Коронавирус дан халок булганлар сони

Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги Жамоатчилик билан алоқалар бўлими маълум қилди.

Гарвард университети тиббиёт мактаби экспертлари коронавирус тарқалиши ва ушбу касалликка қарши кураш моделлари бўйича изланиш олиб боришмоқда.

Юртимизда мактаб ўқувчилари учун телевизион дарслар тайёрлашнинг узлуксизлигини таъминлаш ҳамда тасвирга олиш жараёнида иштирок этаётган ўқитувчилар ва уларнинг яқинларини коронавирус (COVID-19) инфекциясидан ҳимоя қилиш мақсадида қўшимча чора-тадбирлар кўрилмоқда.

Гидроэнергетика ресурслари табиий, экологик тоза ва қайта тикланувчи энергия манбаи ҳисобланади.

Айниқса соҳа мутахассислари бўлмаган бошқа касб эгалари, жумладан умумтаълим мактаб ўқувчиларининг ҳам мазкур тадбирларда фаол иштирок этаётганлари қувонарли.

Ўзбекистон қардош қозоқ халқи дастурхонига охирги икки мобайнида 23 миллион долларлик мева-сабзавот жўнатди.

Бухоро вилояти Шофиркон туманидаги “Алишер Навоий” қишлоқ фуқаролар йиғини ҳудудида ҳам саховатпеша инсонлар хайрли ишларни канда қилмаяпти.

Пойтахтимиздаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида коронавирус инфекциясига чалинган беморлардан яна 13 нафари буткул соғайди.

Бухорода сектор раҳбарлари ташаббуси билан яна бир маданий мерос объектида таъмирлаш-тиклаш ишлари бошланди.

​Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Португалия байроғи остида ҳаракатланувчи мазкур кема ёнигача қароқчилар катерда етиб боришган.

Шу мақсадда телеканал билан Esports Uzbekistan федерацияси ўртасида ҳамкорлик йўлга қўйилди.

Бугунги синовли кунларда Тошкент шаҳри Учтепа тумани Жарбулоқ маҳалласи тадбиркорлари ҳам эзгу ишга қўл урди. Улар маҳалладошларига кўмаклашиш мақсадида озиқ-овқат маҳсулотларини арзонлаштириб сота бошлади.

Хусусан, жорий йилнинг 1 апрелидан бошлаб Тошкент, Нукус шаҳарлари ва вилоятлар марказларида “ўзини яккалаш” (само изоляция) ҳаёт тарзи жорий этилди.

Одатда бундай сувдан кўчаларни тозалашда ва бошқа муниципал эҳтиёжларни қондиришда фойдаланилади.

“Авесто” Ватани бўлмиш Хоразмда азалдан сув ниҳоятда қадрланган. Негаки, ҳудудда экин экиладиган ерларга сув етказиб, деҳқончилик қилиш катта машаққат талаб этади.

Шенген ҳудуди ёзгача ёпиқ бўладими, деган саволга жавоб бераркан, ички бозор комиссари Тьерри Бретон шундай деди: “Кўрамиз.

The New York Timesʼнинг ёзишича, АҚШда ишсизлик юқори хавф солаётган гуруҳлардан бири янгилик тарқатувчилар ҳисобланади.

Бугун мамлакатимизда коронавирус инфекциясига қарши кескин курашилаётган бир паллада “Ўзсаноатқурилишматериаллари” уюшмаси корхоналари томонидан кўплаб хайрия ишлари амалга оширилмоқда.

Бу борада Навоий вилояти Учқудуқ туманида ҳам изчиллик билан амалга оширилмоқда.

Шу боис иккинчи жаҳон уруши қатнашчиларининг ёрқин хотираси абадиятга дахлдор ва уларни доимо шараф билан ёдга оламиз.

Қирғизистонда умумий ҳисобда COVID-19 га 147 нафар тиббиёт ходими чалингани айтилмоқда.

Ойниса опа деган тарих ўқитувчимиздан барча зирилларди, бир ўткир қараш, нари борса, икки оғиз сўз билан ҳар кимни ёғочдек қотириб қўярди.

Карантин шароитида аҳолини асосий турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз ва қулай шароитда таъминлаш тартиби жорий этилди.

Шундан буён мана қарийб 10 кун ўтяптики, Ким Чен Ин ҳақида хабар берилмаяпти.

Пандемия шароитида ўқитувчиларни ҳам кун қаҳрамонлари сафига қўшиш керак. Бу эътироф ижтимоий тармоқларда устозлар номига миннатдорлик изҳорларида бот-бот айтилмоқда. Ўз навбатида, масофавий дарслар билан боғлиқ турли фикрлар билдирилмоқда.

​Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Карантин қачон тугайди? Ҳурматли, Ҳукумат ва Махсус комиссия аъзолари!

Республика махсус комиссияси томонидан Ўзбекистонга коронавируснинг янги тури кириб келиши ва тарқалишининг олдини олиш юзасидан изчил ва тизимли ишлар олиб борилмоқда.

Айни кунларда мамлакатимизда коронавирус инфекциясининг тарқалишини олдини олиш ва жиловлаш борасида кенг кўламли ишлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги вақтларда ёшлар орасида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини истеъмол қилиш ҳолатлари кузатилаётган бўлиб, бундай таблеткалар бир марта қабул қилинганда эйфорияни келтириб чиқарсада, кейинроқ унга тобеъ бўлишга олиб келади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

Ўзбекистон Республикаси Президентининг қ а р о р и

ЁХУД ҲУҚУҚ ТАРТИБОТ ОРГАНЛАРИГА КИЧИК ТАКЛИФ

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида карантин муддатини ўтаган 204 нафар фуқаро касаллик аниқланмаганлиги учун ўз уйига қайтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси аппарати таркибий бўлинмаларининг раҳбар кадрларини лавозимларга тайинлаш тўғрисидаги қарорига мувофиқ;

“Миллий тикланиш” партияси аъзоси бўлган “Grand farm trade” компанияси раҳбарияти томонидан бир миллиард олти юз эллик миллион сўмлик хайрия ёрдами кўрсатилди.

Сўнгги кунларда кенг жамоатчилик томонидан мамлакатимизда жорий этилган карантин ҳолатида Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 54-моддасида назарда тутилган маъмурий ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларнинг транспорт воситаларини ушлаб турилиши, карантин ҳолати расман бекор қилингунига қадар жарима майдонларида сақланиши қонунийлиги юзасидан қизғин баҳс-мунозаралар давом этяпти.

Узоқ-яқиндан келадиган меҳмонларнинг илк қадам қўядиган манзили ҳам, сайёҳларга “ташриф қоғози” ҳам – шу!

Коронавирус инфекциясига қарши ҳамкорликда курашиш мақсадида юртимизга келган хитойлик мутахассисларнинг тўрт нафари бугун Самарқандда бўлди.

Франциянинг Прованс университети олимлари томонидан шу бўйича тажриба ўтказилди.

Маълумки, яқин кунларда мусулмонлар интиқиб кутадиган, муборак Рамазони шариф ойи кириб келмоқда.

2020 йилнинг 15 апрель ҳолатига ҳудудий санитария-эпидемиологик осойишталик марказларининг ғазна ҳисобварақларида юридик мажбуриятлар билан банд қилинмаган 38,0 миллиард сўм захира маблағлари мавжуд.

Минг афсуски, ҳозирда у билан мулоқатда бўлган ҳамшира ва бошқаларда ҳам коронавирус аниқланмоқда.

Тошкент шаҳридаги Вирусология илмий-текшириш институти клиникасида яна 13 нафар коронавирус бемори тузалди. Жами коронавирусдан тузалган беморлар сони 357 кишига етди.


Ўзбекистонда коронавирус Дунёда Статистика
1 678 357 6 2 561 043 679 819 176 983
аниқланган ҳолатлар тузалганлар вафот этганлар аниқланган ҳолатлар тузалганлар вафот этганлар
Маълумотлар: Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Джонс Хопкинс университети (АҚШ)


Марказий банк валютада кредит олганларнинг сўм девальвацияси натижасида кўрадиган зарарларини қоплашни режалаштираётгани йўқ. Валютадаги кредитлар бўйича хатарларни қарз олувчиларининг ўзлари мустақил равишда ҳисобга олишлари керак, дея қайд этди назоратчи.


21 апрель куни коронавирусдан тузалганлар сони янги қайд этилган COVID-19 ҳолатларидан кўпроқ бўлди. Тиббиёт муассасаларида даволанаётган беморлар сони сўнгги икки кунга нисбатан қисқарган.


Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тасдиқланган ҳолатлар 21 тага кўпайиб, жами 1678 тага етди.


Давлат солиқ қўмитаси карантин даврида йирик солиқ тўловчиларнинг транспорт воситаларига махсус рухсат берувчи стикерлар беришни бошлайди. Рухсат берувчи стикер олинган кундан бошлаб 30 кун мобайнида ҳаракатланиш ҳуқуқини беради. Стикерлар фақат белгиланган йўналиш бўйича, хизмат мақсадларида соат 9:00 дан 18:00 гача транспорт воситасидан фойдаланиш учун берилади.


Дарслик чоп этувчи нашриёт-матбаа корхонларининг фаолият юритишига рухсат берилди. Ушбу корхона раҳбарлари санитария ва гигиена қоидаларига тўлиқ риоя этилишига шахсан жавобгар бўлишади.


Тошкент тиббиёт академияси клиникасидан коронавирус инфекциясига чалинган 10 бемор буткул соғайди. Уларнинг уч нафари Россия, бири Туркиядан келган бўлса, қолганлари беморлар билан мулоқотда инфекция юқтирган. Ҳозирга келиб жами соғайганлар сони 344 кишига етди.


Хоразм вилоятида янги ташкил этилган Тупроққалъа туманига ҳоким, прокурор, ИИБ, ДСИ бошлиқлари тайинланди.


Тошкент шаҳри, Бухоро, Хоразм ва Наманган вилоятларида жами 50 нафар коронавирус бемори соғайиб, мамлакатда тўлиқ тузалган беморлар сони 334 кишига етди.


Бош давлат санитария инспектори Нурмат Отабеков хусусий клиникалар COVID-19 тестини ўтказишда иштирок этмаслигини маълум қилди. Аввалроқ уларга бундай имконият берилганлиги ҳақида хабар қилинган эди, аммо давлатдаги лаборатория имкониятлари етарли эканлиги айтилди.


Коронавирус аниқланган 73 ёшли (эркак) бемор юрак қон-томир етишмовчилигидан вафот этди.


Фарғона вилоятида коронавирус инфекцияси аниқланган 5 нафар бемор тўлиқ соғайди. Мамлакат бўйича жами тузалганлар сони 274 нафарга етди.


Андижон вилояти юқумли касалликлар шифохонасида навбатдаги 8 нафар коронавирусга чалинган бемор бутунлай соғайди. Мамлакат бўйлаб коронавирус инфекциясидан жами 269 нафар бемор тўлиқ шифо топди.


Нарзулло Обломуродов Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари, Исломбек Боқижонов эса раис ўринбосари этиб тайинланди.


АҚШ давлат котиби Майкл Помпео Ўзбекистонда коронавирус пандемияси шароитида фуқароларга бепул психологик ёрдам кўрсатувчи ресурс ишга туширилганлигини олқишлади.


АҚШ президенти Дональд Трамп Америка фуқароларининг иш жойларини сақлаб қолиш учун мамлакатга иммиграцияни тўхтатиш тўғрисидаги фармонни имзолашини айтди.


Ўзбекистон коронавирусни даволашда қўлланилаётган ўпкани сунъий шамоллатиш ускунаси ва полимераза занжири реакцияси мосламаларини сотиб олиш учун Япония ҳукумати грантларини жалб қилишни режалаштирмоқда.



Ўзбекистонда 150 мингга яқин фуқаро коронавирус бўйича тестдан ўтказилган. Коронавирусга тестлар сони максимал оширилса карантин шартларини юмшатиш мумкинлиги айтилган. Ўз ўрнида, мамлакатда экспресс-тестлар ўтказилмайди.

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

Коронавирус юз минглаб ўзбекистонликлар бўлган давлатларга кириб бормоқда, Ухандаги ўзбеклар сони 72 га чиқди - O'zbekiston, Xitoy va koronavirus

Япония, Жанубий Корея, Америка Қўшма Штатлари ортидан, Франция, Германия ва Бирлашган Араб Амирликларида ҳам аниқланди.

Катта сондаги ўзбекистонликларнинг саёҳат ва тижорат манзилларидан бири бўлган Бирлашган Араб Амирликлари коронавирус қайд қилинган биринчи Яқин Шарқ давлатига айланди.

Коронавирус масжидда юқиши мумкинми, жамоат намозлари хавфлими? - O'zbekiston, Xitoy, koronavirus

Германияда эса, саноқли кунларнинг ичида бу вирусга чалинганлар сони тўрттага етган.

Би-би-си Ўзбек хизмати биргина Германия мисолида бугун уларнинг ўй-кайфиятларига назар ташлаш учун у ердаги асли ўзбекистонлик мустақил журналист Ҳулкар Норқобиловани суҳбатга тортди.

Суҳбатдошимизнинг айтишича, Германиянинг илк коронавирус ҳолати аниқланган Бавариясида хавотирлар бор, йўқ эмас.

Гамбургда бўлган айрим ўзбекистонликларни ҳам ташвишда эмас, деб бўлмайди дейди у.

Аммо, журналист суҳбатдошимизга кўра, вазиятга аллақачон Ўзбекистоннинг Германиядаги дипломатик ваколатхоналари эътибор қаратишган:

Ҳозир турли иш, юмуш ва таҳсил билан биргина шу мамлакатларнинг ўзида бўлган ўзбекистонликларнинг умумий сони юз мингларга нисбат берилади.

Расмий рақамларга таянилганда эса, уч миллионга яқин Ўзбекистон фуқароси бугун ташқи миграцияда банд бўлади.

Ўчоғи Хитой бўлган ҳалокатли коронавирус шу пайтгача 130 дан ортиқ инсоннинг умрига зомин бўлган.

Бугунга келиб, Хитойда коронавирус юқтирганлар сони қарийб 6 минг кишига чиққан.

Хитой дунёнинг аҳолиси энг йирик давлати бўлади.

Бугун Хитой аҳолиси қарийб бир ярим миллиард кишини ташкил қилади.

Жорий пайтда дунёнинг энг йирик иккита иқтисодий ва ҳарбий қудратидан биттаси саналмайдими, у билан турли соҳаларда ҳамкорлик ва шериклик қилаётган давлатларнинг сони ҳам озмунчани ташкил этмайди.

Коронавирус Хитойда илк бор ўтган йил охирида аниқланган бўлса, ҳозирга келиб, дунёнинг йигирмага яқин давлатига кириб боришга улгургани кузатилади.

Таиланд, Малайзия, Камбожа, Австралия, Гонгконг, Япония, Жанубий Корея, АҚШ, Сингапур, Канада, Непал, Мексика, Шри Ланка, Тайвань, Вьетнам, Франция, Германия ва Бирлашган Араб Амирликлари ушбу рўйхатдан жой олишга улгурган мамлакатлар бўлишади.

Ўзбекистон, Марказий Осиё ва коронавирус

Шу пайтга қадар бу давлатлар бўлсин ёки Хитойга бевосита чегарадош Марказий Осиёнинг ўзида - ўзбекистонликлари илова бирор бир минтақа фуқаросининг ушбу вирусга чалинганига оид бирор бир хабар олинмаган.

Энг катта сондаги Ўзбекистон фуқаролари ташқи меҳнат миграциясида банд Хитойнинг яна бир ён қўшниси Россия ҳам ҳозирча тинч.

Хитой билан бевосита чегарадош эканига қарамай, Россияда ҳам ҳалича коронавирус расман қайд этилмаган.

Россия Хитой билан чегараларини ёпишгача борган.

Россиядаги Ўзбекистон фуқароларининг сони расман икки миллиондан ортиқроққа нисбат берилади.

Норасмий манбаларда эса, бу рақамларнинг тўрт-беш миллион атрофида экани ҳам тахмин қилинади.

Худди шу боис ҳам, коронавирус хавфи қаршисида Россия Ўзбекистон фуқаролари учун энг катта таҳдидга эга давлатлардан бири бўлади.

Устига устак, уларнинг озмунчаси меҳнат хавфсизлиги тартиб-қоидаларига жавоб бермайдиган шарт-шароитда меҳнат қилишади.

Қандай аҳволда ҳаёт кечиришлари эса, шундоқ ҳам, йилларки, маҳаллий фаолларнинг жиддий хавотирларига сабаб бўлиб келади.

Бугун киберфазода ўзбекистонликларни қизиқтираётган саволлардан бири ҳам айни шу ҳақда экани кўрилади.

Бундан ташқари, ўзбекистонликлар сони бир неча ўн мингдан бир неча юз минггача нисбат берилувчи Туркиядаги коронавирус билан боғлиқ вазият ҳам уларни яхшигина ташвишга солмай қўймагани ҳам кўрилади.

Хитойдаги ҳалокатли коронавирус шу кунларда Ўзбекистондаги барча етакчи интернет нашрлари, оммавий-ахборот воситаларининг диққат-марказидаги энг долзарб мавзулардан бир экани ҳам кўзга ташланади.

Бу каби ҳолат эса, аксарият Ўзбекистон фуқароларининг ушбу вирус ва унинг хавфидан қанчалик огоҳ эканликларига ҳам далолат қилмай қўймайди.

Эҳтиёт чоралари

Коронавирус илк бор аниқланиши ортидан кечган вақт давомида Ўзбекистон илова аксарият Марказий Осиё давлатлари қатор лозим эҳтиёт чораларига қўл уришган.

Вазият ўз назоратлари остида экани, ортиқча хавотирга ўрин йўқлигини такрор ва такрор баён этишган.

Хитой майда тижоратда банд аксарият Марказий Осиё давлатлари фуқаролари учун, йилларки, энг маъқул ва энг мақбул бозор вазифасини ўтаб келган.

Бундан ташқари, Хитойда турли иш, юмуш ва таҳсилда машғулларининг сони ҳам озмунчани ташкил этмайди.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистоннинг айрим чет давлатлардаги дипломатик ваколатхоналари аллақачон ўз фуқароларига устма-уст огоҳлик билан чиқишга ҳам улгуришган.

Хитойга боришдан аввал яхшилаб ўйлаб кўриш, жуда зарур бўлмаганда, бу фикрни хаёлдан чиқаришга оид бугунгиси эса, бу каби расмий баёнотларнинг сўнггиси бўлган.

Худди шу манзарада Ўзбекистон коронавирус ўчоғи бўлган Хитойнинг Уханида карантин тартиби сабаб, фуқаролари қамалиб қолган давлатлардан бири бўлган.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирининг ўз фуқароларини олиб чиқиш ҳақидаги баёнотига қарамай, расмий Тошкент ҳозирча бунга муваффақ бўлмаган.

Вазирлик бунга Хитой томонининг раддияси сабаб бўлаётганини айтган.

Аммо у ердаги фуқароларини осойишталикка чақириб чиққан, зарур ҳолларда, кўмак сўрашлари учун лозим бўлган барча телефон рақамларини берган.

Уларнинг тақдирларига оид кибер фазода бўй кўрсатаётган ташвиш ва хавотирларни босиб чиққан.

Би-би-си куни-кеча олишга муваффақ бўлган суҳбат тафсилотларидан эса, Уханда қолаётган ўнлаб ўзбекистонликлар аксариятининг шикоят, ташвиш, хавотир ва қўрқувда эканликлари кўрилган.

Ўзлари ва ортда қолаётган яқинларининг уларни имкон қадар Ўзбекистонга қайтаришлари истагида эканликлари англашилган.

Бугун, чоршанба куни Хитойдаги коронавирус масаласига шахсан Ўзбекистон Бош вазирининг ўзи эътибор қаратгани маълум бўлган.

Тошкентдан олинаётган хабарларга кўра, Абдулла Арипов ушбу вируснинг олдини олишга қаратилган махсус йиғин ўтказган, бунинг учун лозим кўрсатмаларни берган.

Кўрсатмалар Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш, Ташқи ишлар вазирликлари ва Чегара қўшинларига берилгани англашилган.

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги эса, аллақачон бу - даволаш мумкин бўлган хасталик экани ва унга қарши курашга қодир эканликларини баён қилиб улгурган.

Вазирликнинг бу каби баёноти манзарасида шахсан Ўзбекистон Бош вазирининг нега хос йиғин ўтказишга қарор қилгани сабаби маълум эмас.

Ухан очилдими?

Хитойдан бугун, 29 январь куни олинаётган хабарларга кўра, карантин остида экани айтилган коронавирус ўчоғи Ухандан юзлаб хориж фуқароси эвакуация қилинган ва этилмоқчи.

Япония аллақачон юзга яқин фуқаросини Токиога олиб келиб ҳам улгурган.

Расмий Токионинг бунга қандай муваффақ бўлгани тафсилотлари ҳалича маълум эмас.

Хабарларга кўра, Австралия ҳам 600 нафар фуқаросини Ухандан олиб чиқмоқчи.

Аммо ортга буткул қайтаришдан олдин, икки ҳафта Крисмас оролларида тутиб турмоқчи.

Янги Зеландия ҳам бу масалада расмий Канберра билан ҳамкорлик қилмоқчи.

Ухандаги элликдан ортиқ фуқаросини худди шу оролда вақтинча сақламоқчи.

Шу соатларда бу борада Ўзбекистон томонининг режаси маълум эмас.

Яна Япония, АҚШ ва Европа Иттифоқига аъзо давлатлар ҳам худди шу истакни билдиришган.

Германиядаги энг оммабоп нашарлардан бири бўлган "Bild"нинг ёзишича, расмий Берлин ҳам қамалиб қолган юзга яқин фуқаросини ортга қайтариш учун Уханга ҳарбий самолёт юбормоқчи.

Худди шу манзарада расмий Пекин Хитойга халқаро экспертлар гуруҳини юбориши учун Жаҳон Соғлиқни сақлаш ташкилотига изн берган.

Хитой Президенти ташкилот раҳбари билан шахсан учрашган.

Мазкур учрашув чоғида коронавирусни "иблис"га қиёс берган.

Унинг, таъбир жоиз, жон сақлаб юришига тоқат қилинмаслиги лозимлигини таъкидлаган.

Сиз яшаб турган жойдаги вазият қандай?

BBCUZBEK.COM билан Telegram орқали +44 7858860002 номери билан боғланинг.

Telegram каналимиз: @bbcuzbek

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Бу линкни кўчириб олинг

Булар ташқи линклар ва янги даричада очилади

Улашиш даричасини ёпинг

17 март куни соғлиқни сақлаш, олий ва ўрта-махсус таълим ҳамда халқ таълими вазирликлари раҳбарлари иштирокида коронавирус муаммосига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Куннинг энг муҳим янгилиги 17 март куни Ўзбекистонда коронавирус юқтириб олган инсонлар сони 11 нафарга етгани бўлди. Расмийларга кўра, 11-бемор Дубайдан Ўзбекистонга учиб келган.

Расмийларнинг маълум қилишича, мактаблар, боғчалар ва олий таълим муассасаларида жорий этилган карантин қанчага чўзилиши ҳозирча номаълум. Карантин муддатини, вазиятдан келиб чиқиб, Бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигидаги ҳукумат комиссияси белгилайди.

Халқ таълими вазири Шерзод Шерматов 18 мартдан бошлаб ўқитувчилар ҳам ҳақ тўланадиган таътилга чиқишини маълум қилган. Аммо у карантин муддати давомида мактабларда директор, директор ўринбосари, хўжалик ишлари бўйича мудир, фаррошлар ҳамда қоровуллар меҳнат фаолиятини давом эттиришини билдирган.

Шунингдек, вазир Шерматов ҳудудларда интернет муаммо бўлгани сабабли ўқувчилар учун уч давлат телеканалида онлайн дарслар бериб борилиши айтган.

Шерматовга кўра, онлайн баҳолаш тизими, кейинчалик, вилоятларда ҳам жорий этилиши мумкин.

Анжуманда коронавирус дунё бўйлаб 10 ёшга қадар бўлган болаларда ҳали аниқланмагани, умуман олганда, болаларда бу касаллик деярли учрамаслиги айтилган бўлсада, халқ таълими вазири Шерзод Шерматов ота-оналарни ўз фарзандлари соғлиғига жиддий эътибор қаратишга чақирган.

Маълум қилинишича, айни вақтда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги санитария-эпидемиологик осойишталик марказининг барча вилоятларда бўлинмаларга эга ва уларда аниқ ташхис қўя оладиган аппаратлар мавжуд.

Анжуманда эпидемияга қарши курашишда ёрдам берган, беморларга қараган шифокор ва ҳамшираларнинг ойлигини ошириш масаласи айни кунларда кўриб чиқилаётгани ҳам хабар қилинган.

Санитария-эпидемиология агентлиги раҳбари Баҳром Алматовнинг сўзларига кўра, коронавирусга чалинган одам унга яна қайта чалиниши ҳали тасдиқланмаган. Лекин касалликка чалиниб соғайган одамнинг ўпкасида асорат қолади.

Бундан ташқари анжуман давомида ҳукумат коронавирус боғлиқ ҳолатларни яширмагани, касаллик аниқланиши билан у ҳақида эълон қилингани, айни вақт 2100 инсон карантинда сақланаётгани ва коронавирусга чалинган беморлар тўлиқ давлат бюджети томонидан даволаниши каби маълумотлар ҳам журналистларга тақдим этилган.

Ички ишлар вазирлиги эса одамларни Телеграм каналлари орқали тарқалаётган турли хабарларга ишонмасликка чақирмоқда.

Вазирлик матбуот хизматининг хабар қилишича, Телеграм орқали коронавирусга боғлиқ одамларни ваҳимага туширувчи хабарлар тарқатаётган 33 аккаунт аниқланган ва улар ортида турган шахсларни аниқлаш бўйича ишлар олиб борилмоқда.

Маҳаллий Кун.уз нашри Олий Мажлис қонунчилик палатасида ҳам карантин эълон қилинганини хабар қилмоқда.

Хабарда ёзилишича, палата қўмиталарининг мажлислари ва фракциялар йиғилишлари 16 мартдан бошлаб тўхтатилган.

Сўнгги янгиликлар жамланмаси

Дунёда коронавирус билан боғлиқ вазият шиддат билан ўзгармоқда. Би-Би-Си расмий манбалардан 17 март ҳолатига Ўзбекистондаги вазият борасида маълумотларни жамлади:

  • Коронавирусга чалинганлар сони 11 кишига етди. Ўн биринчи бемор Дубайдан учиб келган ва аэропортнинг ўзида карантинга олинган.
  • Ҳукумат коронавирус билан боғлиқ ҳолатларни яширмаган. Касаллик ҳақидаги факт пайдо бўлиши билан эълон қилинган.
  • Ўзбекистонда карантин кенг кўламда тарқагани йўқ.
  • Ўлим ҳолати қайд этилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди.
  • Соғлиқни сақлаш вазири Шодмонов 16 март ҳолатига барча беморларнинг аҳволи барқарор эканини айтган.
  • 212 нафар Ўзбекистон фуқароси мамлакатга қайтарилди. Эрондан келган 37 киши ва Латвиядан олиб келинган 175 нафар фуқаро Наманган вилояти ҳудудида карантинга олинган.
  • Вилоятларда вирусга чалинганлик ҳолати ҳозирча йўқ.


Ўлим ҳолатларининг аксар қисми Хубэй провинцияси - вирус тарқалиш эпимарказига тўғри келмоқда. Провинция маркази бўлмиш Ухань шаҳри мэри вирус эпидемияга айланишидан огоҳлантирган, унинг сўзларига кўра, 11 миллион киши яшайдиган шаҳар ташқи дунё учун ёпилиб, карантин ҳолати жорий этилгунига қадар 5 миллион киши шаҳарни тарк этганди.

Ҳозир шаҳарни тарк этиш учун жиддий чекловлар ўрнатилган. Провинция чегараларидаги пунктларда тиббий ходимлар гуруҳлари ишламоқда ва улар чиқувчиларнинг тана ҳароратларини ўлчашмоқда. Уханда шахсий автомобилларда ҳаракатланиш ҳам тақиқланган.

Бир неча кун ичида шаҳарда янги шифохона қурилди ва яна биттасини қуриш ишлари кетмоқда. Матоли ниқоблар ва ҳимоя кийимлари ишлаб чиқарувчи фабрикалар тўхтовсиз ишламоқда.

Айни вақтда Хитойнинг яна бешта шаҳри карантин ҳолатида.

Кўплаб мамлакатларда туроператорлар Хитойга йўлланма сотишни тўхтатган ва асосан ушбу давлатдаги хорижликларни ватанига қайтариш билан шуғулланмоқда.

Гуандун провинциясида яшовчиларга ниқоблар тақиш мажбурий қилиб қўйилди.

Шанхай ва Ҳонгконгда Диснейлендлар номаълум муддатга ёпиб қўйилди, Тибет маркази Лхасадаги қадимий Потала саройи ҳам ёпилган.

Ҳозирда Хитойнинг турли ҳудудларида янги йил таътиллари узайтирилган.

Узоқ муддатли таътил

Шанхайда ташкилотлар ходимларига 10 февралгача ишга қайтмасликка рухсат берилган, коммунал хизматлар, тиббий муассасалар ва супермаркетлар бундан мустасно. Мамлакатнинг бошқа ҳудудларида ҳам таътиллар камида бир ҳафтага узайтирилган.

Би-би-сининг Шанхайдаги мухбири Робин Брантнинг сўзларига кўра, бу Хитой учун хос бўлмаган қарордир. Расмий ҳисоб-китобларга кўра, бундай чора туфайли қарийб бир ярим миллиард хитойлик маълум вақтга жамоат транспортидан фойдаланиш имкониятидан маҳрум бўлади.

Кўплаб йирик савдо тармоқлари ҳам ўз дўконларини вақтинчаликка ёпган; айрим компаниялар ва банклар яқин орада Хубэйда бўлиб қайтган ходимларига уйдан туриб ишлашни тавсия этмоқда.

Ҳонгконг ҳукумати (бу ерда 8 киши коронавирусга чалинган) 17 февралга қадар мактабларни ёпган.

Қўшни Мўғулистон ва Қирғизистонда ҳам Хитой билан чегаралар ёпиб қўйилди, вирусдан зарарланиш бўйича битта ҳолат қайд этилган Мўғулистон баҳоргача мактаблар ва бошқа олий ҳамда ўрта таълим муассасаларини ёпиб қўйган, шунингдек, 2 мартга қадар оммавий тадбирлар ўтказилишига тақиқ қўйилган.

Бугун Хитойга Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти бош директори Тедрос Адханом Гебрейесус учиб келди, у бу ерда мамлакат ҳукумати ва соғлиқни сақлаш вазирлиги расмийлари билан маслаҳатлашув ўтказади.

Сўнгги статистика


Хитойда:
2827 вирусни юқтириш ҳолати
5794 ўхшаш симптомлар аниқланган, аммо ҳозирча ташхис қўйилмаган
461 киши оғир аҳволда
81 ўлим ҳолати
51 бемор соғайган ва шифохонадан жавоб берилган

Хитой ҳудудларидан ташқарида камида 45та вирусдан зарарланиш ҳолати қайд этилган:

Таиланд - 8
АҚШ ва Австралия - 5тадан
Сингапур, Тайвань, Малайзия, Жанубий Корея - 4тадан
Франция, Япония - 3тадан
Вьетнам - 2
Непал, Канада, Камбожа - 1тадан

Вирус юқтирганларнинг барчаси сўнгги бир ой ичида Уханда бўлган ёки у ердан келганлар билан алоқада бўлган.

Вирусдан қандай ҳимояланиш мумкин?

Бутунжаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти янги коронавирусга чалинмаслик учун нималар қилиш кераклиги борасида қуйидаги тавсияларни берган:

  • қўлларингизни совун ва сув ёки спиртли аралашма билан ювинг;
  • йўталганда ёки акс урганда оғзингиз ва бурнингизни тиббий ниқоб, салфетка, енгингиз ёки букилган тирсагингиз билан тўсинг;
  • шамоллаш ёки грипп аломатлари бўлганлар билан ҳимояланмаган алоқада бўлишдан узоқлашинг ҳамда сизда иситма, йўтал ва нафас қисиши ҳолатлари пайдо бўлганида тиббий ёрдам олиш учун мурожаат қилинг;
  • тирик маҳсулотлар сотиладиган бозорда бўлганингизда жониворлар ҳамда улар тегиши мумкин бўлган воситаларга ҳимояланмаган ҳолда тегинишдан эҳтиёт бўлинг;
  • таомни, айниқса, гўштни астойдил пиширинг.

Ҳар бир одам - хавф


Коронавируснинг асосий асоратларидан бири - нафас олишнинг қийинлашишидир, шу туфайли шусиз ҳам бу борада муаммолари бор кекса кишилар вирусдан осонлик билан ўлим топмоқда.

Вирус янги, шунинг учун унга қарши вакцина мавжуд эмас.

Шу кунларда хитойлик тиббиётчилар вирус ҳатто инкубация даврида ҳам юқиши мумкинлигини тасдиқлашди, яъни симптомлари пайдо бўлишидан олдиноқ одам вирусдан зарарланган бўлади.

Инкубация даври 1 кундан 14 кунгача давом этиши мумкин.

Пекинда ва бошқа бир неча шаҳарларда метро вагонлари ҳар куни бир мартадан дезинфекция қилинмоқда; эскалаторлар ва чипта кассалари кунига уч марта дезинфекциядан ўтказилмоқда.

Ҳукумат айрим аҳоли пунктларида такси ҳайдовчиларни ҳам автомобиллари салонини ҳар бир йўловчи чиқиб тушишидан кейин дезинфекция қилишга чақирмоқда.

Читайте также:

Пожалуйста, не занимайтесь самолечением!
При симпотмах заболевания - обратитесь к врачу.

Copyright © Иммунитет и инфекции