Коронавирусная давоси топилдими


УНИНГ ДАВОСИ ТОПИЛМАЯПТИ

Хитой Халқ Республикасининг марказий Хубэй провинциясининг Ухань шаҳридан бошланиб, мамлакатнинг қолган қисмлари ва яна қатор мамлакатларда кузатилаётган юқумли вирус – короновируснинг кенг тарқалаётгани ва инсонларнинг ўлимига сабаб бўлаётгани бутун сайёрамизда хавотирларни кучайтириб юборди.

Ҳозирча вакцинаси топилмаган зотилжам хасталигининг тарқалиши соясида расмий Пекин мамлакатнинг 8 та провинциясида карантин жорий этди. Хитой ҳукумати ўз фуқароларига мурожаат қилиб кўп одам йиғиладиган жойларга бормаслик, оммавий тадбирларни бекор қилишга чақирди. Охирги маълумотларга кўра, Хитойда янги коронавирусдан касалланганлар сони 830 нафардан ошиб кетди, унинг қурбонлари сони 26 нафарга етди. Қурбонлардан 24 нафари Ухань жойлашган Хубэй провинциясида, яна 2 нафари унинг ташқарисидаги ҳудудларда вафот этган. Вирус, шунингдек, Хитой ташқарисига чиқиб, у билан касалланиш ҳолатлари Жанубий Корея, Япония, АҚШ, Вьетнам, Сингапур ва Таиландда қайд қилинган. Вируснинг коронавирус деб аталишига сабаб шуки, унинг атрофидаги ўсимталар тожга ўхшайди.

Куни кеча Хитой с оғлиқни сақлаш давлат қўмитаси янги вирус одамдан одамга юқишини тасдиқлади. Айтилишича, касалликни хасталанганлар билан мулоқотда юқтириб олиш мумкин. Шу боис бир неча давлат вирус тарқалишини олди олиш учун чора кўрмоқда. Хусусан, Осиё давлатлари аэропортларида йўловчилар текширилмоқда. Шунингдек Австралия, Бангладеш, Непал, Сингапур ва АҚШ аэропортларида ҳам назорат кучайтирилди. Вирус тарқалиши ортидан Ўзбекистонда ҳам чегара назорати кучайтирилди.

Олимлар тахминларига кўра, вирус Ухан шаҳридаги мол бозоридан бошланган. Эпидемияга коронавируснинг аввал кузатилмаган тури сабабчи эканлиги аниқланди.

2003 йилда коронавируснинг бошқа бир тури оғир ўткир респиратор синдроми эпидемиясини келтириб чиқарган эди. Ўшанда ҳам вирус ҳайвонлардан одамларга юққан. 2002-2003 йилларда синдром 37 давлатда 8 мингдан ошиқ кишига юққан, 774 нафар кишининг ёстиғини қуритган. Коронавируснинг турли хиллари одамлар ва ҳайвонлар ичида тарқалган бўлиб, айримлари енгил, айримлари оғир касалликларга олиб келади. Гарчи вирус кучли хавотирларга сабаб бўлаётганига қарамай, чоршанба куни Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти касалликни глобал фавқулодда вазият деб топишга қарор қилмади. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти ходимлари тарқалаётган вирусни глобал фавқулодда вазият деб эълон қилишдан олдин касаллик ҳақида тўлиқроқ маълумот тўплаш керак бўлишини айтишди. Улар якуний қарор чиқаришда бундай чора халқаро савдога кўрсатадиган таъсир ҳам эътиборга олинишини қўшимча қилишди. Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти сўнгги марта 2014-2016 йилларда Ғарбий Африкада тарқалган Эбола вирусини глобал фавқулодда вазият деб белгилаган эди.

Хитойда янги тарқалган вирусга қарши чоралар кўрилмоқда, бироқ коронавирус ҳақида маълумот кам бўлгани сабаб ундан даволаш усуллари ҳам ноаниқ. Вирус нафас олиш йўллари, ошқозон-ичак тракти, асаб тизимига зарба беради. Унинг 2002-йилда тарқалиб, 774 одамнинг ўлимига сабаб бўлган САРС вирусига ўхшашлиги айтилади. 2012-йилда эса бошқа бир коронавирус – Яқин Шарқдаги нафас олиш йўллари синдроми тарқалган эди. “Бу вирус одамларга ҳар ҳолда кўршапалаклардан юққан, аммо ҳозир туяларга ҳам ўтган. Бу коронавирусларнинг ҳайвондан инсонга ўтиш хусусияти мавжуд”, — дейди Мериленд университети олими Меттю Фримен . Ўтган йил декабр ойи охирида Хитойнинг Ухан шаҳрида илк бор қайд этилган янги коронавирус инсонга денгиз маҳсулотларидан ўтгани, сўнг эса ҳаводан, масалан, оддий йўтал ёки аксириш билан юқиши аниқланди. Фрименнинг айтишича, коронавирусни юқтириш жуда осон. Ёши катталарнинг унга қаршилик кўрсатиши қийинроқ. “Агар 65 ёки ундан катта бўлсангиз, асоратлари кўп бўлиши мумкин”, — дейди АҚШ с оғлиқни сақлаш институтидан Энтони Фаучи . Асоратларга пневмония, бронхит, буйрак етишмовчилиги, ўпкада суюқлик тўпланиши ва ҳатто ўлим мисол бўла олади. “Иккиламчи бактериал инфекцияга учрасангиз, антибиотик ичишингиз мумкин. Нафас олиш қийинлашса, респиратордан фойдаланса бўлади, аммо шунда ҳам соғайиб кетишга кафолат йўқ, чунки вирус янги”, — дейди доктор Фаучи . Дунё олимлари айни дамда уни ўрганмоқда.

“Вирус қаердан келди, қандай фаолият юритади, унинг тарқалишини тушуниш учун диагностика ишлаб чиқиш мумкинми? Шуларни билиш муҳим”, — дейди Фримен . Айни пайтда АҚШ Юқумли касалликларнинг олдини олиш маркази қўлни тез-тез ювишни, йўталганда оғизни тирсак ёки салфетка билан ёпишни тавсия қилмоқда.

Энг ёмони, Хитойдан тарқалаётган янги тож вирусининг глобал эпидемияси АҚШ-ХХР савдо урушидан кўра кўпроқ миқёсда жаҳон иқтисодиётига зарба бериши мумкин. Маълумки, бу икки давлат савдо жанжалидан дунё 600-700 миллиард АҚШ долларидан кўпроқ зиён кўрган. Айтиш жоиз: жаҳон биржалари ҳозирдан “қалтирашга” тушган. Авиакомпанияларнинг, акциялари, ҳашаматли буюмлар билан савдо қилувчи казино ва компанияларнинг моллари нархи кескин тушиб бормоқда. Нефть котировкалари ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Экспертлар ҳисоб-китобига қараганда, х авотирлар ошиб бораверса, “қора олтин” нархи камида 3 долларга арзонлашади.

Ухань қандай шаҳар?

Ухань айрим маълумотларга кўра, дунёнинг йирик шаҳарлари рўйхатида 42 – ўринда, Хитойда 7 – ўринда туради. БМТ маълумотларида айтилишича, Уханда 9 миллиондан 11 миллионгача киши истиқомат қилади. Шаҳарнинг ҳажми ва унинг иқтисодий тараққиёти Осиё ҳамда жаҳоннинг бошқа мамлакатларига, шу жумладан, АҚШгача бу қадар катта тезликда тарқалганига ойдинлик киритгандек бўлади. 2016 йилдан бери ҳар йили Ухань Тяньхэ аэропорти 20 миллиондан зиёд йўловчига хизмат кўрсатади. У ердан Лондон, Париж, Дубай ва ер шарининг бошқа кўплаб шаҳарларга тўғридан-тўғри ҳаво парвозлари амалга оширилади. Янцзи дарёси қирғоғида жойлашган шаҳар ўзининг юқори технологияси ва саноати билан танилган. Уханда саноатлашган зоналар кўп ва 52 та ўқув муассасалари бўлиб, унда 700 минг талаба таҳсил олади. Fortune Global рўйхатидаги 500 та йирик компаниянинг 230 таси шаҳар саноатига сармоя киритган.

Хитой ҳукуматига кўра, янги вирус Хитой марказидаги Ухан шаҳридаги балиқ бозорига денгиз жониворларини ноқонуний олиб келган одамлардан бошқаларга юққан. Ҳукумат Ухан шаҳрига бормаслик ва шаҳардан чиқмаслик маслаҳатини берди ва ҳатто карантин эълон қилди. Боз устига, барча кенг кўламли тадбирларни — ой тақвими бўйича 25 январга белгиланган Янги йил байрами, оммавий сайллар, шу жумладан ибодатхоналардаги анъанавий ярмаркаларни бекор қилишга тўғрисида қарор қабул қилинган.

Вирус Саудиягача етиб борди

Саудия Арабистонининг Ҳамис-Мушайт шаҳридаги шифохонада Ҳиндистоннинг Керала штатидан 30 ҳамшира улардан бири янги турдаги коронавирус билан зарарланганликка гумон қилингач карантинга жойлаштирилди. Бу ҳақда The Hindustan Times нашри маълум қилди. Керала штати ташқи ишлар вазири Велламвелли Муралидхараннинг таъкидлашича, Саудия Арабистонидаги шифохонада 100 дан кўпроқ ҳиндистонлик ҳамшира ишлайди ва улардан 30 нафари кузатув остига олинган. 38 ёшли ҳамшира коронавирусни у билан зарарланган бемор билан алоқада бўлганда юқтириб олган. Кейинроқ ушбу ҳамшира билан алоқада бўлган барча ҳамширалар карантинга жойлаштирилган. Ҳамшираларнинг айтишича, улар бирор-бир текширувсиз карантинга жойлаштирилган.Бироқ ҳамширалардан бирининг яқини маълум қилишича, 20 ҳамширадан вирусга таҳлил олинган ва барча тестлар вирус борлигини кўрсатган. Янги вируснинг инкубацион даври ҳақида ҳеч нарса маълум бўлмагани сабабли барча ҳамширалар карантинга олинган. Манбанинг таъкидлашича, ҳамшираларнинг аҳволи “ҳақиқатан аянчли”.

Х авф қай даражада?

Коронавирус инфекциясининг оқибатлари турлича: ўртача шамоллашдан ўлимгача. Янги вирус ушбу диапазоннинг ўртасида жойлашган кўринади.

“Биз янги коронавирус билан дуч келганимизда, аломатлар жиддийлигини аниқлашга интиламиз. Бу сафар симптомлар шамоллашни эслатади, яъни хавотирланишга асос бор, лекин бу SARSʼдек қўрқинчли эмас”, — дейди Эдинбург университети профессори Марк Вулҳаус . Яқин Шарқ респиратор синдроми (Mers) эса одамларга дромедарлардан — бир ўркачли туялардан мунтазам равишда юқиши кузатилганди. У аниқланган 2012 йилдан бери маълум бўлган 2494 зарарланиш ҳолатидан 858 таси ўлим билан якунланган.

Қайси ҳайвон ташувчи бўлган?

Вирус ташувчи қайси ҳайвон эканлиги аниқланганда, муаммо осонлашади. Бу сафар инфекцияни юқтириш ҳолатлари Ухандаги улгуржи денгиз маҳсулотлари бозори билан боғлиқ эди. Коронавируснинг ташувчиси бозорда сотиладиган белуха (Шимолий қутб денгизида яшовчи йирик дельфин) каби денгиз сутэмизувчилари бўлиши мумкин, шунингдек, у ерда товуқ, кўршапалак, қуёнлар ва илонлари ҳам сотилади. Инфекция манбасини улар орасидан ҳам излаш керак.

Нима учун бу Хитойда юз берди?

Профессор Вулҳауснинг сўзларига кўра, бу аҳоли сони, унинг зичлиги ва вирус ташувчи ҳайвонлар билан яқин алоқада бўлишига боғлиқ. “Ҳеч ким навбатдаги вируснинг Хитойда ёки ўша минтақа мамлакатларида содир бўлганига ажабланмаяпти”. Барча беморларда аломатлар 2019 йил 12 декабрдан 29 декабргача пайдо бўла бошлаган. Вирус юқтирган одамлар бошқа беморларга тарқалиш хавфини бартараф этиш учун изоляторларда даволанишди . Беморлар билан алоқада бўлган 150 нафардан ортиқ одам ҳам ҳозирда кузатув остида. Йўловчиларни текшириш учун тана ҳароратини аниқловчи сканерлар ўрнатилди. Денгиз маҳсулотлари бозори тозалаш ва зарарсизлантириш учун ёпилди.

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти нима дейди?

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти Хитойда тарқалган янги типдаги коронавирусдан қандай ҳимояланиш мумкинлиги бўйича тавсиялар берди. Тегишли тавсиялар ташкилотнинг Twitterʼдаги саҳифасида эълон қилинди. ЖССТ мутахассислари коронавирусдан ҳимояланиш учун қуйидагиларга амал қилишни тавсия қилишган:

- қўлларни совун билан ювиш ёки спиртли асосдаги воситалар билан артиш;

- йўталганда ёки аксирганда оғиз ва бурунни дастрўмол ёки билак билан ёпиш;

- шамоллаш ва грипп аломатларига эга одамларга яқинлашмаслик;

- гўшт ва тухумни истеъмол қилишдан олдин термик қайта ишлаш;

- ёввойи ҳайвонлар ва чорва билан ҳимояланмаган алоқалардан қочиш.

Я нги вирус ҳақида нималар маълум?

Биринчидан, 2019-nCoV вируси ҳали одамларга юқмаган коронавируснинг бир вариантидир. Иккинчидан, коронавируслар — 38 турдаги вирусларни ўз ичига оладиган вируслар оиласи, уларнинг олтитаси (ва янги вирус билан — еттитаси) одамга юқади.

Иккинчидан, тадқиқотчиларнинг фикрича, вирус одамларга ҳайвонлардан юққан, аммо у одамдан одамга ҳам юқиши мумкин.

Учинчидан, инфекцион белгилари орасида иситма, йўтал, нафас қисиши мавжуд.

Тўртинчидан, одамларга ҳайвонларга тегинмаслик, етарли даражада қайнатилмаган ёки қовурилмаган гўшт ва тухумлардан сақланиш ва шунингдек шамоллаш ёки грипп белгилари бўлган одамлар билан алоқа қилмаслик тавсия этилмоқда.

Марказий Осиё давлатлар қандай чора кўрмоқда?

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги хорижда бўлган ўзбекистонликларга огоҳлантириш билан чиқди, “хусусан Хитойга боришни режалаштираётган ватандошларимизни зарурий эҳтиёт чораларини кўришга“ чақирди. Ўзбекистон соғлиқни сақлаш вазирлиги мамлакат сарҳадларида хориждан келаётган Ўзбекистон ва хорижий давлатлар фуқароларини тиббий кўрикдан ўтказиш кучайтирилгани ҳақида хабар тарқатди.

Қирғизистон эса Хитойдан гўшт ва гўшт маҳсулотларини олиб кирилишини вақтинча чеклади. Бу ҳақда Давлат ветеринария ва фитосанитар хавфсизлик инспекцияси маълум қилди. Таъкидланишича, 2019 йилнинг декабрида Қирғизистонга Хенань вилоятидан 48 тонна ўрдак гўшти олиб келинган, гўштларнинг хавфсизлиги ветеринария диагностикаси ва экспертиза марказида текширилган. Муассасанинг таъкидлашича, Хенань вилояти янги вирус қайд қилинган Хубэй вилоятидан 500 километр узоқликда жойлашган, барча ҳолатларга ойдинлик киритилгунга қадар Хитойдан гўшт маҳсулотларининг олиб кирилишга чеклов қўйилиши таъкидланди. Қирғизистон с оғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, Хитойдан келган барча фуқаролар қўшимча равишда текширилмоқда.

— Ҳозирча коронавирус билан оғриган беморлар бизда қайд қилинмади. Қирғиз-Хитой чегарасидаги “ Иркештам ” ва “ Торугарт ” Назорат Ўтиш пунктларида, шунингдек, аэропортларда санитар-карантин пунктлари ишламоқда. Бу пунктларда мутахассислар Хитойдан келган ҳар бир фуқарони текширмоқда. Ҳарорати баланд бўлган ва юқумли касалликлар гумони бўлган одамларни аниқлаш мақсадида тепловизор ишламоқда. Хитойда янги йил нишонланиши муносабати билан 23 январдан 1 февралга қадар Урумчи-Бишкек-Урумчи рейси вақтинча тўхтатилди. Хитойда авж олган вирусдан ҳимояланиш мақсадида Қозоғистон, Тожикистон ва Россия ҳам ўз чегараларида ва аэропортларида санитар назоратни кучайтирди.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Коронавирус давоси фақат Қуръондами? - Ислом ва мусулмонлар, O'zbekiston - бу сўнгги кунларда қатор ижтимоий тармоқлар ўзбек сегментида бўй кўрсатган мавзулардан бири бўлади.

Бу ҳақдаги видео турли номлар остида ўтган бир неча кун ичида YouTube каналида кетма-кет чоп қилинган.

Уларнинг деярли барчаси "Сир очилди - коронавирус давоси Қуръонда ёзиб қўйилган экан", - дея номланган.

Видеолардан овоз таниқли журналист ва диний-маърифий дастурлар муаллифи Хайрулло Ҳамидов экани англашилади.

Аммо унинг аниқ қачон ёзилгани санаси маълум эмас.

Унда нафақат ОИТС, балки "биз ўта хавфли деб ҳисоблайдиган моддий ва маъанавий касалликлар ҳаммасининг давоси Исломда, саломатлик суннатда экан"и ҳақида сўз боради.

"Касалликлар ҳам тужжорликнинг бир тузоғи", деган хулоса айтиларкан, Гиппократга таяниб, "бемор учун дори қанча оз бўлса, шунча яхши" экани алоҳида қайд этилади.

Мазкур видео сўнгги кунларда турли ижтимоий мулоқот тармоқларида энг кўп улашилганларидан бири экани кузатилган.

Айрим ҳолларда улашиларкан, мазкур видеонинг, "Мана, вирус кимга юқмайди", талқини остида тақдим этилгани ҳам кўрилади.

Худди шу манзарада Би-би-си Ўзбек хизматининг пойтахт Тошкентдаги кичик сўровидан аксарият ўзбекистонликларнинг коронавирус борасида анчайин хотиржам эканликларини илғаш мумкин бўлган.

Биз билан суҳбат чоғида улардан энг кўпи энг аввало Аллоҳ дейишлари, ўзларини Аллоҳ асрашини айтган бўлишса, бошқалари коронавирус ўзбек миллатига юқмайди қабилидаги фикрларни изҳор этишган.

Бунгача ўзбекзабон интернет нашрларида ОИТС, САРС ва Эболанинг давоси ҳам Қуръони Каримда эканига оид чиқишлар кўзга ташланган.

Би-би-си Ўзбек хизмати худди шу каби қарашлар манзарасида бу борадаги фикрини сўраб, Қирғизистондан Марказий Осиёдаги таниқли уламолардан бири Содиқ қори Камолиддин билан боғланди.

"Қуръони Карим албатта шифо. Қуръонда Аллоҳ таоло ўзининг сўзи бор. Бизлар шифо бўлувчи, шифо оятларини нозил қилдик, деган. Албатта, бунга шак-шубҳа йўқ. Ҳар беш йил, ҳар ўн йилда неча хил касалликлар пайдо бўлаяпти, у коронавирус бўлсин, бошқа, бошқа касалликлар бўлсин, ҳаммасига Қуръони Карим шифо бўлади. Лекин бу - бошқа даволаш услубларидан воз кечилсин, дегани эмас", - дейди суҳбатдош.

Содиқ қори Камолиддиннинг айтишича, "уни ҳам, буни ҳам қилиш керак. Ва Аллоҳдан шифо тилаб, умид қилиб, дуолар қилиш керак":

Худди шу манзарада Ўзбекистон Мусулмонлари идорасининг ҳам коронавирус мавзусига бир неча бор қайтгани кўрилган.

Идора расмий веб саҳифасида бир коронавирусдан сақланиш чораларига эътибор қаратилган бўлса, бир "Диққат! Диққат! "КоронаВирус" - Аллоҳга қочинг!", деган чиқишлар кузатилган.

Уларда Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоят қилган ҳадислардан мисоллар келтирилган.

Мўмин-мусулмон одам ўзига теккан касалликка қарши курашиб, Аллоҳ таолодан комил шифо сўраб, даволаш чораларини кўриши кераклиги айтилган.

"Аллоҳ таоло юртимизни, халқимизни бундай касалликлардан асрасин!", - дея хулоса қилинган.

Манбаси Хитой бўлган коронавирус инсониятнинг бу яқин тарихида кузатилган энг ҳалокатли вируслардан бири бўлади.

Вирус ўтган бир ойдан ортиқроқ вақт ичида дунёнинг йигирмадан ортиқ давлатига кириб борган.

Аллақачон мингга яқин кишининг умрига зомин бўлган.

Коронавирусни юқтирган инсонлар сони бугунга келиб қирқ мингдан ортган.

Кеча, якшанба куни эса, коронавирусдан бир кунда энг кўп ўлим ҳолати қайд этилган.

Бир кеча-кундузнинг ўзида 97 киши ҳаётдан кўз юмган.

Ҳалокатли вирус

Коронавирус омма саломатлигига солган таҳдиди боис, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилоти томонидан дунё бўйлаб фавқулодда ҳолат эълон қилинган вирус бўлади.

Бу яқин йилларда кузатилган бирор бир вирус эса, халқаро ташкилот томонидан бу қадар баҳо, таснифга сабаб бўлмаган.

Бугунга келиб, коронавирус қурбонларнинг сони бўйича ҳатто САРС вирусини ҳам ортда қолдириб кетган.

2000-йиллар бошларида кузатилган САРС вируси жаъми 774 инсоннинг умрига зомин бўлган.

Устига устак, янги тарқалган ва у ҳақда маълумот ҳануз кам экани боис, коронавирусни даволаш усуллари ҳалича ноаниқ.

Ўтган яқин кунлар ичида унга қарши вакциналар ишлаб чиқилганига оид хабарлар бўй кўрсатган.

Аммо улар ҳали-ҳануз кенг истеъмолда эмас ва самараси борасида ҳам қатъий хулосалар йўқ.

Бугунга келиб, коронавирусни янгитдан юқтириш ҳолларига барқарорлашгани кузатилган.

Лекин, Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотининг огоҳлантиришича, ёмони ортда қолди, дейишга ҳалича эрта.

Ташкилот кеча, якшанба куни коронавирусга қарши кураш ишларини мувофиқлаштириш учун Хитойга ўзининг халқаро гуруҳини ҳам юборган.

Аксарият Марказий Осиё давлатларига бевосита чегарадош Хитой манбаи бўлган коронавирус орада кечган қисқа вақт ичида Ўзбекистонда ҳам мамлакат президенти ва ҳукумати диққат-эътиборидаги масалалардан бирига айланган.

Коронавирусга қарши ҳукумат миқёсида чора-тадбирлар кўрилган.

Ўзбекистон саноқли кунларнинг ичида коронавирус ўчоғи бўлган Ухандагилари илова Хитойдан юзлаб фуқароларини ортга қайтарган.

Ҳозиргача қолган бирор бир Марказий Осиё давлати бунча сондаги фуқаросини Хитойдан олиб чиқишга муваффақ бўлмаган.

Жорий пайтда улардан барчаси 14 кунлик мажбурий карантин остида.

Ўзбекистон илова ҳалича бирор бир Марказий Осиё давлатида коронавирус расман қайд этилмаган.

Орада Ўзбекистонда коронавирус ҳолати аниқланганига оид қатор хабарлар масъуллар томонидан устма-уст рад этилган.

Ҳозирча Россия коронавирус расман қайд этилган ягона собиқ Шўро давлати бўлиб турибди.

Ўзбекистон уларнинг орасида энг йирик мусулмон давлати бўлади.

ХИТОЙДАГИ ВИРУС ХАКИДА ЯНГИ ХАБАР КУЧЛИ ТАРКАЛИШ

Ўзбекистон нима қилмоқчи коронавирус Эрон қолиб Афғонистонга ҳам кирди O Zbekiston Xitoy

КАРОНА ВИРУС ХАКИДА СИЗ БИЛГАН ВА БИЛМАГАН МАЛУМОТЛАР

Хитойда нима бўлмоқда Энг сўнгги видео янгиликлар BBC Uzbek

Вирус хакида малумот

Карона вирус хакида малумот

Карона вирус хакида ва унга чалинганлар хакида малумот

Korona Virus Haqida Malumotlar Корона Вирус Хакида Малумотлар

Абдулазиз Домла КОРОНАВИРУС ҳақида Abdulalziz Domla KORONAVIRUS Haqida

Коронавирус васвасаси Хитойдаги талабалар нима дейди

Корона вирус хакида охирги маълумот Тожикистонда борми

Markaziy Studiya Xitoydagi Virus Chegaramizdan O Tmasligi Uchun Nazorat Kuchaytirildi

Коронавирус Вирус ИбнСино Авиценна Бадиий Фильмидан Парча

ТЕЗ КЎРИНГ ШОШИЛИНЧ ХАБАР ХИТОЙГА АЛЛОҲ БАЛОСИ КЕЛДИ ХАММАГА ТАРҚАТИНГ

ЗУДЛИК БИЛАН ТАРҚАТИНГ ЭНДИ ХАММАСИ ТАМОМ БЎЛДИ ХИТОЙДАГИ ВИРУС

Ўзбекистонда коронавирус инфекциясига чалинганлар сони 33 нафарга етди

Koronavirus Turkmanistonda Ahvol Qanday

ХИТОЙДА ЯНА ЯНГИ ВИРУС БУ НИМАСИ ХАНТАВИРУС ХАКИДА МАЪЛУМОТЛАР O Zbekiston 24 Yangiliklar

ВИРУС САБАБИ КУРШАПАЛАК ШУРВАСИ

Президент Шавкат Мирзиёев коронавирус инфекцияси бўйича халққа мурожаат қилди BBC Uzbek Ўзбекистон

Карона вирус хакида малумот

ХИТОЙ ЭНДИ ТАМОМ ВИРУС КУЧАЙИБ КЕТДИ 03 02 2020 ТЕЗКОР ХАБАР

В Туркмении запретили коронавирус

Хитойдаги ҳалокатли вирусдан сақланиш учун Ўзбекистон ҳукумати нима қилмоқда BBC Uzbek

Борьба с коронавирусом Узбекистан направил в КНР изделия медицинского назначения Россия 24

Ўзбекистон Коронавирус апрел майга бориб йўқоладими BBC Uzbek

Коронавирус аломатлари бўлса тарқатмаслик учун нима қилиш керак Хитой Ўзбекистон

Коронавирус ва Президентлар Трампдан Мирзиёевгача Ўзбекистон Америка Хитой

Karanavirusdan Haqida Malumotlar Uzbekiston Карана вирус Хакида Малумот Уз

ТОЖИКИСТОН Хақида ДАХШАТ МАЪЛУМОТЛАР

Вирус хакида малумотлар

ДАР ТОЧИКИСТОН КОРОНА ВИРУС ХУДО НАЁРА ИН КАСАЛРО

Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси билан касалланганлар сони 55 нафарни ташкил этмоқда

ТЕЗ КУНДА КАССАЛИКДАН КУТУЛАМИЗ ТЕЗ ОРАДА МУТАХАССИСЛАР КЕЛИШИНИ ПРИЗИДЕНТ ЭЪЛОН КИЛДИ

Коронавирус белгилари қандай бошланади Ўзбекистон O Zbekiston Хитой

Коронавирус хакида тулик малумот

Ўзбекистон коронавирус Дорихоналарда умуман ниқоб қолмадими BBC Uzbek

Хитой коронавирусига қарши вакцина тайёрми BBC Uzbek

Коронавирус давоси фақат Қуръондами Ислом ва мусулмонлар Хитой O Zbekiston BBC Uzbek

Ўзбекистон Коронавирус бўйича маълумот етарлими BBC Uzbek

Корона вирус хакида барча малумотлар COVID 19 Xaqida Barcha Malumotlar

УЗБЕКИСТОН ХУДУДИГА КИРИБ КЕЛИШИ

СРОЧНО Вирус Дар Точикистон

Коронавирус Умра тўхтади Тошкентдан Сеулга парвозлар ҳам тўхташи мумкин BBC O Zbek

Ю КОРЕЯДА КОРОНА ВИРУС КУЧ ОЛДИ Ю КОРЕЯ НА ВТОРОМ МЕСТЕ ПО КОЛИЧЕСТВО ПО ЗАРАЖЕНИЯ КОРОНА ВИРУСОМ

ЎЗБЕКИСТОНДА ВИРУС ЮКТИРГАНЛАР 11 ТА БЎЛДИ

Коронавирус симптомы 01 04 2020

ХУШХАБАР ЛАЪНАТИВИРУСНИНГ ДАЪВОСИ ТОПИЛДИ

Первая смерть от коронавируса зафиксирована в Узбекистане

Коронавирус последние новости 18 марта 2020 18 03 2020 Коронавирус в России Вирус из Китая

Вирус Хакида Малумот

Bakugou Katsuki Oi Oi Oi

Girl In Red Dead Girl In The Pool

Ennja Let Go 8D Music

Мы С Тобой Подруги Мы С Тобой Друзья Ты Такая Дура Прямо Как И Я

Mere To Baba Bi Ni Rahe

Russ Zoo Album Reation Review

Сакит Самедов В Вагоне Поезда Я Пьян

Прости Меня За Все Мои Ошибки

18 Sizo Meme Countryhumans Rusame Cringe

Мощное Оздоровление И Омоложение Позвоночника И Суставов Гипнотический Сеанс

Меня Сватать Приезжали На Машине Мерседес

Гном 5 Раз За Спецназ

У Стані Алкогольного Сп Яніння Приїхала На Виклик Бригада Швидкої В Івано Франківську

Siz Daryagoy Suz Daragoy Bratva

Узурингни Айтма Айтма Айтма Дал

Мантра На Зачатие И Благополучную Беременность

Henri Duparc Phidylé

All Those Yesterdays Including Hidden Track Hummus Pearl Jam

Поздравления С Днём Рождения Зятю От Тёщи

Прикосновение Ahmed Shad Под Гитару

Muzica De Petreceri Ungheni Cu Serghei Nazari Mp3

Фредди Испугал Стикмена

Xxxtenation Moonlights Filv Polarrana Cover Remix

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции