Хитой вирус янги хабар

Бош мақола


Ўзбекистон тиббиёт мулозимлари коронавирус энди ўзимизники бўлиб қолиши ҳақида айтишган. Одамлар вирус билан бирга қандай яшашлари мумкин ва бу сиз учун нимани англатади? Ўзбекистонда коронавирусга оид сўнгги ҳолат билан ҳам танишинг.

3 соатлар аввал

Коронавирус юқтирган одамларда иммунитет шаклланиб, вирус қайта юқмаслигига кафолат йўқ. ЖССТ баёнотига кўра, ўтказилган тадқиқотлар вирусни юқтириб, тузалган одамлар энди ундан ҳимояланган, деган хулосани бермаган. Бу хулоса сиз, карантин ва ҳаётингиз учун учун нимани англатади?

5 соатлар аввал

Россияда ҳаётдан кўз юмган ўзбекистонликлар жасадлари ватанга самолёт орқали юбориларди. Ҳаво қатновлари тўхтатилгани боис, майитлар ҳафталаб ўликхоналарда қолиб кетган. Марҳумларни ватанга етказишда қандай ечим топилмоқда?

Америка Қўшма Штатларининг 3 та штати айрим дўконлар очилишига рухсат берган. Хитой коронавирус бўйича мустақил халқаро текширув ўтказилишига қарши. ва бошқа янгиликлар

Мусулмонлар учун муқаддас Рамазон кирди.Дунё бўйлаб миллионлаб мусулмонлар рўза тутишади ва бу йилги Рамазон аввалгиларидан мутлақо фарқ қилади

Деярли барча мусулмон давлатларида коронавирус туфайли чекловлар ўрнатилган, аммо ҳамма ҳам янги қоидаларга риоя қилишни истамайди.

Коронавирусга қарши энг самарали кураш стратегиясига эга давлатларнинг айримларида аёллар раҳбарлик қилишини биласизми? Муваффақият сири нимада?

Рамазон ва ўзбеклар: Бизда карантин йўқ, лекин қўрқамиз – миллионлаб ўзбекистонликлар муқаддас Рамазон ойининг илк кунини муҳожиратда – хорижда қарши олишди. Аммо бу йилги Рамазон аввалгиларига ўхшамаслиги аниқ.

Даромад келиши тўхтар ва таътилдаги ходимларига маош тўлашда давом этар экан, "эртанги кун бўйича ҳеч қандай аниқлик йўқ", дейди ижара ва қурувчилик соҳасида тадбиркорлик қиладиган Равшан Абдуллаев.

Коронавирус ҳақида нималарни билиш фойдали?

Жаҳон бўйича коронавирусни юқтирган инсонларнинг сони кўпайиб бормоқда. Би-би-си Ўзбек хизматининг доимий янгилаб бориладиган харитасида Covid-19 тарқалишининг йирик ўчоқлари, касалликка чалинганларнинг сони ва ўлим ҳолатлари сони акс этади.

Коронавирусга чалинган аксарият бир ҳафта ичида соғайиб кетиши ва тиббий парваришга муҳтож бўлмаслиги мумкин. Аммо айрим одамларга шифохона парвариши керак бўлади. Улар қаторида Бош вазир ҳам бўлиши табиий.

Коронавирусдан соғайиш узоққа чўзилиши мумкин. Ҳаммаси бу вирус танага кириши билан инсон қанчалар бетоб бўлишига боғлиқ, аммо.

Коронавирус бутун дунёни қўрқув қаърига ташлади. Вирус бизга юққач, танамизда қандай ўзгаришларни қилади? Вируснинг қайси хусусияти бизни ўлимгача олиб бораяпти? Олимлар ҳозиргача бу борада нималарни аниқлашди?

BBCUZBEK TV DASTURI

Dastur haftada 5 kun - dushanbadan juma kuniga qadar Toshkent vaqti bilan soat 18.30 -18.45 da efirga uzatiladi.

Мултимедиа Ҳаммасини кўринг

Ўзбекистон: Коронавирус камаймоқда – бу нима дегани? Ўзбекистонда янги коронавирус ҳоллари билан боғлиқ аҳвол сўнгги кунларда худди шу каби саволни пайдо қилган - Хитойдан мутахассис нима дейди?

Бир тоифа соғлом ёшлар орасида коронавирус қурбонларни сони ортмоқда. Вирусни қаерда ва қандай юқтириш ҳаёт ё ўлимни белгилаши мумкинми? Коронавирус қачон ва нега ёшларни қулатади? Ҳимоя нима? Видео.

Президент Шавкат Мирзиёев пандемия шароитида аҳолига пул тарқатиш ғоясини рад этган. Аммо банк-молия соҳаси раҳбарлари ўтган ҳафта ҳам бу таклифни қўллаб-қувватлашаётганди. Ижтимоий тармоқларда эса "Гулнора Каримованинг пулларини халққа тарқатиш" ҳақида таклифлар билдирилмоқда.

Коронавирус юқтирганларнинг 1-2% ўлмоқда. Аммо баъзи гуруҳдаги одамларда бу кўрсаткич анча баланд бўлса, баъзи гуруҳдаги одамларда, аксинча, жуда паст. Коронавирус кимларни кўп ўлдирмоқда? Сиз қайси гуруҳдасиз? Ўзингизни текширинг.

Президент Мирзиёев Ўзбекистондаги вирус топилмаган ҳудудларда карантинни босқичма-босқич юмшатиш бошланганини маълум қилган. Булар қандай ҳудудлар ва енгллатиш чоралари нималардан иборат? Олдинроқ ЖССТ ҳукуматлар карантинни эрта бекор қилса, вирус қайта бош кўтаришидан огоҳлантирганди. Ўзбекистонда бундай хавф борми?

Коронавирус: Ўзбекистон пандемиядан қандай чиқади? Оғир бўладими? Қўшнилари-чи? – Мирзиёев нима қилмоқчи? - Ўзбекистонда ҳам инфляция ва ишсизлик кучайиб, нарх-наволар бундан-да ошадими? Нималар бўлади?

Ўзбекистонда коронавирус пандемиясига қарши кураш ҳамда бюджетни қўллаб-қувватлаш мақсадида Осиё тараққиёт банкидан 1 миллиард доллар сўралди, Жаҳон банки 1,2 миллиард доллар қарз бериш масаласини кўриб чиқаётганини айтди, ҳамда Ислом тараққиёт банки 140 миллион доллардан ортиқроқ бўлган қўшимча молияни ваъда қилди.

Олимлар вакцина ишлаб чиқариш ва тарқатишга камида бир ё бир ярим йил керак бўлишини айтиб келишаётганди. Аммо, Британиянинг Оксфорд Университети олимлари сентябрь ойигача коронавирус вакцинасининг камида бир миллионта дозаси тайёр бўлишини айтдилар.

Коронавирус қайта бош кўтарди. Вирус дунё бўйлаб пандемияга айланиши мумкин. Ўзбекистон энди нима қилмоқчи? Коронавирус юқса, симптомларини қандай аниқлайсиз? У оддий грипп ё тумовдан нимаси билан фарқ қилишини биласизми?

Би-би-си Ўзбек хизмати #mengaishbering лойиҳасини коронавирус пандемиясидан аввалроқ бошлаган эди. Сурхондарёлик Шодибек 16 ёшидан бери ёлланма меҳнат билан кун кечиришини айтар экан, мардикорчиликдан чарчаганини айтади. Бир неча бор алданиб қолганидан шикоят қилади.

Махсус лавҳа

Андижон қоқ марказида Бобур Шоҳнинг ҳайкали қад ростлаган. Тошкент, Самарқанд ва Шаҳрисабзда эса, унинг бобокалони Амир Темур ҳайкалларини кўрасиз. Тарих дарсликларида шарафланган аксар қаҳрамонлар ҳам асосан эркаклар, бу ўринда шоҳлару шаҳзодалар. Ҳукмдорларга ҳамнафас бўлган, уларни қўриган, қўллаган маликалар-чи?

BBC News Uzbek bilan ingliz tilini o'rganing

Инглиз тилини ўрганмоқчимисиз? У ҳолда назардан қочирманг. BBC News Uzbek билан инглиз тилини ўрганинг! Видеодарсларимизни томоша қилинг ва тестларимиз орқали инглиз тили борасидаги билимларингизни синанг. Ўйлаймизки, дарсларимиз сизга қўл келади.

BBCUZBEK махсус лойиҳалари

Ўзбекистон аёллари Ипак Йўли бозорларидан эркакларни қандай сиқиб чиқармоқда, янги ҳужжатли фильм - бозордаги савдо-сотиғи, деб икки ўлимдан қайтган Муҳайё ҳозир манаман, деган тадбиркор. Кичиккина Риштондан туриб, маҳсулотларини энди Қафқоз қадар экспорт қилмоқчи. У Осиёни Европага боғлай оладими?

Ўзбекистонда марҳум Ислом Каримов тақиқлаган қишлоқларни орадан қарийб 20 йил ўтиб, Шавкат Миризёев нега очмоқда? Мирзиёевнинг қарори Ўзбекистон иқтисоди учун фойда келтирадими ёки хавфсизликка таҳдид соладими? BBC Uzbek 2 минг метр баландда жойлашган шундай қишлоқлардан бирида бўлди. Кўп йиллар дунёдан узиб ташланган жойда бугун нималар кечмоқда?

Ўзининг кўп асрлик ватани бўлмиш бир ўзбек қишлоғи номи билан аталган кўҳна "Катта Лангар Қуръони изидан" 40 дақиқалик ҳужжатли фильмнинг мавзуси бўлиб, уни эндиликда bbc.com/uzbek веб-сайтида томоша қилиш мумкин.

101 ўзбек йигити 1941 йили немис фашистларига қарши урушга олиб кетилди. Аммо уларнинг умри узоқ голланд ўрмонида очлик ва қийноқ билан якунланди. Тирик қолганлари отиб ташланди. Бу ўзбеклар ким эди?

Ўзбекистон Ҳаммасини кўринг

ЦРУ: Хитой коронавирус борасида ҳақиқатни яширган. Хитой тажрибасига қараб, коронавирусга қарши курашишга қарор қилган давлатлар буни эсда тутиши керак. Президент Мирзиёев ҳам Хитойдан мутахасислар келишини айтганди. Ўзбекистон ҳозир кимга ишониши керак?

Минтақа Ҳаммасини кўринг

резидент матбуот хизматидан хабар беришларича, Давлат бошлиғи топшириғига мувофиқ коронавирус пандемиясининг миллий иқтисодга бўлиши мумкин таъсирларининг ва эпидемия олдини олиш мақсадида тадбирлар ишлаб чиқилган ва шу мақсаддаги мунтазам амал қилувчи республика штаби тузилган. Вилоят ва шаҳарларда унга бўйсунувчи штаблари бўлган мазкур штабга Тожикистон Бош вазири Қоҳир Расулзода бошчилик қилмоқда.

Собиқ Шўро

Россия Президенти Владимир Путин Конституцияни ўзгартириш ҳақидаги ўз қонун лойиҳасига ўзи тузатиш киритди.

Дунё Ҳаммасини кўринг

Коронавирус, Рамазон ва Ҳаж: Ислом оламида яна гап? - Умра ва Ҳаж ортидан, Саудия Арабистони Рамазон ойи борасида ҳам янгилик билан чиқди. Ўзбекистон бу гал ҳам ўзининг фатвосини кечиктирмади.

Дин ва дунё Ҳаммасини кўринг

Туркиянинг Кўнё шаҳрига қишин-ёзин сайёҳлар оқими тўхтамайди. Аксарият бу шаҳарга фақат бир мақсад билан келади: Ҳазрат Мавлоно зиёрати. Мусулмон, насроний, яҳудийнию буддавийни ё динсизларни ҳам бирдек ўзига тортадиган хилқат - Румийнинг жозибаси нимада? Гулсевар Замон видео лавҳаси

Жамият

Хитой ҳукуматига яқин инглиз тилидаги Global Times газетаси Оқ Уй сайтида жойлаштирилгани даъво қилинган петиция ҳақидаги мақолани чоп этди. Нашрнинг ёзишича, петицияда гўёки Америка ҳукуматидан Пентагоннинг инфекцион касалликлар устида тадқиқот олиб бориладиган лабораторияси ҳақидаги маълумотларни ошкор этиш сўралади.

Турфа тақдирлар

Муҳожиротда яшаётган ва турли соҳаларда фаолият қилаётган ўзбекистонликлар билан суҳбатлар.

"Ғурбатдаги ғариблар"

Марказий Осиёдан ҳар йили Россияга миллионлаб меҳнат муҳожирлари келишади. Мазкур ҳолат ортидаги асосий сабаб эса минтақа, айниқса, Ўзбекистондаги оғир иқтисодий шароит, ишсизлик билан изоҳланади. Бугун мигрантлар аҳволи қандай? Қандай орзулар билан яшашмоқда?

Миллионлаб марказий осиёликлар Россияда ризқ теришмоқда. Пойтахт Москванинг ўзида уларнинг сони ўн минглаб.

Махсус Лойиҳа

Би-би-си Ўзбек хизмати телевизион дастури янги фильмида Амир Олимхоннинг Туркияда яшаётган авлодлари ҳақида ҳикоя қилинади.

Суратлар

Коронавируснинг глобал беморлари сони ортиб борар экан, дунёнинг кўплаб мамлакатларида мижозлар сони янада кўпаяди деган фикрда муваққат шифохоналар қурилмоқда.

Душанба куни Италия ҳукумати мамлакат бўйлаб карантин эълон қилди. Мақсад коронавируснинг тарқашига йўл қўймаслик. Италия шаҳарларида мисли кўрилмаган манзара - бўшлиқ.

Муҳаррир танлови

Россияда вафот этган ўзбекистонликларнинг жасадлари ватанига қуруқлик орқали етказила бошланди. "200-юк" ортилган биринчи машина Россиядан Ўзбекистонга 15 апрел куни жўнатилган ва 5 кунда Тошкентга етиб борган.

Карантин чораларини юмшатиш доирасида қурилиш материаллари бозорлари, ҳунармандлар, тижорат банклари шаҳоблачари, нотарал идоралар, автомобилларга хизмат кўрсатувчи ва бошқа кўплаб ташкилотларнинг фаолиятини тиклашга рухсат берилди. Рухсат берилган тадбиркорлар санитария-эпидемиология талаблари асосида ишларини ташкиллаштиришлари белгиланган.


Ўзбекистонда коронавирус Дунёда Статистика
1 869 765 8 2 896 744 817 838 202 844
аниқланган ҳолатлар тузалганлар вафот этганлар аниқланган ҳолатлар тузалганлар вафот этганлар
Маълумотлар: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Джонс Хопкинс университети (АҚШ)


Бугунги кунга қадар Ўзбекистонда 1865 кишида коронавирус инфекцияси тасдиқланди. Уларнинг энг кўпи Тошкент шаҳри ва Бухоро вилоятида, энг ками эса Навоий ва Жиззахда — COVID-19 ҳолатлари сони ҳудудлар кесимида.


Республикадаги мавжуд вирусологик лабораторияларда ўтган куни 8579 та, шу вақтга қадар 242536 та коронавирус тести ўтказилди.


Тошкентда даволанаётган 336 нафар коронавирус беморидан 11 нафарининг аҳволи оғир, 2 нафарининг аҳволи эса ўта оғир.


Адлия вазирлиги давлат тилида иш юритишни таъминламаган мансабдор шахсларни жавобгарлик белгилашни кўзда тутувчи қонун лойиҳасини жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилди.


Жаҳон банки Ўзбекистонга 95 млн доллар миқдорида фавқулодда молиялаштириш маблағини тақдим этди. Улар соғлиқни сақлаш тизимини яхшилаш ҳамда кам таъминланган ва ҳимояга муҳтож аҳоли қатламларини қўллаб-қувватлашга йўналтирилади.


Фарғонада 22 нафар, Хоразмда 16 нафар, Қорақалпоғистонда 10 нафар ва Тошкент шаҳрида 2 нафар бемор коронавирусдан бутунлай соғайиб, мамлакат бўйлаб жами тузалганлар сони 707 кишига етди.


Бухорода 32 нафар, Сурхондарё ва Навоийда 4 нафар коронавирус бемори соғайди. Жами соғайганлар 657 кишига етди.


Коронавирус беморлари сони 32 нафарга ортиб, жами 1836 кишини ташкил этмоқда.


Ўзбекистонда коронавирус тасдиқланган беморлар сони 26 нафарга ошиб, жами тасдиқланган ҳолатлар 1804 тага етди.


Молия вазири ўринбосари Одилбек Исоқов ХВЖ 375 миллион доллар миқдорида кредит ажратишда Ўзбекистонга қўшимча шартлар қўймаслигини ва ислоҳотларни давом эттиришни талаб қилаётганини айтди. Шунингдек, у бошқа қарзлар тафсилотларига ҳам тўхталди.


Карантин чораларини юмшатиш мақсадида фаолиятига рухсат берилган савдо корхоналари учун санитария талаблари эълон қилинди. Корхоналар ҳар бир харидор орасида 2 метр оралиқ масофани сақлашлари, дезинфекциялаш учун махсус ўтиш жойларини ўрнатишлари ва бошқа талабларга риоя қилишлари керак.



Ўзбекистонда 19 нафар коронавирус бемори соғайиб, жами тузалганлар сони 617 нафарга етди.




Доктор Мақсудова инновацион клиникаси беморларни клиникага бепул олиб келиш, диагностика ва консультацияларга чегирмалар таклиф қилади.


Геология, нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келган Беҳзот Нарматов энергетика вазирининг ўринбосари этиб тайинланди.


Павел Дуров Телеграмда видеомулоқотлар пайдо бўлишини эълон қилди. Унинг ишга туширилиши 2020 йилнинг охиригача режалаштирилган. Шунингдек, 400 млн фаол фойдаланувчига эга мессенджер таълимга ҳисса қўшиш мақсадида барча фанлар ва даражалар учун тест синовлари маълумотлар базасини яратишини маълум қилди.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Хитойнинг коронавирус инфекцияси тарқаган Ухан шаҳрида таълим олаётган ўзбекистонлик талабаларнинг Би-би-си Ўзбек хизматига айтишларича, ҳозир университет ётоқхонасида жон сақлаяптилар.

Талабаларнинг сўзларига кўра, Ухан шаҳрида жамоат транспорти қатнови тўхтатилган, карантин жорий этилган, кўчаларда одамлар кўринмайди.

Ривожиддин исмли талаба университет атрофидаги озиқ-овқат ва кундалик эҳтиёж моллари сотиладиган дўконлар ёпилганини ҳақида сўзлайди.

"Битта супермаркет очиқ. У ҳам бўлса, ўқишимиздан олти километр узоқда жойлашган".

"Метро, автобуслар юрмаяпти. У супермаркетга бориш учун вирус тарқалган кўчада икки-уч соат такси кутиш керак", давом этади у.

Би-би-си билан суҳбатда талабалар ўзларининг университет ётоқхонасида жон сақлаётганликлари, аммо ётоқхонадан чиқиш ҳам бутунлай тақиқлаб қўйилганини маълум қиладилар.

"Карантин, деб ётоқхонамизни ҳам ёпиб қўйишди. Энди захирадаги озиқ-овқатимиз тугаса, нима қилишимизни билмай турибмиз", дейди уларнинг бири.

Қамалдаги шаҳар

Янги вирус тарқалганидан Жаҳон Соғлиқ Ташкилоти 31 декабрь куни хабар топган.

Аммо Хитой ҳукумати фақат 20 январга келиб, вирус одамдан одамга ўтиши мумкинлигини тасдиқлаган.

Ухан йирик мегаполис саналади. БМТ маълумотларига кўра, катталиги бўйича дунёдаги 42 — ўринда туради.

27 январь ҳолатига кўра, Хитойда 3,000 нафарга яқин инсон коронавирус юқтириб олгани, касаллик туфайли вафот этганлар сони 81 нафарга етгани маълум бўлган.

Касаллик ўчоғига айланган Ухан шаҳри ўраб олинган ва Хитой расмийларининг хабар қилишича, сўнгги тўрт кун ичида ҳеч шаҳардан чиқарилмаган.

Хитойнинг бошқа шаҳарларига эса кириш-чиқиш қаттиқ назорат остига олинган.

Ўзбекистонлик талабалар 23 январь куни учоқдан шаҳарга дори сепилганини айтадилар.

"Касаллик юқишини кутиб яшаяпмиз"

Талабалар Ухан шаҳри бўйича 70 нафарга яқин ўзбекистонликлар қолиб кетганини эшитганликларини айтадилар.

"Уларнинг ҳаммаси талаба эмас. Эшитишимизча, бир ўзбекистонлик аёл иккита боласи билан қолиб кетган, лекин ўзбекларнинг кўпи талабалар", дейди улар.

Талабалар, ҳозирча, бирор ўзбекистонликда касаллик аломати кузатилмаганини маълум қилади.

Бироқ улар ўзлари яшаётган ётоқхонадаги айрим ўзбекистонлик талабалар қаттиқ қўрқувга тушиб қолгани ҳақида гапиради.

"Баъзи болалар жуда хавотирга тушиб қолган. Уларни тинчлантиришга ҳаракат қиляпмиз, лекин ўзини тутишидан биз ҳам қўрқиб қоляпмиз", сўзлайди улар.

Талабалар Ухан шаҳридан чиқиб кетишда ёрдам сўраб, Ўзбекистоннинг Хитойдаги элчихонасига мурожаат қилганликларини билдирадилар.

Уларнинг маълум қилишича, элчихона вакиллари ўзбекистонликларни Ухандан олиб чиқиш чора-тадбирлари кўрилаётганини билдирган.

Аммо талабалар кун ўтган сайин касаллик юқтириб олиш борасидаги хавотирлари ортиб бораётганини айтади.

"Майли, биз кутамиз, лекин кутсак, касаллик бизгача етиб келишини кутиб тургандек бўляпмиз", сўзлайди уларнинг бири Би-би-си билан суҳбатда.

Талабалар Ўзбекистонда қолган ота-оналарининг хавотири ўзлариникидан ҳам кучли экани тўғрисида гапиради.

Би-би-си билан боғланган Ухан шаҳридаги талабалардан бирининг онаси ҳам айни ташвишларни билдирди.

«"олам ётоқхонадан ташқарига чиқолмаётган экан. Айтишича, озиқ-овқат сотиб оладиган дўкон ҳам атрофда битта, у ҳам бўлса, узоқда экан. Қачон болаларимизни қайтариб олиб келишар экан, деб кўзимиз тўрт бўлиб турибди", дея синиқ овозда сўзлайди бу аёл.

"Ягона истагимиз - бизнинг касаллик тарқалган шаҳардан чиқишимизга ёрдам беришсин. Ҳеч бўлмаганда, карантинда бўлмаган Хитойнинг бошқа шаҳрига чиқиб олсак бўлди. Ўзбекистон элчихонасидан шу борада ёрдам сўраймиз", илтимос қилади Уханда қолаётган ўзбекистонлик талабалар.

"Ҳаммаси Хитойнинг иродасига боғлиқ"

Би-би-си Ухан шаҳрида қолаётган ўзбекистонликларни ортга қайтариш юзасидан қандай ишлар қилинаётганини сўраб, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлигига мурожаат қилди.

Вазирлик расмийси, айни вақтда, бу борада барча зарурий чора-тадбирлар кўрилаётгани, лекин Хитой ҳукумати Ухан шаҳридан ҳеч ким, айниқса, хорижликларни олиб чиқишга рухсат бермаётганини билдирди.

"Энди ҳаммаси Хитойнинг иродасига боғлиқ. Хабарларни кўраётган бўлсангиз, ҳатто, Америка ҳам у ердан ўз фуқароларини олиб чиқа олмаяпти", маълум қилади вазирлик ходими.

Бундан аввалроқ, маҳаллий матбуот Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Ухан шаҳридаги 30 дан ортиқ ўзбекистонлик талабаларни ватанларига қайтариш юзасидан чора-тадбирларни кўрилаётганини маълум қилгани тўғрисида хабар тарқатган эди.

"Ҳозир улар билан бирга ишлаяпмиз. Қайтамиз, дейишса, қолинглар дея олмаймизку, тўғрими? Албатта, уларни олиб келамиз", дея Комиловнинг Халқаро пресс-клуб сессиясида айтган сўзларидан иқтибос келтирган эди Кун.уз нашри.

Бироқ Комилов талабаларни Ухандан олиб чиқиш ишлари қачон бошланиши борасида аниқ санани тилга олмаган.

Ташқи ишлар вазирлигининг расмий сайтида 27 январь куни пайдо бўлган билдиришномада шундай дейилади:

"2020 йил 26 январь куни Хитой ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари Ухан шаҳри ва унга яқин жойлашган Хубей провинциясининг бошқа шаҳарларида истиқомат қилувчиларнинг карантин ҳудудидан чиқиб кетишларига йўл қўймаслик бўйича чораларни кучайтирган. Расмий идоралар вирусни юқтирганлар, айниқса у ерда бўлиб турган хорижий фуқаролар профилактикасига катта эътибор қаратмоқда… Ҳозирда Хитой томони Ухан шаҳридан чет эл, жумладан Ўзбекистон фуқароларини эвакуация қилишга қўйилган тақиқни бекор қилгани йўқ".

Бир вақтнинг ўзида ижтимоий тармоқлар орқали Ўзбекистон ҳудудида ҳам коронавирус инфекцияси тарқалгани тўғрисидаги тасдиқланмаган хабарлар тарқалган.

Ушбу хабарларда Жиззах вилоятида ушбу касаллик аломатлари билан одамлар шифохоналарга ётқизилгани иддао қилинади.

27 январь куни Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги бундай хабарларнинг "мутлақо асоссиз" экани билдирилган баёнот эълон қилган.

"Хитойдаги вазиятни инобатга олган ҳолда жорий йил январь ойидан бошлаб, республика чегара божхоналаридан ўтган фуқаролар санитария назорат пунктлари орқали тиббий назорат кучайтирилган ҳолда ўтказилмоқда. [Жиззах - таҳр.] Вилоят даволаш профилактика муассасаларида фаолият кўрсатаётган шифокорларнинг коронавирус, грипп ва ўткир респиратор касалликлар бўйича хушёрлиги оширилган. Грипп ва ўткир респиратор вирусли касалликларга чалинган беморларнинг Хитой ҳудудида бўлганлиги тўғрисида суриштирувлар амалга оширилиб, уларда касалликлар аниқланганда тезкор равишда ётқизиш учун вилоят юқумли касалликлар шифохонасида махсус ўринлар ташкил этилган. Айни пайтда ушбу касалликка гумон қилинган беморлар аниқланмаган", дейилади баёнотда.

Коронавирус нима ўзи?

Ҳозиргача фанга номаълум бўлган коронавирус шамоллаш ва йўтал симптомларини ўз ичига олган ўткир нафас йўли инфекциясини келтириб чиқаради.

Вирусдан муолажа усули ёки эмлаш воситаси ҳозирча мавжуд эмас.

Қурбонларнинг кўпчилиги аввалдан соғлиқ муаммоларига эга катта ёшдагилар бўлган.

Би-би-сининг Саломатлик ва фан мухбири Жеймс Галлаҳернинг ёзишича, Хитойда тарқаган коронавирус ўз-ўзидан куйиб, йўқ бўлиб кетадиган вирус эмас.

Хитой ҳукумати томонидан қабул қилинган шаҳарларни ёпиш қарорини ичига олган чоралар вируснинг фақат тарқалиб кетишини тўхтатиши мумкин.

Олимлар касалликка чалинган бир одам, ўртача 1.4 дан 2.5 кишигача вирусни юқтириши мумкинлигини аниқлашган.

Бу вируснинг тарқалишида асосий кўрсатгич ҳисобланади.

1.0 дан баланд бўлган ҳар қандай кўрсатгич вируснинг кучлилигини англатади.

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek


Сўнгги маълумотларга кўра, коронавирус билан зарарланган беморлар дунёнинг 75 га яқин мамлакатларида аниқланган ва уларнинг умумий сони 91 мингга яқинлашди. Кўплаб эпидемиологлар фикрича, ушбу вирусни тийиб туриш қийин – у ўта юқумли. Коронавирус Эрон, Жанубий Корея ва Италияда кўплаб кишиларга юққани қайд этилди. Ўша мамлакатларда мактаблар, университетлар, кинотеатрлар ёпилмоқда. Японияда бош вазир Синдзо Абэ 2 мартдан бошлаб барча мактабларни ёпишни талаб қилмоқда.

Шунинг учун вируснинг Марказий Осиё минтақасида пайдо бўлишини кутса бўлади, яна минтақа мамлакатлари ҳокимияти эпидемиянинг олдини олиш ва уни юқтирганларни даволашни эплай олади, деб фақат умид қилиш мумкин, холос. Аммо коронавируснинг Марказий Осиёга иқтисодий таъсири узоқ ва оғир бўлиши эҳтимолдан холи эмас.

Нима учун Марказий Осиёда янги турдаги вирусни юқтирганлик ҳолатлари аниқлангани ҳақида хабар берилмаяпти? Бу соғлиқни сақлаш идоралари фаолиятининг ўзига хослиги ёки касалликни аниқлашнинг ишончсиз статистикаси билан боғлиқ бўлиши мумкин. Аммо харитага қаралса, Марказий Осиё билан ҳамкорлик алоқалари ҳаммадан кўп бўлган Шинжон билан Марказий Хитой аҳолиси вирусга кам чалинганини кўриш мумкин. Шинжон Уйғур мухтор туманида (ШУМТ) 3 март ҳолатига кўра 76 та вирус юқтирганлик ҳолати аниқланди. Эпидемия маркази Вуҳан Марказий Осиёдан жуғрофий жойлашувига кўра ҳам, ишбилармонлик алоқалари нуқтаи назаридан ҳам бир оз узоқ. У ерда автомобилсозлик компаниялари жамланган, шу сабабли асосий иш алоқалари Европа ва Осиё мамлакатлари билан юритилмоқда. Қозоғистон Жаҳон иқтисодиёти ва сиёсати институтининг (ЖИСИ) Хитой ва Осиё тадқиқотлари дастури бош эксперти Антон Бугаенко CAANга (Марказий Осиё таҳлилий тармоғи) билдиришича, ҳалигача тўлиқ карантин давом этаётган Ҳубэй вилояти муҳим транспорт кесишмасида жойлашган бўлиб, ишлаб чиқариш марказидир. У ерда автомобиллар ясаладиган қисмларни ишлаб чиқарадиган юздан ошиқ завод, жумладан, Robert Bosch, Valeo ва ZF Friedrichshafen жойлашган.

Марказий Осиёда ҳокимиятнинг авторитар табиати ижобий роль ўйнаётган бўлса ажаб эмас – ҳукуматлар ватандошларини тезлик билан Хитойдан олиб чиқиб кетди, барча келувчиларга карантин жорий қилди, бунинг учун баъзан қаттиқ куч ресурсидан фойдаланди, карантинга тушган кишиларнинг шикоятларига қараб ўтирмади. Қирғизистонда айни пайтда 141 киши шифокорлар назорати остида бўлиб турибди; бу ерда Вуҳандан келган бир кишида вирус бўлиши мумкинлиги гумон қилинди, лекин кейинчалик унинг соғлом экани маълум бўлди. Қозоғистонда Хитойдан қайтиб келган учоқдаги айрим йўловчилар карантинга жойлаштирилди. Тожикистон ҳокимияти Эронга парвозларни тақиқлаб қўйди. Лекин ушбу мамлакат ватандошларининг Эрон билан борди-келдиси қалин эканини, ЭИРдаги инфекция миқёси ва Тожикистондаги тиббий потенциал заифлиги ҳисобга олинса, у ерда вируснинг пайдо бўлиш эҳтимоли қўшниларига қараганда юқорилиги аён бўлади.

Марказий Осиё ватандошларининг Шарқий Осиё ва Эрондаги фаоллиги камайиши ушбу мамлакатларда касаллик юққан ҳолатлар йўқлигини тушунтирувчи умидбахш омил бўлган бўлиши мумкин. Лекин Марказий Осиё аҳолиси энди кўпроқ Россия билан Европага сафар қилаётгани хавотир уйғотади ва бу сафарлар янги вирусни юқтириш хавфини оширади.

Вируснинг жаҳон иқтисодиётига таъсири кўпроқ ташвиш уйғотмоқда – жаҳон молия бозорлари бир ҳафтадан бери изчил пасайиш тамойилига кўчди. Жисмоний чегараларни ёпиш, аҳоли фаоллигини тўхтатиб туриш ҳамда истеъмол билан ишлаб чиқаришни камайтириш биринчи навбатда жаҳон савдоси суръати муқаррар тарзда пасайишини англатади. Ушбу глобаллашув омили бир замонлар дунё аҳолиси учун бир қанча ижобий ҳодисалар, жумладан, турли-туман товарларни ҳамёнбоп нархларда сотиб олишни таъминлаб берган эди. Ҳарвард университети ходими Жеффри Франкел ёзишича, “Вируснинг қўққисдан тарқаб кетиши АҚШ президенти Доналд Трампнинг савдо сиёсати билан бирга тобора ўсиб борган халқаро савдо-сотиқ глобал тинчлик ва тараққиётни қўллаб-қувватлаб турган давр тугаганини англатиши мумкин”.

Сўнгги ўн йилликда Хитой иқтисодиёти олдингидан кўра пастроқ суръат билан ўсгани ва Халқаро валюта жамғармасининг Хитой учун 2020 йилги ўсиш суръатини жорий прогноз сифатида 5,6 фоизга қадар камайтиргани – бу 1990 йилдан бери энг паст кўрсаткич ҳисобланади – ҳисобга олинса, дунё иқтисодиёти ўсишига таҳдид анча жиддий экани аён бўлади. Аммо бошқа сценарийга кўра, Хитой ЯИМ ўсиши 3,5 фоизгача тушиб кетиши айтилмоқда.

‒ Бу глобал ўсишни анча-мунча қийинлаштириши мумкин, – дея таъкидлайди Франкел, чунки жаҳон иқтисодиёти ҳар қачонгидан кўра Хитой иқтисодиётига боғланиб қолган. 2003 йилда Хитой ЯИМ ҳажми жаҳон ЯИМининг 4 фоизини ташкил қилган бўлса, жорий алмашув курсига кўра, бугунги кунда ушбу кўрсаткич 17 фоизга етди. Бундан ташқари, Хитой товарлар етказиб бериш занжирининг глобал маркази бўлгани сабабли ушбу мамлакатда рўй бераётган тўхтаб қолишлар бошқа жойлардаги ишлаб чиқариш жараёнларига путур етказади… Хитойнинг барча асосий савдо шериклари қалтис аҳволда қолади.

Хитойнинг ўзида ҳокимият иқтисодий ўсишни рағбатлантириш режасини эълон қилди ҳамда вазият назорат остида эканини айтмоқда, аммо йилнинг энг муҳим воқеаси бўлмиш ва ҳар йили мартнинг дастлабки кунларида ўтказиладиган Умумхитой халқ вакиллари мажлиси ва Хитойнинг халқ билан сиёсий маслаҳат кенгаши йиғинлари барибир номаълум муддатга кўчирилди.

Хитой Марказий Осиёнинг барча мамлакатлари учун энг йирик савдо шериги ҳисобланади ҳамда Осмоности юртининг Марказий Осиё мамлакатларига экпортига озиқ-овқат маҳсулотларидан тортиб, оралиқ фойдаланиш товарларигача киради. Антон Бугаенко таъкидлаётганидай, Қозоғистоннинг озиқ-овқат бозори бир қанча соҳалар бўйича Хитойдан етказиб бериладиган товарларга қаттиқ боғланиб қолган. Хусусан, (ЕОИИга аъзо мамлакатлар билан савдо-сотиқни ҳисобга олмаганда) импорт қилинаётган помидорларнинг 44 фоизи (15,5 миллион АҚШ доллари), дуккакли маҳсулотларнинг 80 фоизи (160 минг доллар), сабзавотларнинг 50 фоизи (16,5 миллион доллар), ёнғоқларнинг 39 фоизи (11 миллион доллар), цитрус меваларининг 56 фоизи (15,8 миллион доллар), шафтоли ва ўрикнинг 23 фоизи (22 миллион доллар) ва гулларнинг 60 фоизи (200 минг доллар) Хитой ҳиссасига тўғри келади.

Бугаенко қайд этишича, Хитойда 2020 йил январидаги истеъмол инфляцияси ҳар қандай кутилмадан ошиб кетди ва йиллик ҳисоб бўйича 5,4 фоиз бўлди. Ваҳоланки, 2019 йил декабрида бу кўрсаткич 4,5 фоиз бўлган эди. Хитой бозорида товарларнинг қимматлашуви озиқ-овқат инфляциясини, айниқса, товарлар танқис бўладиган қишқи ва кўкламги даврда ошириб юбориши мумкин. Буни Марказий Осиё аҳолиси учун яхши хабар деб бўлмайди, чунки девальвация – пул курси пасайишининг сўнгги раундидан бери аҳолининг талаби заиф бўлиб қолмоқда ва даромадлари унча кўп ўсмади.

Хитойнинг минтақадан энергия ресурслари ва бошқа хом ашёни импорт қилиши билан боғлиқ вазият янада хавотирлидир. Мабодо Хитой ички бозоридаги талаб пасайиши билан боғлиқ тарзда ўша импорт пасаядиган бўлса, бу минтақага валюта оқиб келиши камайишига ва доллар нархи ошиб кетишига сабаб бўлади. Албатта, Хитой ва бошқа ривожланган мамлакатларда энергия ресурсларига бўлган талаб тушиб кетса (бунга фаоллик, юк ташиш, одамларнинг бир жойдан иккинчи жойга парвоз қилиши ва ҳк. бевосита таъсир кўрсатади), бу нефть нархи узоқ вақт пасайишига олиб келади. Шусиз ҳам нефть нархи жорий ҳафтада йиллик энг паст нуқтага етди, “Брент” навли нефтнинг бир баррели 51 долларга тушиб қолди. Бу молия бозорида бошқа нохуш ҳолатларни ҳам келтириб чиқарди. Қозоғистон билан Ўзбекистондан Хитойга табиий газ етказиб бериш 20 фоиз қисқарди. Ушбу қисқа муддатли тамойилни ўнгласа бўлади, аммо бундай қисқариш узоқ давом этадиган бўлса, фалокат муқаррар. Нефть нархларининг пасайиши Марказий Осиё мамлакатлари учун икки томонлама муаммо туғдиради, яъниким Қозоғистон ва Туркманистон сингари энергия ресурсларини экспорт қилувчи мамлакатларга бевосита, бошқа мамлакатлар – Қирғизистон, Тожикистон ва Ўзбекистонга билвосита таъсир кўрсатади. Сабаби нефть нархлари пасайишидан зарар кўрадиган Россиядаги салбий таъсир ушбу мамлакатларга ҳам ўтади.

Евроосиё марказида жойлашган Марказий Осиё мамлакатлари Хитой билан Европа ўртасида товарларни етказиб бериш бўйича логистика занжирининг муҳим бўғини эди. Коронавирус “Макон ва йўл” сингари инқилобий ташаббусни (Belt and Road, BRI) амалга оширишга таҳдид соладими?

Бундай хавотирларга асос бор: бугун Хитойнинг ўзида аксарият йирик саноат корхоналари тўлиқ қувват билан ишлаётгани йўқ, сайёҳлар оқими тўхтаб қолди, иқтисодиёт суръати сустлашмоқда. Бундай шароитда Хитойнинг “Макон ва йўл”дай глобал лойиҳаси фаол амалга оширилишини тасаввур қилиш қийин. Бироқ адолат юзасидан шуни ҳам қайд этиш зарурки, уни амалга ошириш бир қанча вақт олдин коронавирус билан боғлиқ тарзда эмас, аксинча, Хитойнинг ҳаддан ошиқ шиддатли саъй-ҳаракатлари боис айрим қийинчиликларга дуч келган эди.

Яқинда Қирғизистонда Хитойга қарши норозилик намойишларидан сўнг “Макон ва йўл” ташаббуси доирасидаги улкан лойиҳа барбод бўлди. Хусусан, Қирғизистон билан Хитой чегарасидаги “Ат-Баши” эркин савдо зонасини ташкил этиш лойиҳаси ёпилди. У Норин вилоятида чегара оша савдо-сотиқ қилиш ҳамда мамлакатлар ўртасида товарлар эркин ҳаракат қиладиган ҳаётий жиҳатдан муҳим йўлак бўлиши керак эди. Бироқ Хитойга қарши кўп минг кишилик митинглардан сўнг томонлар келишувларни бекор этишга мажбур бўлди, Қирғизистон ҳукумати эса инвесторга 45 миллион сомлик маблағни қайтариши керак. Ушбу ҳолат Марказий Осиё мамлакатларида Хитой билан боғлиқ қўрқув юқорилигича қолаётганидан далолат беради.

Хитойнинг “Макон ва йўл” ташаббуси бўйича минтақадаги энг муҳим шериги Қозоғистон муқобил ривожланиш йўлларини ахтариб топиши керак бўлади. Қозоғистон иқтисодиётини рағбатлантиришга қаратилган кўплаб ҳукумат дастурлари мамлакатнинг транзит салоҳиятини ишга солиш умиди билан боғлиқ. Қозоғистоннинг Хитой билан чегарадош Алмати ва Шарқий Қозоғистон вилоятлари аҳолиси тобора савдо-сотиқ, логистика соҳаларида ва Хитой сармояси иштирокидаги ишлаб чиқаришда машғул бўлиб бормоқда. Хитойдан “Макон ва йўл” ташаббуси доирасида 51 та корхонани кўчириш бўйича кенг қамровли инвестиция дастури амалга оширилмоқда. Унда Хитойдан ускуналар, ҳатто ходимларни олиб кириш кўзда тутилган. Қозоғистон ҳокимият идоралари хабар қилишича, Атирау вилоятида полипропилен ишлаб чиқариш бўйича лойиҳа ҳаётга татбиқ этилаётир, унга Хитойнинг 400 нафар ватандоши жалб этилган, шулардан 161 Хитой ватандоши сўнгги ҳафтада мамлакатга кира олмади. Бундан ташқари, умуман олганда, нефть ва газ компанияларида Чин юртининг 800 нафар ватандоши ишлайди, шуларнинг ҳам 350 нафари коронавирус сабаб Қозоғистонга кира олмаяпти. Хитойнинг банк соҳасидаги муаммоларни ва “ёмон қарзлар” ҳажмини ҳисобга олиб, ушбу мамлакатдан айни инвестиция лойиҳаларига сармоя оқиб келиши пасайиши мумкин, чунки буҳрон чўзилиб кетадиган бўлса, банк соҳасидаги муаммолар фақат кўпайиши мумкин. Бунинг маъноси шуки, “Макон ва йўл” ташаббуси фаоллиги пасайиши аниқ: амалга ошириш босқичида бўлган лойиҳалар тўхтатиб турилади. Режалаштирилган лойиҳалар, жумладан, меморандумларни имзолаш босқичида бўлган лойиҳалар бекор қилинса ажаб эмас.

Шусиз ҳам бутун дунёдаги миллатчилик ва протекционизм – ички бозорни ҳимоя қилиш кўпаяётганидан зарар кўраётган глобаллашувни коронавирус тўхтатиб қўядими, йўқми, бундан қатъи назар, Марказий Осиё мамлакатлари глобаллашувга муқобил ривожланиш йўллари ҳақида бош қотириши, яъни минтақанинг ўзига кўпроқ эътибор қаратиши, Хитойга бир томонлама қарамликни ва энергетика бозорлари ҳолатига қарамликни аста-секин камайтириб, ташқи иқтисодий алоқаларни ранг-баранглаштириши лозим бўлади. Бошқа тарафдан олиб қараганда, океандан узилиб қолган минтақа учун муқобил йўллар унчалик кўп эмас. Хитойдаги вирус билан боғлиқ вазият беқарорлиги йил давомида сақланиб қоладиган бўлса, минтақавий ва Евроосиё савдо-сотиғи имкониятларини қайта кўриб чиқиш зарур бўлади. Хусусан, Марказий Осиё мамлакатлари савдо-сотиғини ва инвестициялар жалб этишни, бир оз бўлса-да, Россия ва МДҲнинг бошқа мамлакатлари томон қайта йўналтириш тақозо этилади.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции