

Донор қон топшириш кунида АЛТ фаоллигига ва (ИФА) га текширилади.

Қонида анти-HCV бўлган донорлар умрбод донорликдан четлатилади. Ижобий натижали қон таркиблари акч қилинади ва ҳайат иштирокида йўқ қилинади. Қон олиш ёки плазмафорез фақат бир маротабали система билан фақат гемакон пакетлар, компопластларда бажарилади.

Гемо- ва плазмотрансфузия ва бошқалар ўтказиш тадбирлари

Қон, унинг таркибий қисмларини ёки препаратларини буюриш қон қуйиш бўйича касалхона ҳайати томонидан ва фақат ЎзCCВ томонидан тасдиқланган қўллаш мумкин бўлган ҳолатлар бўйича асосланади. Беморнинг касаллик тарихига қон қуйиш бўйича ҳайат қарори барча аъзоларнинг имзолари билан ёпиштириб қўйилади.

4. Гемодиализдаги беморларга бир маротаба ишлатиладиган фильтрларни

5. Инъекция йўли билан олувчи гиёҳвандларни назорат қилиш, текшириш

Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайтдаги барча маълумотлар Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги, шунингдек муаллифлик ҳуқуқи ва бошқа қонунларга мувофиқ ҳимояланади. Сайт маълумотларидан фойдаланиш учун Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлигининг сайтини кўрсатиб ўтиш шарт.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции