Тошкентда нима янгиликлар ат вирус

Бош мақола


Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида аҳолига пул тарқатиш ғоясини рад этган. Аммо банк-молия соҳаси раҳбарлари ўтган ҳафта ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлашаётганди. Ижтимоий тармоқларда эса "Гулнора Каримованинг пулларини халққа тарқатиш" ҳақида таклифлар билдирилмоқда.

2 соатлар аввал

Россияда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадлари ватанига қуруқлик орқали етказила бошланди. "200-юк" ортилган биринчи машина Россиядан Ўзбекистонга 15 апрел куни жўнатилган ва 5 кунда Тошкентга етиб борган.

35 дақиқалар аввал

Президент Мирзиёев Ўзбекистондаги вирус топилмаган ҳудудларда карантинни босқичма-босқич юмшатиш бошланганини маълум қилган. Булар қандай ҳудудлар ва енгллатиш чоралари нималардан иборат? Олдинроқ ЖССТ ҳукуматлар карантинни эрта бекор қилса, вирус қайта бош кўтаришидан огоҳлантирганди. Ўзбекистонда бундай хавф борми?

9 соатлар аввал

Жаҳон бўйича коронавирусни юқтирган инсонларнинг сони кўпайиб бормоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг доимий янгилаб бориладиган харитасида Covid-19 тарқалишининг йирик ўчоқлари, касалликка чалинганларнинг сони ва ўлим ҳолатлари сони акс этади.

Ҳукумат вакиллари ҳар бемор учун унинг аҳволига қараб, 32-64 миллион сўм сарфланаётганини айтишди. Шунингдек, президент ғоялари тадбикорларнинг пулини олиб, ишлатиш эмаслиги урғуланди. Ўзбекистонда бугун нималар содир бўлмоқда?

4 соатлар аввал

Ўзбекистон: Коронавирус камаймоқда – бу нима дегани? Ўзбекистонда янги коронавирус ҳоллари билан боғлиқ аҳвол сўнгги кунларда худди шу каби саволни пайдо қилган - Хитойдан мутахассис нима дейди?

3 соатлар аввал

Коронавирус: Ўзбекистон пандемиядан қандай чиқади? Оғир бўладими? Қўшнилари-чи? – Мирзиёев нима қилмоқчи? - Ўзбекистонда ҳам инфляция ва ишсизлик кучайиб, нарх-наволар бундан-да ошадими? Нималар бўлади?

3 соатлар аввал

БМТнинг Жаҳон Озиқ-овқат Дастури огоҳлантиришича, дунё бўйлаб очарчилик билан юзма-юз келадиган инсонларнинг сони икки баравар кўпайиши мумкин.

Коронавирус хавфи ортидан жорий қилинган фавқулодда ҳолат пайтида одамларни спиртли ичимликлар ичиб, роҳатланиб, маст бўлиши ва юз бериши мумкин бўлган турли кўнгилсизликларни олдини олиш мақсадида бундай қарорга келингани айтилмоқда.

Коронавирус ҳақида нималарни билиш фойдали?

Бир тоифа соғлом ёшлар орасида коронавирус қурбонларни сони ортмоқда. Вирусни қаерда ва қандай юқтириш ҳаёт ё ўлимни белгилаши мумкинми? Коронавирус қачон ва нега ёшларни қулатади? Ҳимоя нима? Видео.

Коронавирусга чалинган аксарият бир ҳафта ичида соғайиб кетиши ва тиббий парваришга муҳтож бўлмаслиги мумкин. Аммо айрим одамларга шифохона парвариши керак бўлади. Улар қаторида Бош вазир ҳам бўлиши табиий.

Коронавирусдан соғайиш узоққа чўзилиши мумкин. Ҳаммаси бу вирус танага кириши билан инсон қанчалар бетоб бўлишига боғлиқ, аммо.

Коронавирус бутун дунёни қўрқув қаърига ташлади. Вирус бизга юққач, танамизда қандай ўзгаришларни қилади? Вируснинг қайси хусусияти бизни ўлимгача олиб бораяпти? Олимлар ҳозиргача бу борада нималарни аниқлашди?

BBCUZBEK TV DASTURI

Dastur haftada 5 kun - dushanbadan juma kuniga qadar Toshkent vaqti bilan soat 18.30 -18.45 da efirga uzatiladi.

Мултимедиа Ҳаммасини кўринг

Коронавирус юқтирганларнинг 1-2% ўлмоқда. Аммо баъзи гуруҳдаги одамларда бу кўрсаткич анча баланд бўлса, баъзи гуруҳдаги одамларда, аксинча, жуда паст. Коронавирус кимларни кўп ўлдирмоқда? Сиз қайси гуруҳдасиз? Ўзингизни текширинг.

Олимлар вакцина ишлаб чиқариш ва тарқатишга камида бир ё бир ярим йил керак бўлишини айтиб келишаётганди. Аммо, Британиянинг Оксфорд Университети олимлари сентябрь ойигача коронавирус вакцинасининг камида бир миллионта дозаси тайёр бўлишини айтдилар.

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш ҳамда бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида Осиё тараққиёт банкидан 1 миллиард доллар сўралди, Жаҳон банки 1,2 миллиард доллар қарз бериш масаласини кўриб чиқаётганини айтди, ҳамда Ислом тараққиёт банки 140 миллион доллардан ортиқроқ бўлган қўшимча молияни ваъда қилди.

Коронавирус қайта бош кўтарди. Вирус дунё бўйлаб пандемияга айланиши мумкин. Ўзбекистон энди нима қилмоқчи? Коронавирус юқса, симптомларини қандай аниқлайсиз? У оддий грипп ё тумовдан нимаси билан фарқ қилишини биласизми?

Би-би-си Ўзбек хизмати #mengaishbering лойиҳасини коронавирус пандемиясидан аввалроқ бошлаган эди. Сурхондарёлик Шодибек 16 ёшидан бери ёлланма меҳнат билан кун кечиришини айтар экан, мардикорчиликдан чарчаганини айтади. Бир неча бор алданиб қолганидан шикоят қилади.

Туркия, ўзбек оиласи: Ҳаёт ичкарида ҳам давом этмоқда - пандемия шароитида Ўзбекистон ташқарисида қолган миллионлаб ўзбекистонликлар нима қилишмоқда? Бугун улар нимадан хавотирда? Карантин остида ҳаётлари қандай кечмоқда?

Коронавирус пандемияси туфайли дунё иқтисодиётининг фалажланиб қолиши ортидан ўртаҳол ва қашшоқ анчайин оғир молиявий вазиятга тушиб қолган. Халқаро валюта жамғармаси эса жаҳон 1930-йиллардаги "Буюк тушкунлик"дан сўнг навбатдаги йирик иқтисодий инқироз ёқасида турганини айтмоқда.

Россияда карантин туфайли ўзбекистонлик мигрантлар ишлаган қатор корхона ва ташкилотлар ўз фаолиятини тўхтатиши ортидан минглаб одамлар ишсиз ва пулсиз қолмоқда, ватанга ҳам қайтишолмайди. Ўзбекистон уларга ёрдам берадими?

Уйда ўтириш инсонларнинг ҳаётини сақлаб қолади, аммо айни пайтда миллионлаб одамлар даромадидан айрилмоқда, бизнеслар тўхтаб қолган. Карантин яна қанча давом этади, деган савол бугун дунёда энг кўп берилаётган савол. Унга осон жавоб йўқ.

Ўзбекистон ҳукумати карантин пайти камбағалларга қилинадиган хайрия назоратини ўз қўлига олган. Лекин марказлашган ёрдам муҳтожларга етиб бормоқдами? Кўмак тарқатиш ва тақсимлаш жараёни ҳозир қанчалик шаффоф ва адолатли?

Махсус лавҳа

Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар. Ҳукмдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?

BBC News Uzbek bilan ingliz tilini o'rganing

Инглиз тилини ўрганмоқчимисиз? У ҳолда назардан қочирманг. BBC News Uzbek билан инглиз тилини ўрганинг! Видеодарсларимизни томоша қилинг ва тестларимиз орқали инглиз тили борасидаги билимларингизни синанг. Ўйлаймизки, дарсларимиз сизга қўл келади.

BBCUZBEK махсус лойиҳалари

Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда, янги ҳужжатли фильм - бозордаги савдо-сотиғи, деб икки ўлимдан қайтган Муҳайё ҳозир манаман, деган тадбиркор. Кичиккина Риштондан туриб, маҳсулотларини энди Қафқоз қадар экспорт қилмоқчи. У Осиёни Европага боғлай оладими?

Ўзбекистонда марҳум Ислом Каримов тақиқлаган қишлоқларни орадан қарийб 20 йил ўтиб, Шавкат Миризёев нега очмоқда? Мирзиёевнинг қарори Ўзбекистон иқтисоди учун фойда келтирадими ёки хавфсизликка таҳдид соладими? BBC Uzbek 2 минг метр баландда жойлашган шундай қишлоқлардан бирида бўлди. Кўп йиллар дунёдан узиб ташланган жойда бугун нималар кечмоқда?

Ўзбекистон Ҳаммасини кўринг

ЦРУ: Хитой коронавирус борасида ҳақиқатни яширган. Хитой тажрибасига қараб, коронавирусга қарши курашишга қарор қилган давлатлар буни эсда тутиши керак. Президент Мирзиёев ҳам Хитойдан мутахасислар келишини айтганди. Ўзбекистон ҳозир кимга ишониши керак?

Минтақа Ҳаммасини кўринг

резидент матбуот хизматидан хабар беришларича, Давлат бошлиғи топшириғига мувофиқ коронавирус пандемиясининг миллий иқтисодга бўлиши мумкин таъсирларининг ва эпидемия олдини олиш мақсадида тадбирлар ишлаб чиқилган ва шу мақсаддаги мунтазам амал қилувчи республика штаби тузилган. Вилоят ва шаҳарларда унга бўйсунувчи штаблари бўлган мазкур штабга Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилик қилмоқда.

Собиқ Шўро

Россия Президенти Владимир Путин Конституцияни ўзгартириш ҳақидаги ўз қонун лойиҳасига ўзи тузатиш киритди.

Дунё Ҳаммасини кўринг

Коронавирус, Рамазон ва Ҳаж: Ислом оламида яна гап? - Умра ва Ҳаж ортидан, Саудия Арабистони Рамазон ойи борасида ҳам янгилик билан чиқди. Ўзбекистон бу гал ҳам ўзининг фатвосини кечиктирмади.

Дин ва дунё Ҳаммасини кўринг

Туркиянинг Кўнё шаҳрига қишин-ёзин сайёҳлар оқими тўхтамайди. Аксарият бу шаҳарга фақат бир мақсад билан келади: Ҳазрат Мавлоно зиёрати. Мусулмон, насроний, яҳудийнию буддавийни ё динсизларни ҳам бирдек ўзига тортадиган хилқат - Румийнинг жозибаси нимада? Гулсевар Замон видео лавҳаси

Жамият

Хитой ҳукуматига яқин инглиз тилидаги Global Times газетаси Оқ Уй сайтида жойлаштирилгани даъво қилинган петиция ҳақидаги мақолани чоп этди. Нашрнинг ёзишича, петицияда гўёки Америка ҳукуматидан Пентагоннинг инфекцион касалликлар устида тадқиқот олиб бориладиган лабораторияси ҳақидаги маълумотларни ошкор этиш сўралади.

Турфа тақдирлар

Муҳожиротда яшаётган ва турли соҳаларда фаолият қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар.

"Ғурбатдаги ғариблар"

Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади. Бугун мигрантлар аҳволи қандай? Қандай орзулар билан яшашмоқда?

Миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда. Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб.

Махсус Лойиҳа

Би-би-си Ўзбек хизмати телевизион дастури янги фильмида Амир Олимхоннинг Туркияда яшаётган авлодлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Суратлар

Коронавируснинг глобал беморлари сони ортиб борар экан, дунёнинг кўплаб мамлакатларида мижозлар сони янада кўпаяди деган фикрда муваққат шифохоналар қурилмоқда.

Душанба куни Италия ҳукумати мамлакат бўйлаб карантин эълон қилди. Мақсад коронавируснинг тарқашига йўл қўймаслик. Италия шаҳарларида мисли кўрилмаган манзара - бўшлиқ.

Муҳаррир танлови

Коровирус тарқалганида қандай қилиб руҳий саломатликни асраш мумкин?

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

17 март куни соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта-махсус таълим ҳамда халқ таълими вазирликлари раҳбарлари иштирокида коронавирус муаммосига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Куннинг энг муҳим янгилиги 17 март куни Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 11 нафарга етгани бўлди. Расмийларга кўра, 11-бемор Дубайдан Ўзбекистонга учиб келган.

Расмийларнинг маълум қилишича, мактаблар, боғчалар ва олий таълим муассасаларида жорий этилган карантин қанчага чўзилиши ҳозирча номаълум. Карантин муддатини, вазиятдан келиб чиқиб, Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси белгилайди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 18 мартдан бошлаб ўқитувчилар ҳам ҳақ тўланадиган таътилга чиқишини маълум қилган. Аммо у карантин муддати давомида мактабларда директор, директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича мудир, фаррошлар ҳамда қоровуллар меҳнат фаолиятини давом эттиришини билдирган.

Шунингдек, вазир Шерматов ҳудудларда интернет муаммо бўлгани сабабли ўқувчилар учун уч давлат телеканалида онлайн дарслар бериб борилиши айтган.

Шерматовга кўра, онлайн баҳолаш тизими, кейинчалик, вилоятларда ҳам жорий этилиши мумкин.

Анжуманда коронавирус дунё бўйлаб 10 ёшга қадар бўлган болаларда ҳали аниқланмагани, умуман олганда, болаларда бу касаллик деярли учрамаслиги айтилган бўлсада, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ота-оналарни ўз фарзандлари соғлиғига жиддий эътибор қаратишга чақирган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг барча вилоятларда бўлинмаларга эга ва уларда аниқ ташхис қўя оладиган аппаратлар мавжуд.

Анжуманда эпидемияга қарши курашишда ёрдам берган, беморларга қараган шифокор ва ҳамшираларнинг ойлигини ошириш масаласи айни кунларда кўриб чиқилаётгани ҳам хабар қилинган.

Санитария-эпидемиология агентлиги раҳбари Баҳром Алматовнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган одам унга яна қайта чалиниши ҳали тасдиқланмаган. Лекин касалликка чалиниб соғайган одамнинг ўпкасида асорат қолади.

Бундан ташқари анжуман давомида ҳукумат коронавирус боғлиқ ҳолатларни яширмагани, касаллик аниқланиши билан у ҳақида эълон қилингани, айни вақт 2100 инсон карантинда сақланаётгани ва коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ давлат бюджети томонидан даволаниши каби маълумотлар ҳам журналистларга тақдим этилган.

Ички ишлар вазирлиги эса одамларни Телеграм каналлари орқали тарқалаётган турли хабарларга ишонмасликка чақирмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Телеграм орқали коронавирусга боғлиқ одамларни ваҳимага туширувчи хабарлар тарқатаётган 33 аккаунт аниқланган ва улар ортида турган шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллий Кун.уз нашри Олий Мажлис қонунчилик палатасида ҳам карантин эълон қилинганини хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, палата қўмиталарининг мажлислари ва фракциялар йиғилишлари 16 мартдан бошлаб тўхтатилган.

Сўнгги янгиликлар жамланмаси

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият шиддат билан ўзгармоқда. Би-Би-Си расмий манбалардан 17 март ҳолатига Ўзбекистондаги вазият борасида маълумотларни жамлади:

  • Коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига етди. Ўн биринчи бемор Дубайдан учиб келган ва аэропортнинг ўзида карантинга олинган.
  • Ҳукумат коронавирус билан боғлиқ ҳолатларни яширмаган. Касаллик ҳақидаги факт пайдо бўлиши билан эълон қилинган.
  • Ўзбекистонда карантин кенг кўламда тарқагани йўқ.
  • Ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.
  • Соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов 16 март ҳолатига барча беморларнинг аҳволи барқарор эканини айтган.
  • 212 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Эрондан келган 37 киши ва Латвиядан олиб келинган 175 нафар фуқаро Наманган вилояти ҳудудида карантинга олинган.
  • Вилоятларда вирусга чалинганлик ҳолати ҳозирча йўқ.


Кечки пайт дарс қилаётганимизда 2-синфда ўқийдиган ўғлим бир янгиликни эълон қилиб қолди. “Дарсга ниқоб тақиб келмагани учун” 1- синф ўқувчиси “каронавирус” бўлибди. Мактабга “Тез ёрдам” келиб, болани олиб кетганмиш. Тезда ўғлимнинг ўқитувчисига қўнғироқ қилиб, нима бўлганини аниқлашга киришдим. Маълум бўлишича, болакайнинг “эпилепция”си (тутқаноқ касаллиги) бўлиб, катта танаффус пайти қўзғаб қолиши натижасида, у хушини йўқотган ва “Тез ёрдам” чақиришган.

Бор-йўғи шу, холос! Баҳорда бу хасталик бош кўтарадиган пайт-ку!

Бугун ҳамма жойда муҳокама қилинаётган ва барчани бирдек ташвишга солиб қўйган бу мавзу ҳали дунёнинг нималигини яхши англаб етмаган мурғаб гўдакларни ҳам безовта қилаётгани рост!

ТВда, интернетда, ишхонада, кўчада, маҳаллада, ҳамма – ҳамманинг оғзида шу гап. “Коронавирус”.

Вазият жиддий. Бугун дунёнинг 116 та мамлакатида қайд этилган бу балою-офатнинг давоси ҳали топилганича йўқ. Дастлаб Саудия Арабистонида, туялардан тарқалиб, илм-фанга маълум бўлган, вирус -инфекция шакли тожга ўхшаб кетганлиги учун “коронавирус” (Covid-2019) деб номланган бу янги касаллик инсоният тарихида учинчи марта қайд этилаётгани бизга маълум, холос. Яна ҳам аниқроғи, Хитойнинг Ухань провинциясида пайдо бўлган бу “пневмония” кўршапалак ва илонлардан тарқалганлиги таҳмин қилинмоқда. Дунё олимлари томонидан вирусга қарши турли ўнлаб вакциналар ўйлаб топилмоқда ва ҳайвонларда синаб кўриляпти. Аммо самаралиси аниқланганича йўқ.


Аммо интернетда бошқача ваҳималар, янгиликлар. Яқингинада Тошкент шаҳрининг 16- касалхонасига келтирилганлар ва вирусга чалингани исботланганлар аудиоёзувлари. Буни қандай тушуниш керак? Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса дарҳол раддия эълон қилди. Вазир Алишер Шодмонов Матбуот анжуманида бу асоссиз, фейк хабарлар эканини таъкидлади. Шунингдек, инфекциянинг кириб келиши ва тарқалишининг олдини олишда кўмаклашиш учун юртимизга келган таниқли ҳалқаро эксперт Михаил Фаворовнинг ташрифидан ҳам кўнглимизни тўқ қилишимиз керакми? (Аммо у бироз аввал, Covid-2019 вирусининг Россия Федерациясига кириб келишини нолга тенг деб ҳисоблагани ва қаттиқ адашгани маълум бўлган эди. Ҳозир Россияда бу вирусни юқтириб олганлар сони 18 нафарга етган!)

Ҳа, кўнгилни тўқ қилиш мумкиндир, аммо хотиржамликка берилиб бўлмайди!

Касалликни яширишнинг имкони борми, бизда? Албатта йўқ! Бефарқлик, лоқайдлик нималарга олиб келишини ўз кўзимиз билан кўриб, билиб, гувоҳ бўлиб турибмиз! “Мағрур, ишбилармон ” Ҳитой дунёдан ажралиб қолди (албатта инсонпарварлик ёрдамларини қабул қиляпти, аммо чорасиз!), Италия “эшик –деразаларини” ёпиб олган, ўзини “ўта” эътиқодли, “художўй” санайдиган Эрондаги вазият ҳам жиддий. Франция, Буюк Британия, Испания Япония, Кореядаги кунлик ахборотлар кишини яна ҳам ташвишга солади.

“Коронавирус” тарқалиши ҳавфи туфайли Қозоғистонда 8 март байрами оммавий нишонланмади, Озарбайжон Миллий байрам Наврўзни нишонлашни таъқиқлади. Ҳалқаро тадбирлар, спорт мусобақалари, анжуманлар қолдирилмоқда. Халқаро биржа савдолари касод бўлмоқда, баъзи компаниялар банкрот деб эълон қилиняпти ва ҳоказо. Ўзимизда эса, АҚШ Мудофаа вазири “Пентагон” раҳбари Марк Эспернинг баҳорда юртимизга ташрифи кутилётганди, аммо бекор қилинибди.

Бундай ҳолатда биз нима қилайлик?

Ижтимоий тармоқларда кўзим тушганди: Ҳам кулгули, ҳам ачинарли вазият- бир фойдаланувчи, 3 йилдан бери машина олмоқчи бўлиб, йиғини-иб юраркан. Шу кунларда маҳаллий ишлаб чиқарувчилар автомашиналар нарҳини 3 фоиздан 20 фоизга кўтариб юборганини ҳазм қилолмаган бечора, майли мен “коронавирус” бўлай, яқинда Россиядан келдим! Шундоқ бориб, Машина ишлаб чиқарувчи монополистларни бирма-бир қучоқлаб, ўпиб чиқмоқчиман! Кейин нима бўлса бўлар, деб пост қолдирибди! Ана холос!

Ҳар кимга ўзининг ташвиши муҳим!

ССВ нинг тавсияларига риоя қиламиз, шекилли! Кун бўйи ишда антисептик воситалардан фойдаланамиз. (Ҳар соатда қўл ювиб туришга эринсангиз, албатта!) Иложи бўлса, қўл бериб саломлашмаймиз, масофа сақлаймиз! Ниқоб тақамиз, бегоналардан, айниқса, ҳорижликлардан узоқроқ бўламиз! (Улар буни тўғри қабул қилишади! Келиним Хитойда ўқиган, икки фарзандли бўлиб, яқин бир йилдан бери Тошкентдаги Хитой компаниясида ишлаётганди. Уйдагиларнинг қатъий талабига кўра, ўз ҳисобидан таътил олишга мажбур бўлди. Хитойлик бошлиқлари бунга рози бўлган. )

Хонадонларимизда эса, исириқ топилар!

Ҳа айтганча, бекатларда, турли жамоат жойларида “Коронавирус”дан сақланишга кафолат берамиз!” деб бошланган эълонларга алданиб қолманг-а!

Улар вазиятдан фойдаланиб қолмоқчи бўлган фирибгарлар.

Яқинда такчи ҳайдовчисини бироз ҳафа қилишга тўғри келди – ўзи тадбирга шошиб тургандим, зўр бериб, қанақадир спрейми, гелми, бир балони сотиб олишга ундайди – “коронавирус”дан сақлармиш! Сиз таксичимисиз ё чайқовчи деб бир оғиз савол бергандим, жим бўлишга мажбур бўлди!

Ана шунақа гаплар, азизлар! Бу бир синовдир, балки!

Бу кунлар ҳам ўтар кетар. Халқимизни, дунёимизни Ўзи асрасин!

Гулчеҳра Бердиёрова

Вояга етган ёш паррандаларни тухум берувчи товуқлар цехига эрта тонгда кўчирган маъқул, шунда улар кун бўйи янги яшаш жойига ўрганишга улгуришади. Ёш паррандани кўчиришдан 3 кун олдин ва кўчиргандан кейин 3 кун давомида сувда витаминлар ва электролитлар эритиб берилади. Кўчиришга 10 соат қолганида паррандаларга озуқа бериш тўхтатилади, аммо сув бериш давом эттирилади.

Товуқ галаларини тўлдириб шакллантириш учун тирик вазни ва ривожланиш даражасига қараб ўстириш цехида вояга етаётган жўжалардан танлаб олинади. Товуқхонага бир хил ёшдаги парранда жойлаштирилиши тавсия этилади.

Галани тўлдирувчи парранда тухум бера бошлашидан икки ҳафта олдин товуқларни боқиш биносига ўтказилади. Хўрозлар товуқлардан 2–3 кун олдин ўз қафасларига ўтказилади, чунки товуқларга қўшиб қўйиш уларнинг тез ишдан чиқишига олиб келади. Атроф ҳудуд, барча асбоб-ускуна, шамоллатгич ва шамоллатиш йўллари тозаланиши, ювилиши ва зарарсизлантирилиши керак.

Ишлаб чиқариш галаларига ўтказилган ёш товуқлар тирик вазнига қараб кўп қаватли бўлмаларга ажратилган қафасларга жойлаштирилади:

- пастки қаватга – ўртадан паст вазнлилар;

- ўрта қаватга – ўрта вазнлилар;

- юқори қаватга – ўртадан юқори вазнлилар.

Урчитилувчи товуқлар галаси учун ташқи кўриниши ва уруғи сифати баҳоланган хўрозлардан фойдаланилади, хўрозларнинг мокиёнларга бўлган миқдори 1:10 нисбатда бўлиши тавсия этилади. Товуқларни тирик вазни ойига бир марта ўлчанади.

Ёш товуқлар товуқхонага ўтказилаётганда ўзида кучли чанқоқликни сезади. Организмни суюқлик йўқотиши атроф-муҳтни шароитига қараб соатига 0,3–0,5 фоиз атрофида (ҳаво 20 о С илиқликда соатига 4 г ва ҳарорат 30 о С дан юқори бўлганда соатига 8 г суюқлик) йўқотилади. Паррандани ўтказишдан олдин сув узатиш тизими яхшилаб ювилади ва ишлаши текшириб чиқилади.

Катакларга жойлаштирилган ёш товуқларга биринчи навбатда сув берилади, чунки озуқа йўқлигида парранда сувни тезроқ топади ва организмда камайган суюқлик миқдорини тез қоплаш имкони бўлади. 3–4 соат вақт ўтиб паррандалар сувни тўғри топиб ичаётганига ишонч ҳосил қилгандан кейин озуқа тарқатилади. Сувни ичаётганлигини ҳар куни назорат қилиб бориш жуда муҳимдир. Агар ёш товуқлар ўсиш даврларида ниппеллардан сув ичмаган бўлса, унда сувнинг босими камайтирилади ва биринчи кунлари ниппеллардан озгина сув томчилаб туриши ташкиллаштирилади.

17 ҳафтадан юқори ёшдаги парранда учун меъёрлар

Ер (пол) да боқиш

1 кг тирик вазнга

1 м 2 (иссиқ иқлимда)

Сув ичириш фронти

1 та сувдон (иссиқ иқлимда)

Уя 1 м 2 (гуруҳга)

Изоҳ: агар паррандахона поли рейкадан ясалган бўлса, парранда жойлаштириш зичлигини 8 бош/м 2 гача кўпайтириш мумкин.

Ниппелли сув ичириш тизимида ҳар бир ниппелдан камида 2 бош парранданинг фойдаланиш имкони бўлиши керак.

Товуқлар парваришида ёруғлик тартиби

Ёруғлик кучи (лк)

Товуқхона микроиқлим меъёрлари: ҳаво ҳарорати 18–20 о С ни, нисбий намлик 60–70 фоизни, йил мавсумлари бўйича ҳаво алмашинуви совуқ даврларда 0,8–1,0 м 3 /кг. ни ва иссиқ даврларда 5 м 3 /кг. ни ташкил этиши керак.

Тухум кунига 4–5 марта, биринчиси эрталабки озуқа тарқатиш олдидан йиғилиши лозим. Гўнги ҳар куни йиғилади, умуман товуқхона доим тоза бўлиши керак.

Паррандаларнинг ўсиб-ривожланишида, маҳсулдорлик кўрсаткичларининг шаклланишида ва бошқа шу каби муҳим хусусиятларнинг юзага чиқишида стресс омиллар катта аҳамият касб этади.

Стресс омиллар деб парранда организмини қўзғатиб, жунбўшга келтирувчи, асаб тизимининг маълум вақтга анъанавий бир маромли қолипдан чиқиши оқибатида маҳсулдорлик даражасининг пасайиб кетишига олиб келувчи ташқи муҳит омилларига айтилади. Бу омилларни қуйидаги гуруҳларга бўлиш мумкин: физик, кимёвий, озуқа, транспорт, технологик, биологик, жароҳатланиш, психик ва амалий тадқиқот. Булар орасида физик омиллар кўп сонлидир (ҳаво ҳарорати ва нисбий намлиги, мослашмасдан олинувчи қуёш радиацияси, юқори частотали шовқинлар, ёруғлик тартибини беқарорлиги ва ҳоказолар).

Ҳаво ҳарорати 21–22 о С муҳитда кам озуқа сарфи эвазига паррандалардан энг кўп маҳсулот олиш мумкинлигини ишлаб чиқариш амалиёти олимлар томонидан аллақачон исботланган. Ҳаво ҳароратининг 7 о С гача тушиб ёки 27 о С гача кўтарилиб кетиши паррандани азоблайди ва организм ҳимоясининг пасайишига, натижада турли хил касалликларга чалинишига олиб келади.

Ҳаводаги намликнинг камайиши организмдаги суюқликнинг нафас йўллари орқали ҳавога меъёрдан ортиқ чиқишига сабаб бўлади, оқибатда парранданинг иштаҳаси йўқолади, чанқоқлик кучаяди. Бундан ташқари ҳаводаги чанг зарралари миқдори кескин кўпаяди ва уларнинг ўпка тўқимасига ёпишиб қолиши организмнинг нимжон бўлишига олиб келади. Шунингдек шовқинлар кучи 90 ДБ дан ошмаслиги лозим, акс ҳолда паррандага салбий таъсир кўрсатиб, маҳсулдорлигини тушиб кетишига сабаб бўлади.

Паррандахоналарнинг чарағон (кучли) ёритилиши ҳам паррандаларни безовталантиради, бир-бирини чўқиб ташлашга олиб келади. Чироқларнинг 0,5 дан 1,0 люксгача ёритиши ёки қизил нур таратиши паррандаларни тинчлантиради, каннибализмнинг олдини олади. Паррандахоналарга яшил ёки ҳаво ранг таратувчи лампалар ўрнатилиши товуқлар маҳсулдорлиги ошишига олиб келади.

Хона ҳавосида аммиак водород сульфиди, карбонад ангидрид, фойдаланилган кимёвий бирикма ва дорилар ҳидининг ҳавога чиқиши, азотли оксидларнинг меъёрдан ошиб кетиши, кислород миқдорининг камайиб кетиши кимёвий омилларга киради. Бу омиллар ҳам парранда маҳсулдорлигига салбий таъсир қилади.

Паррандаларнинг оч қолиши ёки ҳаддан зиёд тўйиб овқатланиши, рационни тўйимлилиги, рационни тасодифан ўзгартирилиши, мажбурий туллатиш пайтида чанқоқлик ёки бутунлай сув ичирмаслик озуқа стресс омилларига киради. Бу стресс омиллари парранданинг ориқлаб кетишига, тез-тез касалга чалинишига олиб келади.

Транспорт стресс омилларига паррандаларни транспорт воситаларига юклаш ва ташишдаги қийинчиликлар киради.

Технологик стресс омилларига паррандалар вазнини ўлчаш, қафасда сақловчи паррандалар сонининг меъёрдан ошиб кетиши, емдонлар ва сувдонлар етишмаслиги, уларни бир жойдан иккинчи жойга ўтказишдаги ноқулайлик, безовталиклар киради. 1 м 2 майдонга меъёрда мўлжалланган паррандалар зичлиги 20 фоизга оширилганда ҳавонинг зарарли микрофлора билан ифлосланиши 1,5–2,0 мартага ошиши аниқланган.

Биологик стресс омилларига юқумли ва инвазион касалликлар, профилактик эмлашлар киради. Бу стресс омиллари таъсирида организмнинг иммунитети пасаяди, касалликлар кўпаяди, иммунитет эса модда алмашиш жараёнларининг кучайиши эвазига шаклланади, яъни парранда кўп миқдордаги аминокислоталарни, витаминларни, микроэлементларни сарфлашга мажбур бўлади. Шу сабабли эмлашдан 1–2 кун олдин парранда рационида протеин миқдори 2–3 фоизга, А, Д, Е ва В гуруҳи витаминлари 5–10 фоизга оширилади.

Товуқларнинг ҳолатига, айниқса маҳсулдорлик кўрсаткичларига ҳаво ҳарорати сезиларли таъсир этади. Маҳаллий иқлим ёз фаслида юқори ҳароратли бўлганлиги туфайли, товуқлар ўзларини ноқулай ҳис этади, нафас олиш тезлашади, патлари тўзғоқ ҳолга келади, паррандалар тоза ҳаво кирувчи туйнуклар томон интилишади, қанотлари шалпайиб осилган бўлади, чанқоқлик кучайиб, иштаҳасининг пасайиши ёки йўқолиши кузатилади.

Товуқхона ҳароратининг кўтарилиб кетиши ўсаётган жўжалар тирик вазнини 6,7 фоизга камайтиради, чиқимни 3,6 фоизга кўпайтиради, 1 кг тирик вазн ошиши учун озуқа сарфини 5,9 фоизга ошиши кузатилади. Ҳаво ҳароратининг 25 о С дан 28 о С гача кўтарилиши парранларда озуқа истеъмолининг 3–5 фоизга қисқаришига, сув истеъмоли ва нафас олиш тезлигининг кескин кўпайишига олиб келади. Ҳаво ҳароратининг 33 о С га кўтарилиши озуқа истеъмолининг 20–25, тухум беришнинг 10–15 фоизга қисқаришига, сув истеъмолининг 1,5–2 мартага, нафас олишнинг 3–4 мартага кўпайишига сабабчи бўлади. Ҳаво ҳарорати 35 о С дан 40 о Сгача ўзгарганида товуқлар тана ҳарорати 0,5–1,0 о С га кўтарилади, сув истеъмоли 2–3 мартага ошади, овқат ҳазм қилиш ферментларининг фаоллиги, тухум маҳсулдорлиги кескин пасаяди, чиқим кўпаяди. Буларнинг барчаси озуқа харажатлари қопланишини пасайтиради, озуқа ҳазм қилишини, организм ҳароратининг меъёрда бўлишини қийинлаштиради, организмда ортиқча иссиқлик қолишига олиб келади.

Хўжалик иқтисоди учун стресс омилларни камайтириш ҳамда уларни олдини олиш муҳим вазифа ҳисобланади.

Бунинг учун қуйидагилар тавсия қилинади:

- парранларни сутканинг салқин палласида озиқлантириш;

- озуқа аралашмасига 2–5 фоиз ёғ қўшиш йўли билан озуқалар тўйимлилигини ошириш ва ортиқча иссиқлик ишлаб чиқаришнинг олдини олиш;

- тухум маҳсулдорлиги йўналишидаги товуқларни гранулланган озуқалар билан боқиш;

- йилнинг энг иссиқ пайтларида навбат билан ёруғ – қоронғи тартибида ёритишдан фойдаланиш (2 соат ёруғлик бериш, 3–4 соат қоронғулик яратиш) ва паррандаларни кечаси озиқлантириш;

- паррандаларда озуқа ҳазм қилишни яхшилаш учун берилаётган омухта емга ферментлар қўшиш;

- жўжа очириш салмоғини ошириш учун ҳар соатда тухум йиғишни ва йиғилган тухумларни дарҳол +21 о С гача совутишни ташкиллаштириш;

- вақти-вақти билан (ҳар 7–10 кунда 1 марта) 1 тонна озуқага 100–150 г лимон кислотаси ва 250–400 г аскорбин кислотасини аралаштириб бериш;

- паррандалар ичадиган сувни зарарсизлантириш учун СИД-2000 моддаси қўшиш;

- рациондаги тузнинг 50–80 фоизи овқатга қўшиладиган сода(ичадиган сода, бикорбанат)га алмаштириш, оғир ҳолатлар юзага келганда 1 тонна озуқага 2–4 кг. гача сода қўшиш(7 кун давомида) тавсия этилади;

- ортиқча чанқоқликка олиб келувчи арпа рациондан чиқарилиши керак;

- енгил ҳазм бўлувчи фосфор миқдорини меъёрий чегаралардан оширмаслик;

- рациондаги кальций миқдорини камайтириш, паррандаларга оҳактош ва чиғаноқ аралашмасини алоҳида емдонларда бериш;

- калий хлор тузи ёки шу тузнинг 0,2–0,35 фоизли эритмасини омухта емга қўшиш;

- ичирилаётган сувни 12–15 о С гача совутиш;

- товуқхона ичидаги нисбий намликнинг ошишига олиб келувчи ишларни бажармаслик;

- товуқхоналарда паррандалар зичлигини 15–20 фоизга сийраклаштириш;

- бино ичидаги ҳаво ҳаракати тезлиги 2,0–2,5 м/сек. гача ошириш.

Тухум йўналишидаги товуқларни катакларда сақлаш ўзига хос афзалликларни беради. Паррандаларни катакда сақлаш ерда боқишга нисбатан катак ускунасининг турига қараб бир неча баробар кўп паррандалар боқиш имконини беради. Бундай парваришлаш вақтни, озуқа сарфини тежайди ва тухумни сифатини яхшилайди.

Паррандачилик корхоналарида ҳозирги вақтда тухум берувчи товуқлар учун бир ярусли ОБН-1, икки ярусли ККТ, уч ярусли БКН-3, олти ярусгача бўлган ТЕХНА русумли катаклар, наслли тухум берувчи она товуқлар учун икки ярусли КБР-2 ва L-112 русумли ускуналар қўлланилмоқда.

Ҳозирги вақтда Германиянинг “MELLER”, “HELLMANN” ва “SALMET”, Голландиянинг “FACCO”, Украинанинг “ТЕХНА”, Туркиянинг “KAVSAR”, Эроннинг “ARSAMKAR” компанияларининг технологик илғор анжомлари саноат паррандачилигининг замонавий талабларига тўлиқ жавоб беради. Хитой давлатида ишлаб чиқилган паррандачилик технологик анжомларига ҳам паррандачилар томонидан талаблар мавжуд.

Нипеллик сув ичиш тизимида қимматли ветеринария препаратларини сув билан бирга товуқларга ичиришда уларнинг беҳуда сарф бўлишга йўл қўйилмайди. Товуқларни озиқлантириш вақтида озуқа йўқотилиши кескин камаяди. Парранданинг ўз гўнги билан контакти бўлмаслиги сабабли юқумли касалликларнинг тарқалиш хавфи камаяди.

Сифатли озуқалардан тайёрланиб, тўйимлилиги меъёрлар бўйича мувозанатлаштирилган озуқалардан фойдаланмасдан, товуқларнинг юқори маҳсулдорлигига ва яхши иқтисодий юқори самарадорликка эришиб бўлмайди.

Товуқлар рационида энергиянинг асосий манбаи бўлиб донли озуқалар (маккажўхори, буғдой, оқжўхори, арпа, сули), ёғли озуқалар, маккажўхорига ишлов бериш чиқиндилари (глютен, муртак), ўсимлик ёғлари ва бошқалар хизмат қилади.

Протеин манбаи сифатида мой ишлаб чиқаришнинг сифатли чиқиндиларидан (шрот, кунжара), гўшт-суяк ва гўшт-пат унларидан фойдаланган маъқул. Кўпинча балиқ унининг “қўлбола” сифатсиз бўлиши хавфи товуқларга ўсимлик оқсили хомашёсини (ёғли соя, нўхат, шолғом, картошка оқсили ва шу кабилар) беришни тақозо қилади.

Товуқларга бериладиган озуқа меъёри, рацион таркиби миқдорига нисбатан фоиз ҳисобида: 100 грамм озуқа таркибидаги энергия алмашинуви (ОЭ) учун килокалорияда, қолганлари учун фоизда

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции